Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни
Download 347.34 Kb.
|
Л и б о с д и з а й н и
Модани ривожланиш асосий қонуниятлари. Моданинг тараққиёти объектив ижтимоий – психологик қонуниятлари билан боғлиқ: биофизиологик ўзгаришлар, акселрация, ижтимоий психологиянинг ўзгришлар.
Мода тадқиқотчилари мода тараққиётида муайян қонуниятларини аниқлашди: ижтимоий – тарихий ҳодисалари билан модани боғликлигини; модани интернационализацияланишини; модани демократизацияланишини; модани тез тарқалишини; модани циклсимон ривожланишини. Мода тараққиёти ижтимоий-тарихий ҳодисалари билан боғлиқлиги кузатилмоқда: ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлар; санъат, фан ва техникада инқилобий туб ўзгаришлар. Модани дарҳол ўзгаришларига сиёсий инқилоблар, йирик тарихий ўзгаришлар (урушлар) сабаб бўлади. Жамоанинг эътиборини ўзига тортадиган барча сиёсий ҳодисалар модада янги стандартлар ва намуналарни пайдо бўлишига сабаб бўлади. Мода интернационал ҳодиса, унга чегара йўқ. Халқаро алоқаларни ва оммавий ахборот воситаларни ривожланиши, халқаро бозорни шаклланиши модани интернационализацияланишига асос яратади. ХVI асрда испан модаси бутун Европа модаси бўлиши билан бу жараён бошланди. ХVII аср охиридаги Ғарбий Европани шаҳар костюмида ва ХIХ аср қишлоқ костюмида миллий хоссалари амалда йўқолганди. Европа модаси пайдо бўлиб, жаҳон модасига айланди. “Глобал мода” тушунчаси пайдо бўлди, дизайнда мода - интернационал услуб. Радио, телевидение, глобал компьютер тармоғи бу жараёнга ўз ҳиссасини қўшди. Улар ёдамида ер юзида янги мода тўғрисида маълумот тез вақтда маълум бўладиган бўлди. Аммо экологик муаммолар модани глобаллашига бошқача қарашига мажбур қилди. Бошқа мамлакатларга американ маданиятини ёйилиши танқидланмоқда. Ҳаттоки Ғарбий Европада маданиятни “американлаш”ига қаршилик кучаймоқда. Интернационал мода ғарбий стандартларга турмушш тарзини йўналтирган янги хоссаларга эга бўлди: турли халқларнинг маданий анъаналарига ўзига хос қизиқиш пайдо бўлди, чунки замонавий дунё – бу миллий ва минтақавий маданиятларнинг кўплиги, улар замонавий цивилизация учун авлодларимиздан қолган бебаҳо ёдгорлик ва бойлик. Маданий сабр-тоқатлик ва этник плюрализм замонавий маданиятни муҳим ютуғи бўлди. Кийим оммабоп ишланиши, оммабоп маданиятни шаклланиши модани демократизацияланишига асосни барпо этди. Янги мода стандартлари ва намуналари барча ижтимоий гуруҳлар учун мойил бўлди, чунки замонавий ишлаб чиқариш имкониятлари янги модани тез ишлаб чиқаришга ва истеъмолчиларга тақдим этишга имкон беради. Оммавий ахборот воситаларини ривожланиши ҳам янги мода пайдо бўлгани тўғрисида маълумот олишга имконият беради. Оммабоп бозори ва замонавий ахборот воситалари модани тез тарқалишига сабаб бўлди ва мода циклларини қисқаришига олиб келди. Мода тараққиётида циклсимонлик муҳим қонуниятидир. Мода ривожланишида тербаниш ва ритмларнинг мавжудлиги, мода ўзидан ўзи ташкилланиш механизми борлигини тасдиқлайди. Янги мода стандартини жорий этишлиш жараёни ва тасдиқланиши, яъни мода циклларини алмашиши, модали инновацияси деб номланади. Инновация мода стандартида, мода объектида ва объектни (инсонда, кийимда мода объектларида ўзгарадиган хоссалари қуйдагилар: ранг, узунлик, ҳажм ва б.) ёки фақат стандартни (масалан, либоснинг қандайдир одатий деталини янги усулда қўллаш) ўзгаришига ёки объектдан воз кечишга олиб келади. Моданинг инновациясини ҳар хил усуллар билан ижро этилиши мумкин: - анъана орқали, қачонки мода намунаси утмиш модадан тақлид этиш (ретро мода); - бошқа маданиятлардан ёки маданият соҳаларидан тақлид этиш. Либосда янги мода ғоялар, услублар ва элементлар тасвирий санъатдан (масалан, 1930йй. модасида сюрреализм услубий йўналиши), “экзотик” минтақалардан (модада этник услуби), ёшлар субмаданиятидан (1990 йй. гранж услуби) пайдо бўлди; - ихтиролар орқали (инновация) - модада чинкам янги элементларни ёки элементларни янгича комбинациялаш. Кўпинча бу усул янги материаллар ва технологиялар пайдо бўлиши билан боғлиқ. Шундай “кашфиётлар” сифатида 1930 йй. Э.Скапьярелли тақдим этган плёнкадан ишланган кийими, 1960 йй. П.Рабанани пластик ва металлдан ишлаган кийими, мини-мода, кийимниг янги конструкциялари ва б. Мода тадқиқотчилари модада қуйидаги циклларини аниқлашди: - янги мода пайдо бўлиши бир неча босқичлардан иборат: янги модани ихтиро этилиши, унга ном берилиши, мода пешқадамларни пайдо бўлиши; - модани оммабоп тарқалиши (тақлид босқичи, “чупқи”, адаптацияси) икки босқичдан иборат: модага норасмий пешқадамлари ва сўнг кўпчилик қўшилади; буюм оммабоп ишлаб чиқарилганда мода ўзига хослигини йўқотади, пешқадамлар янги модани қидириб топади; - мода инқироз бўлганда бу кийимларни одатда “консерваторлар” (модадан ортда қолганлар) кийишади. Бозор иқтисодида модани ўзига хос роли - истеъмол циклларини қисқаришига сабаб бўлади. Буюмлар имиджини онгли равишда тез ўзгартирилади, буюмлар дизайни лойиҳалаганда эстетик ва физик эскиришини назарда тутилиб. Шу билан, ишлаб чиқарувчи буюмлар билан фойдаланиш муддатини камайтириб, янгиларни сотиб олишга мажбур этади (коммерция дизайнида ривожлантирилган эскириш концепцияси). Download 347.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling