Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар
Download 1.3 Mb.
|
Гулямова 1 кисм
География ахборот фани қадимдан қўлланилиб келган анаънани, яъни далада олинган кузатишларни ҳақиқатга нисбатан текшириш ва тўғрилаш одатига таяниб келмоқда. Демак, география ахборот тизимида яратилган маҳсулот ҳам ҳақиқатга нисбатан текширилиши ва тўғриланиши лозим ва улар орасидаги фарқни аниқлаш услубларга эга бўлиши шарт. Сир эмас, харитага олинган маълумотлар бир неча босқичларда умумлаштирилиб ҳақиқатнинг фақат айрим томонларни кўрсатади. Бу албатта география ахборот технологиялардан фойдаланилганда эътиборга олиниши керак.География ахбороти ёрдамида ҳақиқатнинг қандай томонларини ўрганиш мумкин? География ахборот ўзи нимани билдиради? деган саволлар биринчи даражали саволлардир, чунки бу география ахборот тизимларининг тузилишига ва уларни ишлатишга бевосита таъсир кўрсатади. Умуман олганда, география ахборот орқали фазовий муносабатлар ва фазовий хилма хиллигини ўрганиш тажрибаси жуда катта. “Ҳамма бор нарсалар Ер юзасида бир бирига боғлиқдир ва объектлар орасидаги масофа кичрайган сари бу муносабат кучлироқ бўлади” деган хулосани 1970 йилда компьютер картографиянинг асосчиси Валдо Тоблер айтган эди. Ва бу хулоса шуни кўрсатадики Ер юзасида объект ўлчовининг ўзгариб туриши паст сураътда кузатилади ва натижада ҳар бир нуқтада ушбу ўлчовни кузатишга ҳожат йўқдир ва айрим тартибда сараланган нуқталарда олинган кузатишлар асосида яхлит тасвирни яратиш имкони бор.Фазовий хилма хилликни география ахборот фанида асосий қонунлардан бири деб ҳисобласа бўлади ва у орқали жойнинг умумий ва хусусий хусусиятларини ўрганишда ва шунга боғлиқ ҳолда уни турли моделлар ва алгоритмлар яратишга йўл очиб берилганлигини тан олиш керак. Таҳлил қилиш натижалари ушбу таҳлилнинг объектларнинг чегараларига боғлиқлиги ва умумий ҳудудий қонунни топиш имкониятлар чегараланганлигини ҳам кўрсатди.Яна бошқа муҳим изланиш натижаси шуни кўрсатадики, ечимлиги ошган сари география ахборотнинг тўлиқлиги ҳам ошади ва бирорта география объектни жуда юқори аниқлиқ билан изоҳлаш ва ўлчаш мумкин эмас. Компьютер технологиялар жуда юқори аниқлиқдаги ҳисоб китобларни бажариш имконини беради, ва география ахборот шундай талабларга жавоб берадими? деган саволни ўринли деб ҳисобласа бўлади.Download 1.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling