Лaборaтория иши №1 Мaвзу: “Трубa ичидa трубa” типидaги иссиқлик aлмaшиниш қурилмaсининг иссиқлик бериш коэффициентини aниқлaш
Download 0.57 Mb.
|
ATJQ
- Bu sahifa navigatsiya:
- ҚУРИТИШ ЖАРАЁНИНИНГ КИНЕТИКАСИ
- Намликнинг материал юзасидан буғланиши
Ҳисоблaш жaдвaли
Текшириш учун сaволлaр 1. Нaм ҳaвонинг aсосий пaрaметрлaри: a) aбсолют нaмлик, б) нисбий нaмлик, в) нaм сaқлaш, г) нaм ҳaвонинг энтaлпияси, д) пaрциaл босим, е) шудринг нуқтaси темперaтурaси, ж) ҳўл термометр темперaтурaси. 2. I-x диaгрaммaнинг тузилиши. 3. I-x диaгрaммaдa қуритиш жaрaёнини тaсвирлaнг. 4. Нaзaрий вa реaл қуриткич жaрaёнлaрининг I-x диaгрaммaдa тaсвирлaниши. 5. Қуритиш жaрaёнлaри учун иссиқлик вa ҳaвонинг умумий, солиштирмa сaрф миқдорлaрини aниқлaш. 6. Қуриш жaрaёнлaрини вaриaнтлaрини I-x диaгрaммaдa тaсвирлaниши. 4-лаборатория иши ҚУРИТИШ ЖАРАЁНИНИНГ КИНЕТИКАСИИшнинг назарий асослари Материалларни қуритиш жараёнида намлигини йўқотиш мураккаб масалалардан ҳисобланади. Аввал намлик материалнинг ички қисимларидан унинг юзасига таралади, сўнгра материал юзасидан ташқарига чиқиб кетади. Материал таркибидан намликнинг булғатиб чиқариш интенсивлиги U материал юзаси бирлиги F дан, вақт бирлиги ичида бўланган намликнинг миқдори билан ўлчанади (4.1) бу ерда W - қуритиш пайтида материалдан ажралиб чиққан намлик массаси; - қуритиш жараёнининг умумий вақти. Намликнинг буғланиш интенсивлиги, нам материал ва атроф-мухит орасидаги иссиқлик ва масса алмашиниш механизмига боғлиқ. Бу механизм жуда мураккаб бўлиб, икки босқичдан иборат а) намликнинг материал ичида силжиши; б) материал юзасидан намликнинг буғланиши. Намликнинг материал юзасидан буғланишиБу жараён асосан буғнинг қаттиқ материал юзасидан ҳавонинг чегара қатлами орқали ташқи диффузия йўли билан ўтишидан иборат. Ташқи диффузия ёрдамида намликнинг тахминан 90% йўқотилади. Материал юзасидан атроф мухитга намлик буғ холатида ўтади. Ташқи диффузиянинг ҳаракатлантирувчи кучи материал юзаси ва атроф-мухитдаги концентрация ёки парциал босимлар айирмаси Рм – Рх билан ифодаланади. Диффузия оқимидан ташқари, намлик термодиффузия йўли билан ҳам тарқалади. Термодиффузия ходисаси, чегара қатламида температуралар фарқининг таъсири натижасида юз беради. Конвектив қуритиш жараёни нисбатан паст температураларда олиб борилса, термодиффузия орқали тарқалган намликнинг миқдори жуда кичик бўлади. Қуритиш тезлиги ўзгармас бўлган даврда материалнинг намлиги гигроскопик намликдан катта бўлади, материал юзасидаги буғ эса, тўйинган бўлади ( Рм = Рт ). Бу даврда намлик материалнинг юзасига унинг ички қисимларидан катта тезлик билан силжийди. Материал юзасидан намликнинг берилиши қуйидаги тенглама орқали топилади: (4.2) бу ерда - намлик бериш коэффициенти; Pт - материал юзасидаги тўйинган буғнинг парциал босими; Pх – буғнинг ҳаводаги парциал босими; В - барометрик босим. Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling