Лaборaтория иши №1 Мaвзу: “Трубa ичидa трубa” типидaги иссиқлик aлмaшиниш қурилмaсининг иссиқлик бериш коэффициентини aниқлaш


Download 0.57 Mb.
bet10/21
Sana23.02.2023
Hajmi0.57 Mb.
#1223699
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
ATJQ

Рт, Рх ва В катталиклар Па (Паскал) ёки мм. симоб устуни ҳисобида ўлчаш. Намлик бериш коэффициенти ҳавонинг тезлигига, иссиқлик ташувчи агентнинг материал юзасини айланиб ўтиш шароити, материалнинг шакли ва унинг ўлчами, қуритиш температураси ва бошқа параметрларга боғлиқ.


Намликнинг материал ичида силжиши

Материалнинг ташқи юзасидан намликнинг буғланиши натижасида материал ичида намлик градиенти пайдо бўлади. Бу градиент таъсирида материалнинг ички қатламларидан унинг юзасига қараб ҳаракатланади.Намликнинг бундай ҳаракати ички диффузия деб аталади. Қуритишнинг биринчи даврида (қуритиш тезлиги ўзгармас бўлганда) материал ичидаги намликнинг ўзгариши катта бўлади, бунда қуритиш тезлигига асосан материал юзасидан намликнинг буғланиш тезлиги (яъни ташқи диффузия) таъсир қилади.Бироқ, материал юзасидаги намлик камайиб бориб гигроскопик намликка етганда, яъни қуритишнинг иккинчи даврида жараённинг тезлигига асосан ички диффузия таъсир қилади. Қуритишнинг иккинчи даврида жараённинг тезлиги доимо камайиб боради.


Қуритиш жараёнининг биринчи даврида материал ичидаги намлик суюқлик кўринишида тарқалади. Иккинчи даврнинг бошланишида материал юзасининг айрим жойларида чуқур зоналар пайдо бўлади ва материалнинг ичида буғланиш юз беради. Бунда капиллярлардаги намликнинг бир қисми материалнинг ичида бу холида силжийди.
Кейинчалик буғланишнинг ташқи юзаси борган сари материалнинг геометрик юзасидан камайиб кетади.
Бундай шароитда намликнинг ички диффузия ёрдамида силжишининг аҳамияти ортади. Иккинчи даврнинг қуритиш тезлиги камаядиган босичда материал билан боғланган адсорбцион намлик қаттиқ фазалар ичида фақат буғ холида тарқалади. Бу ходиса намлик ўтказувчанлик деб аталади. Намлик ўтказувчанликнинг интенсивлиги ёки намлик оқимининг зичлиги, намлик концентрацияси градиентига пропорционалдир:
(4.3)
бу ерда Dм - намлик ўтказувчанлик коэффициенти.
Бу ифоданинг ўнг томонидаги минус ишора намликнинг концентрацияси катта бўлган қатламдан, концентрацияси кичик бўлган қатламга қараб силжишини кўрсатади.
Намлик ўтказувчанлик коэффициенти Dм нинг (м2/с) физик маъноси намликнинг материалдаги ички диффузия коэффициентининг маъноси намликнинг материалдаги ички диффузия коеффициентини ифодалайди. Намлик ўтказувчанлик коеффицентининг қиймати намликнинг материал билан бирикиш тури, қуритиш температураси ва материалнинг намлигига боғлиқ бўлиб, тажриба йўли билан аниқланади.



Download 0.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling