Л и б о с д и з а й н и фани бўйича 5210900 “Дизайн” йўналиши учун маъруза матни
Download 347.34 Kb.
|
Л и б о с д и з а й н и
Бир циклни ичида мобил элементларнинг фаоллиги натижасида шаклнинг ўзгариши бир неча босқичлардан иборат:
- модада янги ғоя-шакл пайдо бўлганда, шаклни идроқ этилиишини кучайтирадиган элементларнинг ўзаро алоқаси ўхшашлик принципи бўйича тузилади. Бу шаклни яққол кўринишига олиб келади. Костюмниг горизонтал ва вертикал йўналиши бўйича ички чизиқлари, декоратив-конструктив ечимлари ва материал фактураси шаклни яхлит идроқ этилишига сабаб бўлади. Бу босқичда (3-4 йил) шакл мураккаб ва йирик деталлар билан юкланмайди, материалнинг таркиби эса шаклни яхши сақлайди ва силлиқ хира эффектли бўлади; - модани кейинги босқичида (3-4 йил) костюм элементларнинг ўзаро алоқаси контраст принципи бўйича тузилади. Ривожланаётган ғоя-шакл тасдиқланади ва мураккаб конструтив-декоратив чизиқлар ва нақшлар билан тўлдирилади. Контраст безакли деталлар ва ҳар хил фактурали материал бирикмалари шаклда қўлланади. Материалнинг таркиби қалинлашади ва фактураси ҳар хил эффектлар билан бойитилади (тўқилмаган, бўғимлар ва б.). Деталлар ва чизиқлар ечимида вертикал ва горизонтал йўналишлар қаторида диагонал йўналиши қўлланади. Булар қўшимча композицион имкониятларини яратади; - шаклни ривожланиш учинчи босқичи (3-4 йил) зиддиятлик принципи бўйича тузилади. Бу даврда кийимниг ҳажмли шакли фаол талқин қилинади. Таркиби сийраклашган материаллар шаклини бўрттириб кўрсатади. Концентрик тасвирлар, спирал йирик нақшлар шакл ичида йиўналиш ҳосил қилиб, шаклни инқирозга учратади. Шаклнинг ҳажми коснструктив усуллар билан кучайтирилади (узоқлашган ва ўзгарадиган деталлар, кўп қаватлик ва б.). Лекин турли бичим, носимметрик ва спирал йўналиш фонида янги перспектив шакл чегараси сезилади. Ранг ва шакл. Костюмнинг рангли ечими композицион ғояси билан чамбарчас боғлиқ. Костюмнинг рангли ечимини бўйича Г.Петушкованинг таҳлили қўйидагини кўрсатади: - шакл геометрикланса ранг қуюқлиги кучаяди, контраст ечимлари пайдо бўлади; шакл пластиклиги кучайса - ўхшаш ранглар бирикмаси устунлик қилади; - ранг гаммасини ўзгариши ранг доираси бўйича кетма-кет, совуқ ва илиқ ранглар бараварига ёки полихромия (кўп ранглик) етакчи бўлиши мумкин; - мода гаммаси хусусиятини ўзгариш индикатори сифатида полихромияни устунлиги, нохроматик рангларни кўплиги бўлади; - ранг ва шакл ўзаро боғлиқ. Костюм рангининг таҳлили қуйидаги ҳулосага олиб келди: ранглар муайян геометрик шаклга интилади, яъни қизил ранглар – тўғрибурчак, кўк ранглар – овал, яшил ранглар – трапеция шаклига интилади. - рангларни муайян шаклга интилиши уларни иллюзиялари билан боғлиқ: шакл кичирайса, костюм колоритида шаклни моддийлигини ва зичлигини кўрсатадиган илиқ ранглар, контраст бирикмалар бўлади; шакл катталанса ранг гаммаси мураккаблашиб, совуқ томонга ўтади, улар шаклни кўриниш вазнини ва катталигини камайтиради; - фактурани роли кучайганда костюм гаммасида илиқ, юза ранглар устунлик қилиб, фактура элементлрини кўрсатади; - шакл инқирозга учраган пайитда рангни совуқ ва илиқ турлари модага киради, улар таркибий иллюзиясини, шакл юзасини синганлигини ёки иллюзор фактуралигини намойиш этади; - шакл вужудга келганда, уни яққол кўрсатадиган интенсив, фактура ва ички ечимларини танглаштирадиган ранглар устунлик қилади; - перспектив шакл кўпинча қизил ва қора рангда берилади, чунки улар силуэтни аниқ курсатади; - кетаётган шакл совуқ, мураккаб гаммада берилади, улар шаклни инқирозига имкон тўғдиради, бўлинишлар кўплиги рангли контраст бирикмалари билан таъқидланади. Костюмни шакллантириш асослари. Маълум тарихий даврни ифодаловчи шакл – бу изланиш жараёнида келиб чиққан шакл-схемадир. Унинг ташкилий асослари шахсий онг ичида туғилмасдан, ижтимоий танлаш натижасида пайдо бўлади. Улар амалий эҳтиёжлардан келиб чиқади, муҳит уларни ўзлаштириб, ичидан энг зарурларини танлаб олади. Замонавий кийим шакл турлари қуйидагича тақсимланади: классик, базовий ва модали. Классик шакл – бу эстетик ва утилитар функциялари мувозанатга эга шакл. Классик шакл – бу узоқ вақт давомида ижтимоий танлаш натижасида энг барқарор, функционал фойдали элементларидан тузилган ва ривожланган шакл. Эркаклар инглиз костюми, қулоқчини, фетр шляпаси, аёллар “кеама”симон шаклли туфлиси ва б. классик шаклга мисол бўлади. Улар ўзгармайди деб ҳисобланмаслик керак, костюм тузилиши диалектик жараён бўлгани боис, ўзгариш доимо рўй беради. Классик шаклдаги костюмлар модадан энг оқилона ва функционал томонларни олиб замонга яраша ўзгаради ва унга мос бўлади. Классик шакл модадан хеч қачон чиқмайди, баъзан эса устунлик қилади. Классик шаклнинг тузилиш асослари келажак авлодларига норматив бўлади ва унинг асосида тузилган буюмлар намунали деб ҳисобланади. Классик шакл демократик ва интернационал хусусиятларига эга. Классик шаклдаги буюмлар барча ёшдаги ва турли гавдали одамларга ва ҳар хил мулажалларга мос келади. Download 347.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling