Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни
Download 347.34 Kb.
|
Л и б о с д и з а й н и
Универсаллик (диффузлик) вақтдан ташқари хеч қандай чеклашни эътироф этмайди.
Костюм тарихида моданинг универсаллиги ХIХ асрда юз берди, ХVI асрда эса Европада аввал италиан, кейин испан модалари кенг тарқалганди. Моданинг ривожланиши жамиятни барча ўзгаришларини акс этади: саноатнинг гуркураб ривожланинишини, янги транспорт ва коммуникация воситаларини пайдо бўлишини, халқлар аро маданий алоқаларни кучайишини. Маданий намуналарни бир ижтимоий гуруҳдан иккинчисига, бир мамлакатдан бошқа мамлакатга ўтишида моданинг муҳим қийматларидан бири универсаллик хисобланади. В.М.Краснов мода тарихида универсаллик билан боғлиқ уч томонини ажратган: ягона мода (ибтидоий жамиятда); маҳсус мода (табақали жамиятда); оммабоп мода (демократик жамиятда). Қисқа вақт давомида оммабоп бўлган ҳодисаларни “мода доирасида ички оқимлар” деб американ жамиятшунос Э. Богардус номлаган. Уларга fad (инжиқлик, тентаклик, тез утар ишқивозлик барча жамиятни эмас, балки айрим ижтимой гуруҳларни оғушига олган), craze ёки фетиш (мода билан оммабоп ишқивоз этилиш, мойиллик). Демонстративлик мода коммуникацисяини бир шаклидир, у мода мухлисларига ўз тўғрисида бошқаларга маълумот беришига имкон беради. Энг аввало мода ўз ижтимоий мақомини ёки ундан ҳам юқори иллюзиясини намойиш этишга имкон беради. Моданинг ўйин қиймати эвристик ижодий фаолияти билан боғлиқ ва у янгиликни излашни, янгини яратишни, эскиликни янги сифатида тавсия этишни рағбатлантиради. ХХ аср ўйинни инсон миаданиятини универсал элементи сифатида ҳисоблайди. Постмодернизмда ўйин маданий бойликлар ва тимсолларни чексиз комбинациялаш усули ёрдамида маданиятни яратиш усули бўлди. Замонавий дизайнда ўйин элементлари муҳим роль ўйнайди, чунки ўйин инсоннинг ижодий қобилиятларини ривожланишига қаратилган, унда натижаси эмас, балки жараён муҳим (дизайнер ва истеъмолчининг ҳаммуаллифлиги концепцияси билан боғлиқлиги). Ўйин дунё тушуниш шакли бўлса, мода эса ўзига хос қоидаларига эга ўйин муамоласининг шаклларидан биридир. Модага асосий ўйин хусусиятлари мансуб: фазода эмас, вақт мабойнида чекланиш, ихтиёрлик, одатий ҳаёт чегарасидан чиқиш, муайян “ўйин қоидаларини” мавжудлиги. Моданинг иккинчи (сиртқи) қиймати конкрет вазият ва мода мухлисларнинг категорияси билан боғлиқ, улар қарама-қарши қийматларни кўзлайди: ижтимоий тенгликни ёки элитарликни, гўзаллик ёки фақат қулайликни ва б. Бир хил мода намуналари ҳар хил мақсадга эришишга имкон беради. Масалан, ситилган джинс буюм битталар учун престиж марка билан мақтаниш имконияти бўлса, бошқалар учун эса ўз демократиклигини, истеъмолда одмилигини намоён этишдир. Иккинчи қийматлар инсонни дунёга ва ўзига, жамиятга ва ижтимоий гуруҳларга, табиатга муносабатини намойиш этади. У ёки бу модали намуналарни танлаганда одам шуларни фараз қилади: “Мен ҳаммадек”, “Менда бошқаларда йўқ нарсаларим бор”, “Менда хохлаган нарсаларим бор”. Маълум модани танлаганда инсон модага ўз муносабатини намойиш этади. Костюм ва мода функцияси. Дизайнернинг асосий мақсади – буюмнинг яхлит бадиий контекстининг белгиси ва борлиғини лойиҳа объектини яратишдир. Буюм муайян функцияни бажаради. Буюмнинг функциялари ҳар хил, унинг функционал “портретини” яратиш учун функцияларни типлаштириб, тагтизимларини ажратиш керак, улар инсон тизимига киради ва энг аввало тагтизим-инсон буюм муҳитига. Унда инсон ва муҳитнинг ўзаро алоқаси барпо этилади: инсон табиатни ўзлаштириб, унга мослашади. Буюмда инсон сиймосини (индивидуал ва ижтимоий) ифодалаш, одам танаси морфологиясини тиклаш – лойҳаловчининг вазифасидир, қайерда буюмнинг функцияси моделлаштирилади. Буюм бу ҳолда инсон–буюм– муҳит тизимида боғланувчи функционал қисми сифатида қўрилади. “Буюм функцияси” тушунчаси – бадиий лойиҳалашнинг марказий категориясидир. Костюм функциялари тарихий ташкилланган. Жамоанинг турмуш тарзи кийим билан фойдаланишда ўз аксини ифодалайди. Илк бор кийим ҳимоя (ташқи муҳитдан) функцияни бажарган. Халқнинг турмуш тарзи, асосий фаолият тури (томир ва мева йиғиш, ов ва деҳқончилик ва б.) кийимда специфик элементларни пайдо бўлишига сабаб бўлганди (белбоғлар, ёпинчоқлар, тўқилган бош кийимлар ва б.). Костюм функциясида жуграфик ва иқлим шароити, миллий анъаналари, эстетик дидлари ва жамоанинг ижтимоий буюртмалари акс этади. Шакл ва костюм фунцияси ёки унинг функционал таркиби бир-бирини ўзаро боғлайди. Костюмнинг функционал таркибини тадқиқод этиб, қуйидаги хулосага келиш мумкин: костюмнинг мўлжали, унинг функцияси, “адреси” шакл, газлама ва безакларни ўзаро боғликлигини аниқлайди. Аммо функция тушунчасини фақат утилитар омиллари билан чекламаслик керак. Маълумки, илк бор функция атамасини (лот. functio – бажариш, қилиш) ХУ11 асрни охирида Г.Лейбниц математикага киритди. Гуманитар ва табиий фанларда бу кўрсаткич бошқача ечилади. Баъзилари функциянинг элементларини ўзаро боғликлигини аниқлайди. Бизни эса саноатда ишлаб чиқарадиган буюмнинг мулжалига биноан функцияси қизиқтиради. Функция - бу буюмнинг фаолияти ва уни ҳаракатини динамик тавсифидир. Мўлжал тушунчаси мақсдли категорияларига киради ва буюм билан фойдаланиш имконини муайян жараёнда одамнинг конкрет талабларини тавсифлайди. Буюм функциясини таърифлаш учун икки дастлабки низомни ифодалаш мумкин: функция буюмнинг мўлжали эмас, мўлжал ва функция ўзаро боғлиқ; функция - бу буюмнинг морфологияси эмас, функция ва морфология ўзаро боғлиқ. Демак, бўларни асос қилиб олганда, функцияни қуйидагича таърифлаш мумкин: буюм функцияси – бу буюмни ўз вазифасини реал бажариш учун тафсифидир. Бошқача айтганда, истеъмол жараёнида уни мўлжали ва морфологияси белгилайдиган реализацияси. Дизайннинг асосчиларидан бири Г.Земпер Х1Х асрда қуйидагини ёзган: санъатнинг ҳар бир асарни унга берилган утилитар белгисини ёки рамзий эффектини, унга берилган моддий функция нуқтаи назаридан кўриб чиқилиши лозим; ҳар бир бадиий асар яратилганда материал билан фойдаланиш натижаси, фойдаланган меҳнат қуролларни, машиналарни ва технологик жараёнларни таъсири бўлади. Демак, функция, шакл ва конструкция ўзоро боғлиқ. I = f (x, y, z, …, n), қайерда I – якуний результат, x, y, z,…, n – ўзгарувчан кўрсатқичлар. “Функция” атамаси яхлит ва қисимни ўзаро боғланган маънода қўлланади. Буюмнинг функцияси унинг фойдаси ва ижтимоий қийматидан келиб чиқади. Буюмнинг фойдали функциясини уч кўрсаткич ифодалайди: нимага мўлжалланганлиги, фойдалиги, қиймати. Буюмнинг шундай функциясини конкрет кўрсатқичлари ва ифодаси уни ижтимоий–қиймат хоссаларидир – фойда, қулайлик, гўзаллик. Буюмнинг функцияси истеъмол шароити ва буюмнинг морфологик таркиби билан асосланган. Реал функцияни аниқлаш учун уни истеъмол этиш ташқи тавсифларини билиш зарур. Фойдали функцияни бажариш учун у бир қатор хоссаларга эга бўлиши керак: вазни, ўлчамлари, материали, конструктив-технологик хусусиятлари ва б. Ҳар бир фойдали буюм бараварига ижтимоий, маданий, эстетик ифодали бўлади, яъни кўпгина ижтимоий фойдали хоссаларига эга ва инсоннинг турли ижтимоий ихтиёжларига мос бўлади. Агар костюмда утилитар функцияси устунлик қилса, костюм буюм сифатида бўлади; минтақавий, ижтимоий, маросим ёки эстетик функцияси устунлик қилса у тимсол ёки белгига эга бўлади. Костюм функцияси бадиий манога эга эмас. Буюмнинг қиймати уни истеъмол қилинганда аниқланади. Муҳитсиз, мўлжали йўқ, инсон сиймосидан ҳоли буюм – бу мужмал қобиқ, “латта”дир. Шунга кўра функциянинг моҳияти ғоя ва реалликни бирлигидадир. Функциянинг асосий мазмуни – буюмга инсоннинг талаблари ва уларни ечиш даражасидир. Жавоб фактурани, шакл, конструктив ва ранг ечимларида ва материалнинг белгиларида кўринади. Костюм – бу бизнинг мақсадларимизни, харкатларимизни, интилишиларимизни ўзига хос аксидир. Шунинг учун функция бадиий сиймога эга бўлмасдан, ўзи сиймонинг бадиий қийматини тасдиқлайди. “Рационаллик ва мақсадга мувофиқлик” тушунчалар моҳияти ижтимоий-иқтисодий ва эстетик концепцияларни ўзгариши билан ўзгаради. Демак, янги даврда эски костюмни аввалги турида киийш мумкин эмас. Костюм функциясини қуйидагича таснифланиши тавсия этилади: - муҳит ва инсонни ўзгартирадиган функция; - мослаштирув функция, инсон-костюм тизимини сақлаш; - мақсадга эришишни таъминлайдиган результатив функция; - интегратив функция буюмнинг маданий ютуқларини кўрсатади. Download 347.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling