Талабнинг шаклланишига қандай омиллар таъсир курсатади
Download 12.76 Kb.
|
Талабнинг шаклланишига қандай омиллар таъсир курсатади
Талабнинг шаклланишига қандай омиллар таъсир курсатади Яширин – талаб ривожлантирувчи маркетингга мос талаб тури ҳисобланади. Ривожлантирувчи фармацевтика маркетингининг вазифаси – бу талабни юзага чиқаришдир. Пассив талабдаги дори воситалари – бу дори воситалари кутилмаганда уларга эҳтиёж пайдо бўлиб қолганда ёки катта маркетинг ҳаракатлари амалга оширилган ҳоллардаги истеъмочилардир. Дори воситаларини талаб вужудга келтиради. Талабни чеклаш – бу қарши таъсир кўрсатувчи фармацевтик маркетингнинг вазифасидир. Талабнинг турларига манфий талаб, яширин талаб, хаддан ортиқ талаб, камайиб борадиган талаб, номаъқул талаб, номунтазам талаб, тўла-тўкис талаб киради. Дори воситаларига талабнинг шаклланишига қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади 1. Иқтисодий омиллар – аҳолининг даромадлари ва уларнинг ижтимоий гуруҳларга тақсимланиши, чакана баҳолар, маҳсулот, товар, дори воситаларига, тиббий буюмларга таклифининг ҳажми ва таркиби, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш фондлари, аҳолининг шахсий хўжаликларидан олаётган маҳсулот, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ва узоқ муддат ишлатиладиган уй-рўзғор воситалари билан таъминланганлиги ва бошқалар. 2. Ижтимоий омиллар – аҳолининг ижтимоий ва малакалари бўйича таркиби, уларнинг билим ва маданий савиялари, тарихий урф-одатлари, анъаналари, миллий байрам, мода ва бошқалар. 3. Демографик омиллар – аҳолининг сони, унинг таркиби, ёши, жинси, оила аъзоларининг сони ва ўртача ҳажми билан ўзгариши ва ҳоказо. 4. Табиий иқлим шароити – йил давомида фаслларининг узун-қисқалиги, ҳудуднинг рельефи ва бошқалар. Download 12.76 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling