Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни


Download 1.21 Mb.
bet18/55
Sana21.09.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1684191
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   55
Bog'liq
Kniga

Мода – оммабоп муамола шакли.
Мода – коммуникация шакли сифатида. Мода фақат ижтимоий мақомни намойиш этмасдан, балки одамлар орасида алоқа қилиш воситаси, ижтимоий қарашлар ёки норозиликни таъқидлаш усули, оммабоп коммуникация шаклидир. Модада гуруҳ орасида ва гуруҳлар орасида коммуникация бўлади. Мода асосий ижтимоий психологик алоқа механизмлари билан боғлиқ – ишонтириш, таъқлид этиш, хурмат қилиш, инонтириш.
Мода тарихида тақлид этишда хурмат ва мусобақа муҳим стимуллари бўлган. Хурматдан тақлид этиш асосан мутлоқлик даврларда бўлган, унда қиролнинг диди бошқалар учун намуна бўлган. Шунинг учун қироллар ва уни яқинлари мода қонундорлари бўлган (масалан, ХVII асрда Франция қироли Людовик ХIV модага катта таъсир этган). Буржуазия жамиятида бу роль таниқли шахсларга ўтди. ХIХ асрда актерларга (Тальма, Мария Тальони, Сара Бернар), шоирларга (лорд Байрон), сиёсий арбобларга (Симон Боливар, Джузеппе Гарибальди), ХХ асрда киноюлдузларга, машҳур поп ва рок-мусиқачиларга, топ-моделларга, сиёсатчиларга тақлид этишган. Одатда ҳар бир ижтимоий гуруҳни тақлид этадиган ўз намуналари бўлган.
Жамиятда бараварига мусобақа учун ҳам тақлид мавжуд бўлган. Тақлид билан бирга айрим шахсларни ёки ижтимоий гуруҳларнинг бир-бирига мода ёрдамида қарама-қаршилиги рўй берган. Мода тарихида шундай мисоллар кўп. Масалан, Англияда қиролича Елизавета I даврида граф Эссеке қироличани олдида ўз рақибини Ўолтер Ралини бадмон қилиш учун икки минг ўз мулозимларни Рали кийимига ўхшаш кийинтирган; ХVII асрда қирол Людовик ХIV сарой амалдорларни инглиз қироли Карл II кийимини тақлид этганини кўриб, ўз малайларини шу кийимга кийинтирган, амалдорлар олдида инглиз модасини бадмон қилиб.
Антимода - расмий модага қарама-қарши мода. Одат бўлиб қолган модага оппозиция антимода деб аталади. Одатда, расмий модага эътирози инсоннинг ташқи кўринишида акс этади. Ижтимоий тизим билан норозилигини намойиш этиш учун улар ўзини ижтимоий гуруҳига, турмуш тарзига ва эҳтиёжларига мос ўз модасини яратишади. Масалан, ХVII асрда инглиз буржуаз инқилоби даврида пуританларнинг (асосан буржуазияда диний секция аъзолари) костюми билан эътироз билдиришарди. Пуританлар зодагонлар модасини рад этиб, қора кул ва жигар ранг мовутдан, оқ полотнодан оддиий ёқали кийим кийишган, сочини калта қирқишган (шунинг учун уларни думалоқ бошли деб аташган). Шундай вазият Буюк француз инқилоби бошида ҳам рўй берган, учинчи табақалар зодагонлар модасидан фарқланадиган ўз модасини яратган. Якобин клубнинг аъзолари –санкюлотлр аслзодалар кийиган калта иштон “кюлот”ни ўрнига узун матрослар иштони “матло”ни, духоба ёки шойи абини ўрнига карманьолани (сургунчининг курткаси) ёки инглиз модаси бўйича фракни ва пат билан безатилган уч қиррали шляпани ўрнига қизил рангли фригия қалпоғини; кумуш туқа билан безатилган туфлини ўрнига шнурланган ботинкаларни кийишган. Шундай қилиб бу кийим турлари (фрак ва узун панталаонлар ва ботинкалар) икки аср давомида бир неча ўзгаришларга дуч келиб эркаклар модасида классикага айланди.
ХХ асрни иккинчи ярмида расмий модага нисбатан негативизм ёшларга мансуб бўлди. Фаровонликни ўсиши, аксельрация, ўспирин ёшдан катта ёшгача масофа кўпайгани боис ёшлар модасини пайдо бўлишига сабаб бўлди.
Иккинчи жахон уршидан кейин авлодлар орасидаги тўқнашув ёшларни катталар модасидан воз кечиши рўй берди, чунки у мунофиқона буржуаз аҳлоқи, ижтимоий тенгсизлик, шахсни устидан зуровонлик тимсоли сифатида тасаввур этиларди. “Нью лук” услубдаги дабдаба либосларни ўрнига ёки мунгли стандарт эркак костюмларни ва оқ кўйнакларни ўрнига ёшлар қора пуловер (Париж талабалари кийиган кийим), джинс ва трикотаж футболкаларни (американ битниклари кийиган кийим) кийишган.
1950 йилларни иккинчи ярмида Лондон кучаларида пайдо бўлган мини–мода ҳам “катталар мода”сига эътироз, сексуал инқилоб ва феминизм тимсоли бўлган. 1960 йилда мини–мода расмий бўлганда, эътироз тимсоли хиппилар костюмида рўй берди, улар ҳар бир шахсни тенг хуқуқи ва индивидуаллик тимсоли бўлди. Аммо, 1970 йилларда хиппилар костюми “хиппи услуб”ига тез айланди, модага эса этник ва фольклор манбалар, джинслар, расмий модада хиппидан ўзлаштирилган “ретро” услуби модага кирди.
ХХ асрни иккинчи ярмида ёшларнинг эътирози ҳар хил бўлган: 1940 йй. – зут АҚШда, зазу Францияда; 1950 йй. – битниклар ва байкерлар АҚШда, тедди-бойлар Англияда, стилягалар СССРда; 1960 йй. – рокерлар, модернистлар, хиппилар; 1970 йй.- янги романтиклар, рэпперлар, яшиллар.
Кўпинча ёшлар орасида антимодани пайдо бўлишига иқтисодий инқирозлар сабаб бўлади, чунки шу пайитда ёшлар биричи бўлиб жабрланади – улар ишни йўқотади ёки топа олмайди. 1970 йй. ижтимоий инқироз панклар, 1990 йй. "гранж” услубини пайдо бўлишига сабаб бўлдии.
Ирқий зиддиятлар оқ танали бўлмаган аҳолининг орасида антимода пайдо бўлишига ҳам сабаб бўлиши мумкин – иккинчи жахон урши пайтида АҚШда “зут” костюми, 1970-80 йй. Англияда “ратафара”, АҚШда “рэп” пайдо бўлган.
Шу билан бирга антимоданинг янги ғоялари, услуб ва сиймолари расмий мода учун ўзига хос манба бўлган. Масалан, 1950-60 йй. битниклар, хиппилар, “чап”лар талабаларига кўра джинс кийимлари оммабоп модага айланди. Айнан, рақобатдош субмаданиятлар ўзи катта янги потенциалга эга эди, уни замонавий мода ўзлаштирди. 1960 йй. либос дизайнерлари ғояни расмий модадан ташқари мавжуд ғояларни ўзлаштирган: куча модасидан ва ёшлар субмаданиятидан (битниклар, байкерлар, хиппилар, панклар).
Замонавий инсоннинг ташқи кўринишига хиппи субмаданияти ўзгача таъсир этди. Хиппилар костюми ҳар хил давр ва халқлар костюмларини эклектик аралашмаси бўлган. У ёрдамида улар ўзини индивидуаллигини ифода этишганди. Расмий мода хиппи услубидан инсонни ташқи кўринишини индивидуаллигини, эски буюмлар ва бошқа халқлар маданият элементларини қўллашга қизиқишни, эклектизмни ўзлаштирган.
Панклар субмаданиятидан ёрқин ранглардан, агрессив аксессуарлар, анъаналарга бузуқ ўхшатма қилиш, эпатажга тамойилни расмий мода ўзлаштирди.
Оммабоп ахборот воситалари, оммабоп руҳий онгини, ижтимоий ҳаётни демократизацияланиш тарққиёти таъсирида “юқори санъат” ўрнига “оммалар маданиятлари” бўлиши лозим, улар янги стандартлар ва объектлар пайдо бўлишига тубсиз манбадир.

Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling