Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни


Download 347.34 Kb.
bet20/55
Sana06.04.2023
Hajmi347.34 Kb.
#1331378
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55
Bog'liq
Л и б о с д и з а й н и

Магазин витринаси – мода тўғрисида энг муҳим манба. Витринадан ташқари савдо зали безатилиши услубга, фирма концепциясига (айниқса муллиф номидаги бутикларда) мос бўлиши лозим. 1980-1990 йй. дизайнерлар фақат либосдагина ўз концепциясини тақдим этмасдан, сотиш концепциясини ҳам тақдим этишган: АҚШда Р.Лорен ва Англияда П.Смит. Иҳтимол келажакда мода журналлари ва магазинлар витринаси ўрнига Интернетнинг компьютер глобал тармоғи ўринни эгаллайиди. Ҳозир Интернетта атоқли дизайнерларни ўз сайтлари бор, қайерда мода коллекцияларини реклама қилишади.
Мода намойиши - мода рекламанинг маҳсус тури. Илк бор мода намойиши деб Катта Пандора (тантанали либосга кийинтирилган) ва Кичкина Пандора (эрталабки уй кийими кийинтирилган) мум қўғирчоқларни ҳисоблаш мумкин, уларни 1642 йилдан бошлаб йилда икки маротаба Париждан бошқа мамлактларни пойтаҳтларига юборишарди.
Коллекцияни намойиш этиш – дизайнерлар орасидаги рақобат курашида муҳим реклама воситаси ва дизайнернинг ижодига матбуотнинг эътиборини жалб этиш учун усулдир. Бу костюм моделлар намойишни театрлаш тенденциясига, уни шоуга айлантиришга олиб келди.
Мода намойишлари 1960 йй. шоу бўлди, манекеншчицалар маҳсус гримда ва танланган мусиқа жўрлигида моделларни намойиш этишганди (илк бор Пако Рабанна 1965 йилада намойиш ўтқазган). Тамомила Япония дизайнерлари И.Мияке ва К.Ямомото шарофати билан бу тамойил 1970 йилда ўрнашди. Улар ўз коллекциялар намойишини ноанъанавий жойларда пиротехника эффектларини қўллаб ўтқазишганди (гараж, бассейн, гимнастика залида). 1980 йй. бошлаб европа дизайнерларига бу тамойил оммабоп бўлди. Замонавий дизайнерлар анъанавий юқори мода ва прет-а-порте хафтаси намойиш этиладиган жойлардан ташқари трамвай депосида (Жан ПольГотье), метрода (Живанши), вокзалда (Диор, Вествуд), музейда (Шанель, Диор) ўтқазишганди. 1990 йй. намойишни подиумда эмас, полда, профессионал манекеншчицаларни эмас, кучадаги одамларни ёки ноанъанавий қиёфали одамларни таклиф этиб ўтқазишган. Шоуни қизиқарли қилиш учун намойиш ташкичилотчилари ҳаражатни аямас эдилар, спорт залда урмон чангалзорларни, сув ёйилган подиумни, ҳаракантлантирувчи йўлларни қуриб, мусиқачилар ва раққосаларни жалб қилиб, тирик жанворларни ва қушлар билан фойдаланиб.
Анъанавий мода намойиши профессионал манекешчицаларисиз ўтқазиш мумкин эмас. Манекеншчица (топ-модель, фотомодель) мода стандартига ўтиш мумкин бўладиган мода сиймосини мужассамлантиради. Манекеншчица касбини юқори мода синдикати асосчиси Ч.Ф.Ворт ўйлаб чиқарган. Унинг рафиқаси Мария Ворт биринчи топ-модель бўлган деса бўлади, чунки салонни таниқли буюртмачилар заказ қилишидан олдин у моделни намойиш этарди. Ундан ташқари Ворт қизларни ёллар эди, уларни “дублёр” деб номлаганди, чунки уларнинг фигуралари вақти ва имконияти йўқ бўлгани учун примеркага келаолмайдиган зодагон мижозларникига ўхшар эди. Айнан Ворт “дублёрларга” примерка қиларди ва улар янги моделларни салонда мижозларига намойиш этарди.
Х1Х асрни охирида - ХХ асрни бошида манекеншчица сифатида артистлар бўлган, улар фотографларга моделни расмга олиш учун керакли холатда туришарди ва янги моделларни намойиш этишарди.
1920-1930 йй. манекеншчица касби обруйли бўлган, чунки улар аслзодалар эди (америкаликлар ва рус эмигрантлар).
1950 йй. манекеншчицалар тақлид қилиш учун намуна бўлган (Англияда – Барбара Гоален, АҚШда – Паркер, Францияда – Биттина Грациани ва Виктуар). Улар гўзал бўлгани боис муваффақиятли тўрмушга чиқиб, малика, герцогиня, баронесса ва х.к. бўлиши мумкин эди.
1960 йй. манекеншчицалар ёшлар модасини янги гўзаллик эталони сифатида тақлид этиш учун намуна ва пир бўлишди (Пенелопа Три, Пегги Моффит, Джин Шримптон, Верушка). Янги гўзаллик эталони Англиядан Твигги (Лесси Хорнби) – “1966 йил қиёфаси”, биринчи модель оммабоп санами бўлган.
Француз кутюрьеси Андре Курреж ўз моделларини намойиш этиш учун фақат ёш адил қоматли, аввалги давр нозик аёлларга ўхшамайдиган манекеншчицаларини танлаганди.
1970 йй. атоқли манекеншчицалар киноюлдузлари сингари шартнома тузишарди (масалан, Лорен Хаттон “Ревлон” фирмасининг маҳсулотини реклама килганда, “астрономик иш хақини олган”).
1980 йй. супермоделлар феномени пайдо бўлди. Улар моделларни намойиш этиш учун жуда катта гонорарларни талаб қилгани боис, жуда бой бўлишган. Уларнинг касб муваффақияти юқори жамога пропуск бўлди. Наоми Кэмбэлл, Клаудиа Шиффер, Хелена Кристенен, Линда Евангелиста, Карла Бруни, Синди Кроуфрд ўз машҳурлиги билан киноюлдузларни орқада қолдиришди.
1990 йй. модаси супермоделлар культини давом этди. Кўплар уларга ўхшашга интиларди, тинэйджерлар орасида бу касб энг машҳур бўлганди.
1999 йй. бошида иқтисодий инқироз ва сиёсий ва экологик муаммолари натижасида супермоделлар холати ўзгарди. “Гранж” услубида янги сиймолар подиумда пайдо бўлди: супермоделлар ўрнига подиумга успиринларни эслатадиган ёш манекеншчицалари чиқди. К.Кляйинни реклама компаниясида Кейт Мосс “1993 йил қиёфаси” бўлди. Энди индивидуаллик кўпроқ афзал бўлди – Стелла Теннат, Кристен Мак-Менами, Эрин-о-Коннор, Девон Оаки, Алек Вэк янги мода намуналари бўлди. Профессионал моделлардан воз кечиш тенденцияси рўй берди, бу фақат иқтисодий инқироз билан боғлиқ бўлмасдан, балки дизайнни гумнизациялаш тенденцияси билан боғлиқ эди. 1971 йилдан бошлаб Лондонда “Бадбашара” модель агентлиги мавжуд, улар ноанъанавий қиёфали одамларни (калта ёки жуда узун бўйли, семиз ёки жуда озғин, кал ва б.) моделларни намойиш этиш учун таклиф этишган. Бу холда намойиш этилган кийимлар ва истеъмолчилар орасидаги фарқ йўқолди. Шундай қилиб, дизайнерлар яратган либосларни барча истъемолчиларга мослигини кўрсатишарди. Шу билан бирга моделлар коллекциясини манекенда ёки вешалкада кўрсатиш тамойили кирди: бу холда манекеншчицанинг фазилати эмас, балки кийимни яхши томони кўрсатиларди.

Download 347.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling