Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар
Нуқтадан айрим «х» масофада жойлашган объектларнинг атрибутларини умумлаштириш вазифаси
Download 1.3 Mb.
|
Гулямова 1 кисм
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бирорта талабга жавоб берадиган объектларни кўрсатиш
Нуқтадан айрим «х» масофада жойлашган объектларнинг атрибутларини умумлаштириш вазифаси - (1.2.) вазифага ўҳшаш кўп объектлар учун ва масофа ҳисобга олган ҳолда бажарилади:
а. Экранда нуқтани кўрсатиб, ундан «х» масофа узоқликда жойлашган ҳамма объектларнинг атрибутларини аниқлаш вазифаси. Бирорта мақсад учун жой танланганда шундай вазифа бажарилади. Мисол учун, бирорта нуқта 500 м атрофидаги ҳамма мижоз бўла оладиган одамларнинг даромади, жинси, ёши, касбига кўра гуруҳларга ажратилган ҳолда рўйхатини тузиб бериш вазифаси шундай йўл билан ечилади. Бундай статистика кўрсаткичи нуқтанинг ёки майдоннинг атрибути сифатида сақланади ва умумлаштирилган ҳолда кўрсатилади. Бундай маълумотлар билан маркетинг билан шуғулланадиган компаниялар таъминланади. Мисол учун, ўзаро боғланган банк, супермаркет, меҳмонхоналар, автомашинани ижарага берадиган фирмалар шундай ишларни йил мобайнида бир неча марта бажариб туради. б. «а» майдон ичидаги объектларнинг атрибутларини умумлаштириб бериш вазифаси – юқорида кўрсатилган вазифага ўҳшаш бўлиб айрим майдон ичидаги ҳамма объектларнинг ҳамма атрибутларини аниқлаб бериш вазифасидир. Ушбу майдон экранда курсор орқали белгиланади ёки бирорта буйруқ орқали компьютерга вазифа берилади. Мисол учун, а) сув амбори барпо этиладиган зонани ичида қишлоқ хўжалик экинлар майдони қандай? б) ёнғин туфайли неча куб метр ўрмон ёниб кетган? в) айрим туманлардаги ичида мактаб ўқувчиларининг сони, еш – жинсий тарқиби қандай? каби саволларга жавоб олиш имкони бўлиши керак. 1.4. икки нуқта орасидаги вақт ёки сарфланадиган харажатлар минимал бўлган ҳолда энг кулай маршрутни танлашда қуйдаги масалалар текширилади: Маълумотлар моделини тури, яъни у дискретлими ёки йўқми? Бунда жой ичидаги нуқталарни ўзаро боғлиқлиги ҳам текширилади. Маълумотлар модели дискретли бўлгани ҳолда тез тиббий ёрдам автомашиналарини етиб бориш вактини қисқартириш мумкин. Бу вазиятда албатта атрибутларни доимо янгилаб туриш керак, яъни таъмирлаш жойлари тўғрисида ва шунга ўхшаш маълумотни текшириб туришга тўғри келади. ёки маълумотлар модели узлуксизми (растрми еки тўрми)? Узлуксиз модел орқали тўсиқларни аниқлаш ва қувурларни табиатга таъсирини камайтириш вазифаси ечилади. Бирорта талабга жавоб берадиган объектларни кўрсатиш вазифасида ҳамма бор объектларни топиб ва уларни атрибутларини кўрсатишга тўғри келади. Бу 1.2. вазифага ўхшаш бўлиб кўп объектлар учун бажарилади. Мисол учун, кунига 1 кубметрдан катта бўлган ҳамма нефт қудуқларини топиб кўрсатиб бериш вазифаси. Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling