Кушев Алижон Пўлатовичнинг
Download 35 Kb.
|
Автореферат тақриз Навоий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Табақалаштирилган тарифлар қўлланилишининг истеъмолчилар нагрузка режимларига таъсири
- Тадқиқот иши бўйича қуйидаги таклиф, мулоҳаза ва камчиликларни санаб ўтиш мумкин
- Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети. т.ф.д., проф. И.П. Эгамбердиев
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти таянч докторанти Кушев Алижон Пўлатовичнинг 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари” ихтисослиги бўйича техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган “Табақалаштирилган тарифлар қўлланилишининг истеъмолчилар нагрузка режимларига таъсири” мавзусидаги диссертация ишининг авторефератига ТАҚРИЗ Глобаллашув жараёнида мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш ва уни ривожлантириш дунё миқёсидаги муҳим масалага айланмоқда. Янги технологиялар жорий қилиниши ва такомиллаштирилиши натижасида ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини ошириш энергетик ресурслар билан чамбарчас боғлиқдир. Жумладан бир неча йил илгари умуман мавжуд бўлмаган технологиялар эндиликда давлатларнинг умумий ЯИМ ўсишига ва тараққиётига хизмат қилмоқда. Глобаллашувнинг кучайиши натижасида меҳнат бозоридаги тақсимотда ҳам ўзгаришлар бўлмоқда. Жаҳон иқтисодий форумининг йиғилишида маълум қилинишича, 2025 йилга келиб, 85 миллион ишчи ўрни йўқ бўлиши, аммо ўрнига 97 миллион иш жойлари яратилиши маълум қилинган. Барчамизга маълумки, ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш энг кам миқдордаги ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда энг яхши махсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашишга ундайди. Ушбу ёндашув ишлаб чиқариш самарадорлигини оширади, иқтисодий ўсишни рағбатлантиради ва товарлар ва хизматлар нархларини пасайтиради. Дунё бўйича энергия ресурсларини тежаш ва улардан самарали фойдаланиш борасида олиб борилаётган илмий тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини қанчалик ошмасин, уни беҳуда сарфлаш орқали ортиб борувчи талабни қондириб бўлмайди. Электр энергетика тизими юклама даврини тартибга солиш орқали электр энергиясини тежаш ўз самарасини беради. Тадқиқотнинг объекти электр энергия истеъмолчиларининг нагрузка графиги ва унинг таъминловчи манба нагрузка графикларига боғлиқлиги олинган. Тадқиқот ишининг илмий аҳамияти электр энергиясининг истеъмол даврларида вақт бўйича табақалаштирилган тарифлардан фойдаланиб, истеъмолчининг иш режимлари ўзгартирилиши ҳисобига, электр энергетикаси тизими “тиғиз” даврларидаги ортиқча нагрузкаларни бартараф этиш имкониятини ошириш билан изоҳланади. Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти вақт бўйича табақалаштирилган тарифлар тизимидан самарали фойдаланиб истеъмолчилар иш режимларини ўзгартириш ҳисобига самарадорликка эришиш имкониятини яратиш билан изоҳланади. Тадқиқот иши бўйича қуйидаги таклиф, мулоҳаза ва камчиликларни санаб ўтиш мумкин: Диссертация ишининг 4-бобида корхонадаги трансформаторлар ва асосий электр ускуналар ҳақида тўлиқроқ маълумот берилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Диссертатция бўйича кўрсатилган камчиликлар унинг мазмуни ва моҳиятини пасайтирмайди. Талабгор Кушев Алижон Пўлатович томонидан тақдим этилган “Табақалаштирилган тарифлар қўлланилишининг истеъмолчилар нагрузка режимларига таъсири” мавзусидаги диссертация иши Ўзбекистон Республикаси ОАК талабларига жавоб беради ва 05.05.01-“Энергетика тизимлари ва мажмуалари” ихтисослигига мос келади. Талабгор Кушев Алижон Пўлатович техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишга лойиқ деб ҳисоблайман. Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети. т.ф.д., проф. И.П. Эгамбердиев Download 35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling