Курс «Управленческий учет 1»
Бошєа харажатга эхтиёж йўє (муаммо йўє)
Download 70 Kb.
|
1 – Мавзу. Бошқарув ҳисобининг моҳияти
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.Іар бир муєобилнинг хўжалик операциясига таъсири таілили
6.Бошєа харажатга эхтиёж йўє (муаммо йўє)
1.Муаммонинг пайдо бўлиши
5.Кейинги єарорлар таілили (орєа алоєа)
3.Іар бир муєобилнинг хўжалик операциясига таъсири таілили Чизма 1.1. бошқарув қарорини қабул қилиш цикли. Биринчи босқичда бухгалтер олдида турган муаммодан келиб чиқиб, рахбариятга бу муаммони ҳал қилишда ёрдам берадиган барча харакат йўналишларини аниқлаши лозим. Муқобил йўналишлар аниқлангач, бухгалтер бошқарув ҳисоби бўйича муҳокама қилинадиган ҳар бир вариант бўйича тўла таҳлилни тайёрлайди, бунинг учун харажатлар ҳажмини, тежалиши мумкин бўлган ресурсларни ва хўжалик операцияларини молиявий натижасини ҳисоблайди. Қарорнинг ҳар бир тури учун турли ахборот зарур. Барча ахборот тўпланиб, тегишлича тақдим этилгандан сўнг раҳбарият харакатларнинг энг яхши вариантини танлаши мумкин. Танлаб олинган қарор ҳаётга жорий этилгач бухгалтер шундан кейинги вазиятни таҳлил қилиши ва жорий этиш натижалари таҳлилини раҳбариятга тақдим этиши лозим. Бундан кейинги харакатларга зарурат бўлмаса бошқарув жараёни ниҳоясига етади, акс ҳолда бутун цикл яна такрорланади. Кўриниб турибдики, барча босқичларда бухгалтер рахбариятни зарур ахборот билан таъминлайди. Ана шу мақсадлар учун маълум ҳисоб процедуралари (амаллари) ва махсус ҳисобот тизимидан фойдаланиши лозим. Чунки раҳбарият ахборот аниқ, ўз вақтида, муаммони тўла қамраб олган ва яхши тушунарли шаклда тақдим этилишини кутиши сабабли бухгалтер фақат зарур ахборотни тўплаш ва ишлаб чиқишга эмас, тақдим этиладиган ҳисоботларнинг ҳажмига ҳам эътибор бериши лозим. Кўп муқобил йўллар мавжуд бўлса, қарор қабул қилиш жараёни мураккаб тус олади. Бундан ташқари кўп қарорлар янги вазиятда қабул қилинади, уларни олдинги тажрибага асосланиб ҳал қилиб бўлмайди. Бундай ҳолларда қарор қабул қилиш модели ишлаб чиқилади. Қарор қабул қилиш модели ушбу қарорга таъсир қилувчи ўзгарувчи миқдорлар ва кўрсаткичларнинг рақамли ёки рамзий ифодасидир. Ўзгарувчи миқдорлар – бу бошқарувчи тизим томонидан назорат қилинадиган омиллардир. Кўрсаткичлар - бу тизим назорат қилмайдиган омиллар ва операция шартлари ҳамда чеклашлардир. Кўриб чиқилаётган вариантлардан бирини танлашга хоҳиш уйғотувчи барча сабаблар бошқарув ҳисобида икки гуруҳга миқдор омиллари ва сифат омилларига ажратилади. Download 70 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling