Курс «Управленческий учет 1»


Download 70 Kb.
bet4/7
Sana22.11.2023
Hajmi70 Kb.
#1794752
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 – Мавзу. Бошқарув ҳисобининг моҳияти

И. Ҳисоб қоидалари
Бухгалтерия ҳисоби (молиявий ҳисоб) умумий қабул қилинган иккиёқлама ёзиш принципи, маълумотларни қиёсланиши каби ва бошқа қоидаларга асосланади. Бухгалтерларнинг ўзлари ҳам назорат қилувчи органлар ҳам шу қоидаларга амал қилишади.
Бошқарув ҳисобининг умумий қабул қилинган қоидалари йўқ, энг муҳими фойдаланиш учун осон ва қулайлигидир.
К. Амалий фаолиятда қўлланиш.
Бухгалтерия молиявий ҳисоби хўжалик муомалаларини улар амалга оширилганлигини тасдиқловчи хужжатларга асосланиб ҳисобга олади, яъни ҳисобнинг бу тури ташкилотнинг хўжалик фаолиятида юз берган фактларга асосланади.
Бошқарув ҳисобининг мақсади, аксинча, содир бўлган ходисаларни тахлил қилиш асосида келажак учун тавсиялар ишлаб чиқишдир. Шу сабабли баъзан бошқарув ҳисобини келажакни кўзлаб тахлил қилиш дейишади.

  1. Ишлаб чиқариш ва бошқарув ҳисоби

Бошқариш ҳисоби ва ишлаб чиқариш ҳисобини ёки бошқача айтганда харажатлар ҳисобини қиёслайлик. Улар деярли фарқ қилмайди. Бошқарув ҳисоби – бу бирор объектни бошқариш учун зарур ахборотни идентификациялаш (тенглаштириш), ўлчаш, тўплаш, тартибга солиш, таҳлил қилиш, жойдан-жойига қўйиш, талқин қилиш ва узатишдир. Бу ички ҳисобдир.
Ишлаб чиқариш ҳисобининг асосий мақсади маҳсулотлар ва хизматларнинг таннархини калькуляциялашдир. Ундаги ахборотдан менежерлар, масалан сотиш нархини белгилаш, заҳираларни баҳолаш, фойдани ҳисоблаш учун фойдаланадилар. Бундай ахборот ҳам ички, ҳам ташқи фойдаланувчиларга тушади. Шу позициядан қараладиган бўлса, ишлаб чиқариш ҳисобини бошқарув ҳисоби ва унга қўшимча молиявий ҳисобнинг кичик бир қисми дейиш мумкин.
4. Бошқарув жараёни ва унда бухгалтернинг ўрни
Бошқарув қарорларини қабул қилиш модели.
Бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёни фаолиятнинг юқори малакани ва амалий иш тажрибасини талаб қилувчи алоҳида туридир. Кўпинча қарорлар нодир бўлади ва уларни ишлаб чиқариш жараёнида бирор қатъий қоида, аниқ харакатлар ва аниқ изчиллик билан аниқлаб бўлмайди. Шунга қарамай бошқарув қарорини қабул қилиш жараёни таҳлилида энг умумийроқ маълум босқичларни ажратиб кўрсатиш мумкин. 1.1. расмда бошқарув қабул қилиш жараёни цикли келтирилган.


Download 70 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling