Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни
Download 347.34 Kb.
|
Л и б о с д и з а й н и
Стабил элементлар (муайян вақт мабоинида ўзгармайдиган) асосий таркибий элементларнинг шаклини, келажак моҳиятини, унинг геометрик шаклини ва фазовий тавсифини аниқлайди. Костюмда унга асос қилиб олинган геометрик шакл, костюм бўлимларини пропорционал нисбатлари ва костюм таъсирида гавдани ҳолати ҳисобланади.
Мобил элементларига (тез ўзгарадиган) безаклар, чизиқлар, материал, фактура, ранг, нақш, яъни шаклни тўлдирадиган элементлар ва стабил таркиб чегарасида тез-тез ўзгарадиган элементлар киради. Костюм шакллари энг аввало стабил элементларнинг умумийлиги билан бирлашади, мобил элементларни ҳилма-хиллиги эса уларга индивидуаллик бериб, аниқлигини ифодалайди. Шаклни ривожланиш қонуниятлари. Т.В.Козлованинг илмий-тадқиқод изланишларида кийим шакли тузилишида бир неча қонуниятлр аниқланган: 1. Костюмнинг асосий элементлари тўғрибурчак, трапеция ва овал бўлган. Буларнинг ҳар бири маълум вақт циклида такрорланади, яъни циклсимон қонуни бўйича ривожланади, Вақти–вақти билан битта шакл бошқаларига нисбатан пешқадам-лидер бўлади. Лекин иккита бошқа шакллар ғойиб бўлмасдан, бирга “яшайди” ва доимо ривожлана боради. Маълум бир вақт ўтганда (тахминан 12 йил) пешқадам шакл инқирозга учрайди ва иккитадан биттаси пешқадамликка ўтади. Спирал қонуни ривожига кўра бу воқеа доимо такрорланади ва қонуният бўлиб қолади. Пешқадам шакллар маълум бир вақтда такрорланиб, шаклни ўхшаш (аналог) қаторини яратади. Шаклнинг силуэтлари геометрик тури бўйича ўхшаш булган ҳолда унинг ички ечими, декоратив элементлари, конструктив тизими, сиймо ечими ҳар хил бўлади, чунки ҳар бир вақт давомида ўзига хос техник, ва маънавий турмуш фаровонлиги бўлади. 2. Шакл ривожланиш жараёнида геометрик ва пластик шакллар бир-биринг ўрнига келади. Нозик, фигуранинг табиий пропорцияларини таъқидлайдиган кийим шакли ўрнига, фигурани яширадиган ҳаттоки уни ўзгартирадиган геометриклашган кийим шакллари модага келади. Бу кетма-кетлик бир-биридан чиқиб, шакл ривожланишида узилмас занжирни яратади. Модани ривожланиш жараёнида пластик ва геометрик шаклларни рағбатлантирилган қарама-қаршилиги улар энг юқори даражага эришган вақтида сезилади. Лекин шакллар ривожланиши жараёнида ушбу рағбатларни ўзаро алоқадорлиги юзага чиқади. 3. Мобил элементлари шакллантирувчи бўлиб, пластик ёки геометрик шаклларни етилиши ёки инқирозга учрашини ифодалайди. Ўз навбатида асосий рағбатларни алмашиши мобил элементларни таркибига таъсир этади. Моданинг геометрик ёки пластик даври композицияни барча элементларида намоён бўлади, яъни ички бўлинишлари ва деталларида, ранг ва фактурада. Костюмнинг муайян шакли доимо ўзгаради, аммо у хеч қачон бутунлай йўқолмасдан вақт сари ўзгаради. Пайдо бўлиш ва ривожланиш даврларида костюм шаклига ички тербаниш, катталаниш ёки сиқилиш, трансформация, акцентни бир қисмдан бошқасига ўтиши мансуб. Бу жуда муҳим, чунки шаклни маънавий эскириши ва узоқ яшаши замонавий дизайнни мураккаб саволларидан биридир. 4. Вақт сари шаклни ўзгариши турғунлик ва нотурғунлик билан боғлиқ, яъни уни элементларини стабиллиги ва мобиллиги билан. Шаклнинг ҳар хил қисмлари турли турғунлик даражасига эга. Баъзи элементларига нотурғунлик умуман мансуб эмас, улар шакл таркибига бевосита таъсир этмаса ҳам, бевосита уни шакллланишига ёки инқирозига сабаб бўлади. Уларга чизиқлар, ранг, фактура, безак ва б. киради. Шакл таркиби ва конструкцияси эса турғун элементларидир. 5. Таркибни ўзгариши бир онда рўй бермайди. Аввал харакат, кўчиш, уни ички элементларини танглигини ўзгариши рўй беради. Улар шаклни ривожланиш йўналишни ҳосил қилади, яъни усишни ёки инқирозни. Шакл ўз охирги чегарасига етиб, доира, квадрат ёки учбурчакка максимал яқинлашиб, бефарқ ҳолатга келади, бу ҳолат уни ўзгариш белгисидир. Шаклни бу ривожланиш қонунини Г.Вейль исботлаган. 6. Костюм шаклини ривожланиш чегараси чексиз эмас. Уни ривожланиши асосида ва ниқобларини энергетик пульсациясида одам фигураси ва уни улчамлари (буйи, эни, қўл ва оёқ узунлиги) ётади. Шакл тирик организмлар каби ташқи ўзгаришлар таъсирида пульсация этади. Пульсация вериткал ва горизонтал йўналишида бўлиши мумкин. Костюм ривожланиш жараёнининг ўз амплитудаси бор: танага ёпишиб туришдан, ҳаттоки сиқиб қўйган ҳолдан (маҳсус корсетлар ва б.), то танадан максимал узоқлашишггача (кринолин, турнюр ва б. ёрдамида). Бу пульсация тури горизонтал йўналишда рўй беради. Вертикал йўналишдаги пульсация кийимни узунлигини (микро-минидан то супер-максигача) ва елка ҳолатини назарда тутади. Улар давр эстетик идеали ва техник имкониятлари билан боғлиқ. Шакл муайян вақт мобайнида ўз уқи атрофида пульсация этади, бу ҳолда ҳар бир даврда костюмни маълум жойларига эътибор берилади. 7. Мобил элементлар шакллантирувчи бўлиб, шаклни пайдо бўлишига, ривожланишига ва инқирозга учрашига сабаб бўлади. Download 347.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling