Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни


Download 1.21 Mb.
bet21/55
Sana21.09.2023
Hajmi1.21 Mb.
#1684191
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   55
Bog'liq
Kniga

Дизайнернинг имиджи ҳам рекламанинг бир тури, айниқса ХХ асрни охирида, бу пайитда шоу бизнес каби у таниқли шахс бўлиб қолди. Унинг ташқи кўриниши яратган моделлар коллециясига мос бўлган.
Дизайнернинг имидж таркибига қуйидаги компонентлар киради:
- дизайнернинг ташқи кўриниши. Биринчи астоидл ўйлаб яратилган имиджнинг мисоли – К.Шанель. Кўпкина мижозларини у яратган модели эмас, балки “буюк мадмуазель” сиймоси ўзига жалб этарди. Ўз сиймоларини Жан-Поль Готье, Ральф Лорен, Джон Гальян, Вивьен Вествуд, Соня Рикель яратишган;
- жамоа олдида чиқиш, китоб ва мақолалари, хикматли сўзлари, ўз фикрларни ифодали расм солиш, интервью бериш, фильм чиқазиш (Кристиан Диор, Эльза Скапьярелли, Карл Лагерфельд). Бу манода ҳам К.Шанель биринчи бўлган – унинг ажойиб шиор-максималари ҳозиргача эслатилади (гарчи уларнинг муаллифи К.Шанельнинг дусти П.Реверди бўлса ҳам): “Мода ўзгаради, ҳақиқий услуб эса – хеч қачон”, “куримсизликка ўрганиш мумкин, аммо исқиртликка хеч қачон”, “юбка оёқларни чалиштириш учун, енг ўмизи қўлларни кукракка қовуштириш учун”, “моданинг икки мақсади бор – комфорт ва севги. Икки мақсад амалга ошса – гўзаллик рўй беради”. Машҳур исм ҳақиқий бойлик бўлади, қўшимча даромад олишга имкон беради. 1949 йилда К.Диор хизматчиси Ж.Руэ ўйлаб чиққан лицензия айнан шунга асосланган. У билан хозиргача дизайнерлар фойдаланади;
- прессада нашр этилиш;
- дизайнер исми у яратган услуби билан боғликлиги;
- дизайнернинг имиджи янги бадиий услуб билан боғлиқлиги;
- модани муваффақиятли реклама қилиш учун янги мода тамойилларини дифференциация қилиш керак, шунинг учун ҳар бир мавсум янги услубларни иштироқ этади, битталари кам вақт бўлса, иккинчилари эса – муайян вақт рамзи бўлади. 1930 йй. - модада неоклассицизм услуби (М.Вионне ва Аликс), тарихийлик (Е.Балансега, Э.Молино), сюрреализм (Э.Скапьярелли); 1950 йй. – Нью лук (К.Диор), К.Шанель услуби; 1960 йй. – Лондон услуби (М.Квант), космик услуб (Андре Курреж, Пеьр Карден, П.Рабани); 1970 йй. - этник услуб (Кензо); 1980 йй. - неоклассик (К.Лагерфельд), необарокко (К.Лакруа), секси (А.Алайя, Т Мюглер), - “мул кулчилик” (Жан Поль Готье); 1990 йй. – минимализм (К.Кляйн, Д.Кэран, Д.Сандер, М.Прада), деконструктивизм (А.Домельмейстер, Д.Ван Ноттен, Ё.Ямомото, Р.Кавакубо), кибер-панк (В.Ван Берендонк), тарихийлик (Дж.Гальяно, В. Вествуд) ва б. бўлган;
- дизайнерда жамоанинг келажак турмуш тарзини прогнозлаш қобилияти бўлиши керак;
- дизайнер имиджи билан ишлаётган фирмаси билан алоқаси.


Таянч иборалари: мода, таркиб, қиймат, функция, қонуният, инновация, психология, ижтимоий, назария, моҳият, истеъмолчи, антимода, вазифа, гуруҳ, реклама, цикл, усул, прогнозлаш.
Назорат саволлари.

  1. Мода атамасини таърифлаб беринг.

  2. Моданинг таркиби.

  3. Моданинг қийматлари нимадан иборат?

  4. Костюм ва моданинг функциялари.

  5. Модани ривожланиш қонуниятлари.

  6. Моданинг инновацияси қандай усуллари билан ижро этилиши мумкин?

  7. Моданинг ривожланиш цикллари қандай?

  8. Модани прогнозлашда манбалар.

  9. Моданинг психологик назариясини таърифлаб беринг.

  10. Моданинг ижтимоий моҳиятини таърифлаб беринг.

  11. Моданинг оммабоп шакли.

  12. Антимода турлари.

  13. Модани яратувчиларнинг вазифаси.

  14. Мода истеъмолчилари қандай гуруҳларига бўлинади?

  15. Модада рекламанинг ўрни ва унинг турлари.

Маъруза № 7

Мавзу: Шакл – костюмни бадиий лойиҳалш жараённинг асоси.


Режа


  1. Шакл тушунчанинг мохияти.

  2. Шакл таркиби.

  3. Шаклни ривожланиш қонуниятлари.

  4. Шаклни бир циклда ривожланиш қонуниятлари.

  5. Ранг ва шакл.

  6. Костюмни шакллантириш асослари.

Адабиётлар: 1, 2, 3, 4, 5, 6, 20, 30,32.





Download 1.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling