Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни
Download 1.21 Mb.
|
Kniga
Модани прогнозлаш. Модани циклсимон ривожланиш қонунияти уни прогнозлашга имкон беради.
Прогноз – бу келажакда объектниг холатини илмий асосланган мулоҳазаси. Прогнозлар вақт давомига кўра қуйдагича фарқланади: оператив – бир ойгача; қисқа муддатли – бир ойдан бир йилгача; ўрта муддатли – бир йилдан беш йилгача; узоқ муддатли - беш йилдан 15 йилгача; чексиз муддатли - 15 йилдан кўпроқ. Шуниси аёнки, модани прогнозлаш махсулотни оммабоп ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг талаблари билан боғлиқ: уни ишлаб чиқаришни режалаштириш зарурлиги, янги модали намуналарнини пайдо бўлишини режалаштирш, янги технологияларни ўзлаштириш, янги конструкцияларни яратиш зарурлиги билан асосланган. Янги кийимлар коллекцияси тахминан ярим йилдан олдин намойиш этилади, лойиҳа эса 1-1,5 йилдан олдин қилинади. Кўпинча қисқа ва ўрта муддатли прогноз қилинади. Прогнозлаш асосида келажак тўғрисида уч ўзаро боғлиқ манбалар мавжуд: 1) прогнозланадиган объектни тараққиёт истиқболини маълум жараёнлар ва воқеалар аналоглари билан солиштириш. Модани прогнозлаганда санъат асарнинг янги рағбатларини таққослаш: меъморчиликда формал–эстетик тилини, ҳайкалтарошни, рангтасвирни, компьютер графикани ва б. ўрганиш; 2) ўтмишида ва ҳозирги вақтида ривожланиш қонуниятлари маълум рағбатларни келажакда шартли давомлаш (экстраполяциялаш). Модани циклсимон ривожланиши шундай прогноз қилиш учун имкон беради; 3) кутаётган ёки ҳоҳлаётган шартларга мос, уларни истиқболи аён бўлган моделларни яратиш. Дизайнда шундай моделни футуролойиҳа дейишади. Уларга авангард дизайнерлар кийим коллекцияларини киритиш мумкин. Модани прогнозлаш учун икки умуман ҳар хил йўлларни ажратиш мумкин. Биринчи йўлни рус назариячиси А.Гофман “фаталистик” деб номлаган мода циклларини табиий циклларига ўхшатиб (мавсумлар алмашган каби мода ҳам алмашади). Костюм дизайнида бу усул кийим шаклини ва уни таркиб элементларини прогнозлашни назарда тутади. Шундай йўлни “шакллик ” деб номланса бўлади, чунки фақат костюм шакли, яъни стабил элементлари тадқиқот этилади. Т.В. Козлованинг тадқиқоти бўйича бу қонуниятларни аниқлаш учун маълум вақт давомида костюм шакллари таҳлил этилиши керак. Ушбу тадқиқотга кўра костюм шакли оддий геометрик шаклларга яқинлантирилганда овал, тўғрибурчак ва трапециядан иборат. Таҳлил асосида кийимниг шакли, узунлиги, шаклнинг юзалари, бел чизиғини жойланиши ва б. хусусиятлари орасидаги ўзаро алоқалар аниқланади. Сўнг жамланган назарий ёки формализацияланган “мода модели” тузилади - костюмда модали шакллари такрорланиши (математик модели) ва мода цикллари аниқланади. Аниқланган костюм шаклини ривожланиш рағбатлари келажакка шартли давом этилади (экстраполяция қилинади) ва керакли вақтга костюм шакли прогнозланади. Шундай усулда костюмнинг ранги, материали, нақши ва бошқа хусусиятлари, костюм шакли таркиби ўзгариши билан боғланиб, прогнозланиши мумкин. Аммо, бу усулни бир неча камчилиги бор, чунки бу ерда прогноз фақат бир манбага – костюм анъанасига асосланади. А.Гофман фикри бўйича дизайнер бу ҳолда ўтмишни замонавий қилишади янгиликни яратмасдан. Модани прогнозлаш иккинчи йўли модани барча таркибий қисмларига таалуқли, бу услда инсонларнинг турмуш тарзинининг турли томонлари ва уларнинг эҳтиёжлари прогнозланади. Бу ҳолда айрим мода (костюм шакли) эмас жамоа тараққиёти прогнозланади. Янги буюм айнан истеъмолчиларни эҳтиёжларидан бошланади, янги буюмни (модани) яратувчиси – истеъмолчидир, шунинг учун моданининг прогнози уни ижтимоий эҳтиёжларини прогнози билан чамбарчас боғлиқ. Буюм эҳтиёжи тарққиётининг босқичлари уч аспектда бўлиши мумкин: 1) эҳтиёж – ҳолат, қачонки истеъмолчига объект номаълум ёки фақат лойиҳаланишга имкон борлиги мавжуд; 2) эҳтиёж – интилиш, қачонки истеъмолчи объект билан танишиш, аммо у ушбу объектга эриша олмайди; 3) эҳтиёж – йўналтириш, қачонки истеъмолчи объектни ўзи танлайди. Мода прогнози ижтимоий прогнозларга асосланади, яъни ижтимоий эҳтиёжларга, турмуш тарзига, демографик ва таъминлаганлик даражасига ва ҳ.к. Ижтимоий прогнозлар аҳолий ва экспертларни анкета сурови, инсоннинг ёки ижтимоий гуруҳни, инсонни яшаётган буюм муҳити, яшаш шароити ва х.к. асосида прогноз қилинади. Айнан шундай маълумотлар келажак модани пронозлашга имкон беради. Прогноз билан шуғулланадиган мутахассислар-“тренд-скаут”лар, улар тасодифий модани ўрганишади, дискотека, премеьралар, кўп одамлар йиғилган жойларга (рок-концертлар, стадионлар, савдо марказлр ва х.к.) бориб, янги тамойилларни аниқлайди. Масалан, кийимни ноанъанавий кийиш усулини, элементлар бирикмасини, муайян услубларни ҳоҳланишини. Бундан ташқари улар модада дизайнер-авангардистларнинг сўнги коллекцияларидан келажак моданинг элементларини улар англаши мумкин. Йрик компанияларда албатта шундай тадқиқот бўлимлари бўлиши лозим. Модага умуман ориентация этиш фақат модани эътиборга олишинигина назарда тутмайди, балки унга таъсир этиш, уни бошқаришга имкон беради. Модани эффектив бошқариш учун фақат муайян кўп ғояларни мавжудлиги эмас, балки уни пайдо бўлиш ва ўзгариш ижтимоий сабабларини тушиниш керак. Download 1.21 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling