Курс «Управленческий учет 1»
Download 70 Kb.
|
1 – Мавзу. Бошқарув ҳисобининг моҳияти
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бошқарув ҳисоби тушунчаси Бошқарув ҳисоби
- Молиявий ҳисобнинг
Бошєарув іисоби 1 1 – Мавзу. Бошқарув ҳисобининг моҳияти Шу мавзу ўрганилгандан сўнг сиз: 1. Бошқарув ҳисоби нималарга мўлжалланганини кўрсатишга 2. Бошқарув ҳисоби ва молиявий ҳисоб ўртасидаги тафовутни кўрсатишга 3. Ишлаб чиқариш ҳисоби ва унинг бошқарув ва молиявий ҳисобга муносабати (боғлиқлиги)ни баён қилишга 4. Бошқарув жараёни ва бошқарувда бухгалтернинг ўрнини тушунишга қодир бўласиз Бошқарув ҳисоби тушунчаси Бошқарув ҳисоби бошқарувни ахборот билан қувватлаш тизимидир. Бошқарув ҳисобининг мақсади барча даражадаги корхоналарнинг менежерларини бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур ахборот билан таъминлашдан иборат . У маҳсулот таннархини калькуляция қилиш ва харажатларни бошқариш, узоқ муддатли режалаш ва бюджет тузиш, бюджетлар ижросини назорат ва таҳлил қилиш, оғишлар (фарқлар) бўйича бошқарув усулларини, хилма-хил ва кўп сонли вазиятга оид бошқарув қарорлари учун ахборот тайёрлашни ўз ичига олади. Бошқарув ҳисоби бухгалтерия ҳисобининг нисбатан алоҳида кичик тизими бўлиб, молиявий ҳисобни ҳам қамраб олади, уларнинг ҳар бирининг ўз мақсадлари ва вазифалари бор. Молиявий ҳисобнинг мақсади корхонанинг ҳисоботини тузиш учун зарур маълумотларни тўплаш ва тақдим қилишдир. Ҳисобот корхона маъмурияти учун ҳам, ташқи фойдаланувчилар учун ҳам мўлжалланган ҳисоботини тузиш учун зарур маълумотларни тўплаш ва тақдим этишдир. Молиявий ҳисобот маълумотлари таққосланадиган бўлиши ва ундан ташқи фойдаланувчилар инвесторлар ва кредиторлар корхонанинг молиявий холатига унинг тўлов қобилиятига объектив баҳо бера олишлари учун шу корхонага инвестицияларнинг рентабеллик даражасини баҳолай олишлари учун зарур ахборот бўлиши лозим. Молиявий ҳисобни аниқ белгилаб қўйилган талабларга ва стандартларга мувофиқ юритиш зарур. Бошқарув ҳисоби корхонани бошқаришнинг ҳамма даражаларида раҳбарият томонидан ички фойдаланиши учун ҳисоб ахборотининг барча турларини қамраб олади. Бошқарув ҳисобини менежерларга - режалаштириш - назорат қилиш - қарорлар қабул қилиш каби асосий соҳаларда ёрдам бериш мақсадида уларга молиявий ва номолиявий ахборот бериш деб таърифлаш мумкин. Корхона рахбарияти учун мўлжалланган бошқарув ҳисоби маълумотларига қўйиладиган талаблар молиявий ҳисоботга ва ташқи фойдаланишга тақдим этилган маълумотларга қўйиладиган талабдан бошқачадир. Download 70 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling