Курс «Управленческий учет 1»


Г. Ҳисобот ахборотини тақдим этиш шакллари


Download 70 Kb.
bet3/7
Sana22.11.2023
Hajmi70 Kb.
#1794752
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1 – Мавзу. Бошқарув ҳисобининг моҳияти

Г. Ҳисобот ахборотини тақдим этиш шакллари
Молиявий ахборот солиқ органларига қонунда белгиланган шакллар бўйича тақдим этилади. Бошқарув ҳисоби натижалари исталган шаклда тақдим этилиши мумкин. Мажбурий шакллар ва бланкалар йўқдир. Бундан ташқари, бошқарув ҳисобини юритиш ёки юритмасликни ташкилот рахбариятини ўзи ҳал қилади.
Д. Ҳисоб ахбороти ўлчовлари
Молиявий ҳисобда хўжалик жараёнларини умумлаштириш учун пул ўлчовлари қўлланилади, улар универсал бўлиб, хўжалик юритувчи субъект фаолият юритилаётган мамлакатнинг миллий валютасида ифодаланади.
Бошқарув ҳисоби мутахассислари ўз ишларида ўлчовнинг барча турларидан – натура, меҳнат, пул ўлчовларидан фойдаланадилар.
Е. Ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари
Молиявий ҳисоботлар учун аниқ қатъий муддатлар белгилаб қўйилган. Ҳисобот йилнинг хар чораги ва йил тугагандан сўнг тақдим этилади. Менежерлар учун тайёрланган ҳисоботларнинг материаллари қатъий вақт билан чеклаб қўйилмаган, улар анча тез-тез расмийлаштирилиши лозим бўлади. Бундай ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бевосита корхона раҳбари белгилайди, одатда бу муддатлар хафталик, ўн кунлик ва ойлик бўлади.
Ж. Ҳисоб кўламлари
Молиявий ҳисоб умуман ташкилотнинг ўзини ҳисоб объекти деб билади, бухгалтерия балансида синтетик счетлар маълумотлари қайд этилади яъни умумлаштирилган ахборот келтирилади. Бунда асосий воситаларнинг турлари бўйича, ишлаб чиқариш заҳираларининг суммалари ва айрим ишлаб чиқариш бўлинмалари алоҳида кўрсатилмайди.
Бошқарув ҳисоби учун маъсулият маркази деб юритиладиган марказлар, хизматлар ва буюмлар бўйича харажат марказлари объект бўлиб хизмат қилади. Яхлит корхонанинг ўзи, айрим цехлар, участкалар, бўлинмалар ва бошқалар шундай объект бўлиши мумкин.
З. Ҳисоб усуллари
Молиявий ҳисоб материаллари асосан бирламчи бухгалтерия маълумотларига асосланади.
Бошқарув ҳисобидаги ҳисоблашишлар аввало ташкилотнинг ички бўлимларида мужассамлашган, бирламчи маълумотларни, ўтган давр материалларини ва келажакка тахминий баҳоларни қўшиб олиб боришга асосланган.

Download 70 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling