Л. Х. ҒУломова география ахборот тизимлар


Download 1.3 Mb.
bet5/47
Sana09.04.2023
Hajmi1.3 Mb.
#1343121
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47
Bog'liq
Гулямова 1 кисм

География ахборот фанининг асосчилардан бири Майкл Гудчайлд унинг моҳиятини география ахборот тизим ва технологиялар қўллаш натижасида вужудга келган саволларни ва муамоларни ечиш назарий асосларини яратишда деб кўрсатмоқда. Қандай билим мажмуаси география ахборот тизимни ва технологияларни ишга солади? Қандай асосий саволларни ечишга тўғри келади? Ҳақиқат ва компьютер ёрдамида тузилган моделлар орасидаги муносабат қандай? Жараёнларни ҳарита тариқасида кўрсатиш имкониятлари борми? Иккита объект орасидаги топологик муносабатларни қандай қилиб ифодаласа бўлади? Тез ишлайдиган алгоритмлар асосида қандай қонун қоидалар туриш керак? Шунга ўхшаш кўплаб саволлар турибди ва бугун уларни ҳаммасини ечилди деб ҳисоблаб бўлмайди.

Кўп асрлар давомида Ер юзасини ўлчаш, уни ўрганиш ва ифодалаш ишлари бўйича тажриба орттирилган. Ахборот технологиялар ривожланган сари геодезия, топография ва картография олдида янги имкониятлар очилди ва бажариладиган ишларни унумдорлигини ва аниқлигини ошириш мумкин бўлди. Лекин ҳамма бор маълумотларни рақамли тарзга айлантириш билан янги саволлар кўтарилди ва эски қолипдаги дунёқараш уларни ечиб олмаслиги намоён бўлди. Бу фанларда янги технологиялардан фойдаланиши ошган сари ўхшаш муаммолар юзага кўтарилмоқда, яъни маълумотлар базасини таркиби ва тузилиши, натижаларни тасвирлаш йўллари, аниқлиги ва тўлиқлиги каби масалалар. География ахборот ҳам ўзгариб, уни ўрганишда бошқа фанларнинг услубиёти ва услубларидан фойдаланишга тўғри келмоқда. Математик йўл билан ҳодиса ва жараёнларни ифодалаш ва уларни моделларини яратиш орқали география ахборот технологиялардан фойдаланиш имкониятларини ошириш мумкин. Бугун компьютер фанлари ва география ахборот фани бир бирига яқинлашиб келмоқда ва замонавий картограф дастурлаш билимига эга бўлиб, география ахборотни рақамли тарзга айлантириш қонун қоидаларини, механизмини, ҳудудий таҳлил қилиш ва моделаштириш услубиётларини ва йўларини билиш керак.

Янги билимлар ва замонавий технологиялар кўпайган сари инсонни улардан фойдаланиш қобилиятини ошириш масаласи ҳам кун тартибида турибди. Шу технологиялар осон ва қулай бўлиб, табиат ва жамиятни ўрганишда кучли қурол ва восита сифатида ҳизмат қилсин деган умид бор. Ўзига хос хусусиятга эга бўлган география ахборот координаталарга боғлиқ ҳолда сақланиб кўп қизиқарли тадқиқотларни олиб боришга асос бўлмоқда ва компьютер фанида география ахборот маълумотлар базаларини барпо этиш, компьютерли геометрия, фазовий статистика каби янги илмий йўналишлар ривожланишида муҳим ўрин тутади.


Download 1.3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling