Курс «Управленческий учет 1»


Молиявий ва бошқарув ҳисобини қиёслаш


Download 70 Kb.
bet2/7
Sana22.11.2023
Hajmi70 Kb.
#1794752
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 – Мавзу. Бошқарув ҳисобининг моҳияти

Молиявий ва бошқарув ҳисобини қиёслаш

Бошқарув ва молиявий ҳисоб ўртасидаги ўхшашликлар кўп, чунки иккаласи ҳам корхонанинг ҳисоб тизимидан фойдаланади. Ана шу тизимнинг қисмларидан бири ишлаб чиқариш ҳисобидир, унда молиявий ҳисобда ҳам бошқарув ҳисобида ҳам зарур бўладиган ишлаб чиқариш харажатларига доир маълумотлар тўпланади. Масалан, ишлаб чиқариш маълумотларидан одатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга нарх белгилашда мутахассисларга ёрдам бериш учун фойдаланиладики, шунинг ўзи бошқарув ҳисобидаги ахборотни кўлланишдир. Ишлаб чиқариш ҳисобининг шу маълумотларидан корхона балансини тузиш чоғида заҳираларни баҳолаш учун фойдаланадики, бу молиявий ҳисоб мақсадлари учун уларни қўлланишдир.
Бироқ ҳисобнинг бу икки тури бир-биридан катта фарқ қилади.
Энг муҳим фарқларини кўриб чиқайлик.
А. Ҳисобнинг мақсади
Молиявий ҳисоб - бу расмий ҳисоб бўлиб, уни юритиш ҳеч истесносиз барча корхоналар ва ташкилотлар учун мажбурийдир. Молиявий ҳисоб хужжатлари солиқ инспекцияси органларига тақдим этилади, улар аудиторлик текшириши объектлари ҳисобланади, эълон қилиниши муҳим ва лозим.
Бошқарув ҳисоби – бу бошқарув қарорларини қабул қилиш, ишлаб чиқаришни ўзгараётган шароитларини тез эътиборга олиш учун корхона раҳбариятига, мутахассисларига зарур бўладиган ҳисоб бўлиб, унинг маълумотлари тижорат сири бўлиб ҳисобланади.
Б. Ахборот манбалари
Молиявий ҳисоб учун фақат ташкилот ҳисоб тизимининг маълумотлари (улар молиявий ахборотни тўплайди) ва солиққа тортиш тизимининг элементлари ахборот манбаи бўлиб ҳисобланади.
Бошқарув ҳисоби учун корхона ҳисоб тизими маълумотларидан ташқари моддий ресурсларни сарфлаш, технологик чиқитларнинг меъёрлари, бозордаги вазиятни ўрганиш, илмий тадқиқотларни ўтказиш тўғрисидаги ҳисоботлар, уларнинг натижаларидан ишлаб чиқаришнинг мавжуд шароитида фойдаланиш имкониятлари, томонлар хўжалик шартномаларини бажармаган тақдирда бериладиган жарима чоралари ва бошқалар ахборот манбаи бўлади.
В. Ҳисоб натижаларидан фойдаланувчилар
Молиявий ҳисобни баъзан ташқи ҳисоб дейишади, унинг натижалари одатда эълон қилинади, бундан ташқари ҳисоботларда фақат молиявий ахборот эмас, корхона фаолияти ютуқларини, унинг янги маҳсулотларини кўрсатадиган реклама тусидаги маълумотлар ҳам бўлади. Бу ахборот компаниянинг акциядорларига, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни ушлаб турувчиларга ва бўлажак инвесторларга зарурдир.
Бошқарув ҳисобини ички ҳисоб дейиш мумкин, унинг натижаларидан фақат корхона ходимлари фойдаланади, у корхонанинг менежерлари учун маълумотлар тайёрлайдиган ўзига хос «ошхона»дир.

Download 70 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling