Лабаратория иши №1
Download 179.16 Kb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. ҲАВО ҲАРОРАТИ
- 2. СУВ ҲАРОРАТИ
- 3. ТУПРОҚ ҲАРОРАТИ
ЛАБАРАТОРИЯ ИШИ №1 МАВЗУ: МУҲИТ ҲАРОРАТИНИ АНИҚЛАШ МАҚСАД : Талабаларга дала шароитида ҳаво, тупроқ ва сув ҳароратларини аниқлашни ўргатиш ва унинг усуллари билан таништириш. ЖИҲОЗЛАРИ: 1. Психометр аспиратори МВ-4М. 2. Термометрлар (0-+50 0С ва 10-+50 0С) 3. Бур (тупроқ намунасини оладиган мослама). 4. Сувнинг хар хил чуқурлигида ҳароратини ўлчайдиган мослама. 5. Термограф. ИШНИНГ БОРИШИ: Авваламбор талабалар атроф-муҳит ҳарорати жамики тирик организмлар учун катта аҳамият касб этиши, моддалар ва энергия алмашинувида унинг мухум эканлиги ҳақида тушунча ҳосил қилинади. Шунинг учун экологик мониторинг олиб боришда атроф-муҳит ҳарорати тўғрисидаги маълумотлар энг асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунга келиб ҳароратни ўлчайдиган асбоблар, яъни термометрлар учта асосий гуруҳга бўлинади. механик ундан металлардан ясалган кўрсаткичлар ёрдамида маълумот олинади. Электрон улардан электр ўтказувчанлиги ҳисобида ҳарорат аниқланади. Симобли термометрлар МУҲИТ ҲАРОРАТИНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ: 1. ҲАВО ҲАРОРАТИ: Аудитория ҳавосининг ҳароратини аниқлаш учун термометр (0-500С) хона шароитида 1,5-2 метр полдан баландликда деворга ўрнаштирилади. 10-15 минут ўтгач, ҳаво ҳарорати термометр кўрсаткичига қараб аниқланади. Ташқи муҳит ҳароратини аниқлаш учун (-10-+500С) термометрдан фойдаланилади. Термометр қуёш нури тушмайдиган 2 метр ердан баландликда ўрнаштирилади ва 10-15 минут ўтгач, маълумотни ёзиб олинади. 2. СУВ ҲАРОРАТИ: Оқар сув ҳавзаси ҳароратини ўлчаш учун 10-15 см чуқурлигида (0-+500С) термометр штативи ёрдамида ўрнаштирилади. 10-15 минутдан сўнг, термометр олиниб кўрсаткичдаги маълумот жадвалга ёзиб олинади. Агар сув ҳавзаси чуқурлиги 1 метрдан чуқур бўлса, унда устки, ўрта ва остки қатламларида сувнинг ҳарорати ўлчанади. 3. ТУПРОҚ ҲАРОРАТИ: Тупроқ харорати ўлчанадиган жой аниқланганидан сўнг, бур ёрдамида хар хил чуқурликда чуқурлар кавланиб, (0-+500С) термометр ёрдамида тупроқ ҳарорати ўлчанади ва олинган маълумотлар жадвалга туширилади.
Download 179.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling