- Коммуникация. Бухгалтерлар коммуникация жараёнига ҳисоботнинг самарали тизимини ўрнатиш ва таъминлаш орқали ёрдам берадилар. Масалан, смета орқали режалар уларнинг бажарилиши учун жавобгар бўлган менежерларга етказилади. Бундан ташқари сметалардаги ахборот менежерларнинг ишини мувофиқлаштириш учун фойдали бўлиши мумкин. Чунки улар ўзларига қўйилган талабларнигина эмас, бошқа бўлинмаларнинг раҳбарлари дуч келаётган чеклашларни ҳам билиб оладилар.
- Рағбатлаш. Бухгалтерлар томонидан тайёрланган сметалар ва уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлар ходимларнинг ташкилотда ишлаши сабабларига катта таъсир қилади. Сметалар менежерларни белгиланган мақсадларга эришишга рағбатлантиради ўз навбатида сметанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот эришилган натижаларни қўйилган мақсадга таққослаш тўғрисидаги ахборотни ходимларга маълум қилиш орқали ходимларни рағбатлантиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |