Ла илаҳа иллаллоҳнинг шартлари, ла илаҳа иллаллоҳ иккита
Download 122.16 Kb. Pdf ko'rish
|
1 2
Bog'liqТоғут
Тоғут Ла илаҳа иллаллоҳнинг шартлари, ла илаҳа иллаллоҳ иккита аслни ўз ичига олади. Муддасир сурасининг оятига қарасак, Аллоҳ Таоло Муҳаммад соллаллоҳу аълайҳи ва салламга, нажосатдан кўйлагингни покла, дейди. Бу ерда нажосатдан мурод нима, дейилса, ширкдан покла, деб Аллоҳ Таоло Пайғамбар соллаллоҳу аълайҳи ва салламга хитоб қилиб айтаяпти. Ла илаҳа иллаллоҳнинг биринчи асли бу тоғутларнинг барчасига кофир бўлишлик. Тоғутларнинг барчасига кофир бўлишликни ўзимизда кўрсата билишлигимиз лозим. Биз ботил илоҳларга ўзимизнинг сўзимиз, қалбимиз, амалимиз, эътиқодимиз билан кофирлигимизни эълон қилишимиз шарт. Аллоҳ Таоло Пайғамбар соллаллоҳу аълайҳи ва салламга биринчи ваҳий, Иқро сурасини туширганда, ҳамма жим юрди, сабаби Макка мушрикларининг нафсониятига тегинилмади. Бу ваҳий орқали уларнинг шайтонларини қўзғатадиган ҳеч нарса кўринмади. Ўша вақтлари Пайғамбар соллаллоҳу аълайҳи ва салламга ҳеч ким қарши турмади, ҳатто мушриклар ҳам Пайғамбар соллаллоҳу аълайҳи ва салламни “амин, амин”, деб аташар эди. Лекин кейинчалик мушрикларнинг илоҳлари ботил эканлиги ошкор эълон қилингандан кейин мусулмонларга нисбатан уларнинг тазйиқлари бошланди. Пайғамбар соллаллоҳу аълайҳи ва саллам улар сиғинаётган жамики ботил илоҳларни йўққа чиқариб, уларга нисбатан жангга киришганида улар шунда ҳам, сенга маълум, менинг фикрим бунақа эди, мен ўзим ота-бобом сиғинган илоҳларга сиғинаман, сен ўзинг давом эттиравергин, мен сенга тегмайман, сен менга тегмайсан, деган гапни қилишмади. Росулуллоҳ соллаллоҳу аълайҳи ва саллам ботил илоҳларнинг барчасини рад қилдилар, мушриклар ҳам тиш-тирноғи билан Пайғамбар соллаллоҳу аълайҳи ва салламга нисбатан қарши курашишни бошлашди. Мана шу ерда бир савол туғилади, биз барча кофирларга кофир бўлганмизми, ёки Аллоҳ Таолога иймон келтиришдан олдин тоғутга кофир бўлишлигимиз қай суратда бўлишлиги керак, ўзи тоғут нима? Жавоби шундай бўладики, тоғут барча замон ва маконларда тусини ўзгартириб турувчи нарса. Унинг туси ҳам, номи ҳам ўзгариб туради, ҳаракати ҳам ўзгарувчан. Шайх ибн Қаййим тоғутнинг энг катталаридан бештасини санаб ўтган эканлар. Агар тоғутнинг луғавий маъносига аҳамият қаратадиган бўлсак, ”ҳаддан ошишлик”, демакдир. Тоғут замон, макон танламайди, яъни ҳаддан ошишлик. Бу ҳаддан ошишлик нима? Ислом шариъатларини рўбарў қилсак, улар олаётган вақтида ё ғулуга кетиб қолади, ёки нафси кўтара олмаганидан қабул қилмайди, мана шунда мушрик аҳллари ҳаддан ошиб қўяди. Масалан, харом қилинган нарсалардан ачитқидан тайёрланган нарса бу хамр эди. Хамрни шаръиат харом қилди, ҳозирги кунда худди шу хамр бор, лекин у бошқа кўринишда. Пайғамбар соллаллоҳу аълайҳи ва саллам даврларида харом қилинган, ачитқидан тайёрланган хамр ҳозирда турли хил кўринишларда, турли хил номларда мавжуд, хамрнинг номи ҳам, кўриниши ҳам ўзгарган. Хамр номи, кўриниши, таъми ўзгаргани каби тоғутлар замон- маконда номи, кўриниши, туси ўзгариб туради, аммо асл-асоси қолади. Инсоннинг ҳушини оладиган нимаики нарса бўлса, шу хамр деб аталади, яъни маст қилувчи ичимликлар. Пайғамбар соллаллоҳу аълайҳи ва саллам даврларидаги тоғутлик замонлар ўтган сари бошқа кўринишга ўтишлиги тоғутлик мартабасидан ҳам тушириб қўймайди. Тоғутлик Пайғамбар соллаллоҳу аълайҳи ва саллам даврларида ўзига хос бўлди, Фиръавн даврида ўзига хос бўлди, барча даврларда ўзига хос бўлди, чунки шайтон ухламайди, биз ухлаймиз, у ўзининг ҳийлалари, ўзининг йўллари орқали инсонларни йўлдан адаштириш пайида бўлади. Тоғутлар ҳам замонга мослашиб тоғут бўлиши мумкин экан. Шунинг учун ҳам Аллоҳ Таоло қонунларида, манҳажида, динида, низомидан ташқари ўзга нимаики бор, ўзга нимаики талаб қилинган экан ва шунга рози бўлаётган экан барча нарса тоғутдир. Яъни, Аллоҳ Таолонинг динидан, манҳажидан, низомидан бошқага даъват қилган ва бунга рози бўлган, бу йўлга чақирган нарса ҳаммаси тоғут бўлади. Масалан, Фиръавн қайси бирига тушади, дейилса, Фиръавн низомга, яъни қонунлаштиришликка тушади. Фиръавн шу низомга мисол бўла олади. У шаҳрида фақатгина ўзига сиғинишликка қонунлаштирди. Аллоҳ Таолонинг қонунида, низомида Аллоҳ Таоло фақатгина Ўзигагина ибодат қилишликка чақирганми, лекин Фиръавн бунга нисбатан қарама-қаршилик билан у ўзига, якка ўзига ибодат қилишликка чақириб, низомни ўзининг шаҳрида ўрнаттирди ва мана шу ўрнатган низомига кимки қарши чиқадиган бўлса, Фиръавн ҳам унга қаршилик билдирди. Шунинг учун ҳам кимки Аллоҳ Таолонинг низомидан бошқа низом ўйлаб топса, Аллоҳ Таоло уларни тоғут, яъни ҳаддан ошганлар деди. Манҳаж бу йўл дегани, манҳаж бу Муҳаммад соллаллоҳу аълайҳи ва салламнинг, саҳобаларнинг, тобеинларнинг тутган йўллари ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтганимиздек, Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ 5 та ката тоғутни санаб ўтганлар: Download 122.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling