Курс «Управленческий учет 1»


Download 70 Kb.
bet6/7
Sana22.11.2023
Hajmi70 Kb.
#1794752
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 – Мавзу. Бошқарув ҳисобининг моҳияти

Миқдор омиллари – рақам билан осон ифодаланади. Масалан, бевосита материал харажатлари, ижара харажатлари. Бухгалтерия ва таҳлилиётчилар имкон қадар кўпроқ омилларни рақамда ифодалашга ҳаракат қилишади.
Сифат омиллари – тўғридан тўғри миқдорий ўлчаб бўлмайдиган омиллардир. Масалан, маҳсулот сифати истеъмолчи дидига мос келадиган даража ва шу кабилар.
Бошқарув қарорини қабул қилиш чоғида миқдор омилларини ҳам сифат омилларини ҳам эътиборга олиш ва таҳлил қилиш лозим. Раҳбарият баъзан доимий буюртмачилар билан яхши муносабатларни сақлаб қолган ҳолда харажатларни бироз кўпайтириши мумкин.
Бошқарув жараёни куйидаги элементлардан иборат:
- Режалаштириш. Режалаштириш мақсадларни ва вазифаларни фаолиятниниг аниқ турларига ҳамда ана шу мақсадларга эришиш ва вазифаларни ҳал қилиш учун зарур ресурсларга айлантиришдир. Компаниялар ҳам узоқ муддатга, ҳам қисқа муддатга мўлжалланган режаларни тузади. Қисқа муддатли режалар счетларни тузиш жараёнида узоқ муддатли режага нисбатан батафсилроқ тус олади ва менежерлар назоратни амалга ошириши ва фаолият кўрсаткичларини баҳолаш учун фойдаланадиган механизмлардан бири бўлади.
Режалаштириш жараёнида бухгалтерлар режаларни тузишда ёрдам беради: маҳсулотниниг аниқ турини ишлаб чиқариш ва сотишга оид қарорлар учун нарх белгилаш ва инвестиция учун ахборотлар билан таъминлайди. Булардан ташқари бухгалтер менежерлар томонидан қабул қилинган қарорларни амалга ошириш учун тузиладиган молиявий режани, сметани тузишда асосий ижрочи ҳисобланади.
- Назорат. Бу хақиқий натижалар режалаштирилган натижаларга мос бўлишини кафолатлайдиган жараёндир. Назорат жараёни мақсад топшириқлари ёки меъёрларни (улар кўпинча смета тузиш чоғида ҳисоблаб чиқарилади) ўз ичига олади, хақиқий натижалар шу топшириқларга тўғри келиши лозим. Сўнгра фаолият кўрсаткичлари вақти-вақти билан ўлчанади ва мақсад топшириклари билан таққосланади.
Таҳлилиётчи бухгалтерлар менежерларга даврий ҳисоботлар тарзида орқа алоқа ахборотини тақдим этишлари лозим, бу ахборот менежерларга операциялар режага мувофиқ амалга оширилаётганини аниқлаш ва фаолиятнинг ўзгартиш киритиш лозим бўлган турларини белгилаш имконини беради.

Download 70 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling