Лaборaтория иши №1 Мaвзу: “Трубa ичидa трубa” типидaги иссиқлик aлмaшиниш қурилмaсининг иссиқлик бериш коэффициентини aниқлaш
Download 0.57 Mb.
|
ATJQ
Қуритиш тезлиги ва даврлари
Қуритгичларни хисоблаш ва лойихалаш учун қуритиш тезлигини билиш зарур. Қуритиш тезлиги U чексиз қисқа вақт d давомида материал намлигининг камайиши dW орқали аниқланади: (4.4) Қуритиш тезлиги тажриба йўли билан лаборатория қурилмаларида топилади. Бу қурилма вентилятор, электр иситкич, қуритиш камераси ва тарозидан ташкил топган. Электр иситкичда қиздирилган ҳаво вентилятор ёрдамида қуритиш камерасига узатилади. Камеранинг эшикчаси орқали нам материал тарозининг бир палласига жойлаштирилади. Қуритиш жараёни давомида материалнинг массаси (намлиги) камайиб боради. Олинган тажриба натижалари асосида қуритиш эгри чизиғи қурилади. Қуруқ ва хўл термометрлар ёрдамида ҳавонинг нисбий намлиги аниқланади. Материал намлиги W нинг вақт давоми да ҳаво параметрлари ўзгармас бўлганда ( x = const, = const, t= const ) олинган график боғлиқлиги қуритиш эгри чизии деб юритилади (4.1 - расм). Қуритиш жараёнининг бошланишида намлик ажралиб чиқиши билан бирга материал қизийди. Бу давр қисқа вақтни ташкил этади. Материалнинг қизиши тамом бўлганидан сўнг, қуритиш жараёни тўғри чизиғи бўйича кетади. Бу даврда қуритиш жараёни ўзгармас тезликка эга бўлади. Бу давр К1 нуқтада тугайди ва бу нуқтага материалнинг критик намлиги wур тўғри келади. 4.2- расм. Қуритиш тезлигининг эгри чизиғи. 4.1 - расм. Материал намлигининг вакт давомида ўзгариши. Биринчи даврда эркин боғланган намлик ажралиб чиқади. К1 нуқтадан сўнг қуритишнинг иккинчи даври бошланади. Бу даврда материал таркибидан боғланган намлик ажралиб чиқади. Иккинчи даврда қуритиш тезлиги доимо камайиб боради, материалнинг намлиги эса, мувозанат намликка яқинлашади. қуритиш жараёни мувозанат намликка қадар давом этиши мумкин. Шундай қилиб, қуритиш эгри чизиғи хосил қилинади. Эгри чизиқнинг истилган нуқтасига ўтказилган уринма оғиш бурчагининг тангенси қуритиш тезлиги ни ташкил қилади (5.2 - расм). Горизонтал ўққа материал намлигининг қиймати (% исобида), вертикал ўққа эса қуритиш тезлиги нинг киймати (% / мин) қўйилади. Ҳосил бўлган эгри чизиғи қуритиш тезлигини тасвирлайди. Биринчи даврда қуритиш тезлиги горизонтал тўғри чизиғи бўлади, чунки бу даврда қуритиш тезлиги ўзгармас қийматга эга. Иккинчи даврда қуритиш тезлигининг чизиғи материалнинг турига ва намликнинг материал билан боғланиш турига қараб ҳар хил кўринишга эга бўлади. Бу даврда қуритиш тезлиги доимо камайиб боради. 4.2- расмда турли материаллар учун қуритиш тезлигининг эгри чизиқлари келтирилган. Хамма эгри чизиқлар мувозанат намликка тўғри келган нуқтага келганда тугайди. Қуритиш тезлиги эгри чизиқларининг айримларида иккинчи критик нуқта К2 мавжуд бўлади. Кўпинча бу нута адсорбцион намлик ажралиб чиқишининг бошланишига тўғри келади. Қуритиш ва қуритиш тезлиги эгри чизиқларидан шу нарса кўриниб турибдики, қуритиш жараённи икки даврга бўлинар экан. Биринчи даврда қуритиш тезлиги асосан ташқи диффузияга боғлиқ бўлади. Материалнинг ичида намликнинг диффузияланиш тезлиги катта қийматга эга бўлади, бироқ бу холат намликнинг материал юзасида берилиш тезлигини белгилайди. Иккинчи даврда қуритилаётган материал ичидаги боғланган намлик ажрала бошлайди. Қуритиш тезлиги асосан материал ичидаги намликнинг тарқалиш тезлигига боғлиқ. Шу сабабли иккинчи даврда қуритиш тезлигига, материал таркиби билан боғлиқ бўлган параметрлар таъсир кўрсатади. Ишни бажариш тартиби Қуритгич, вентиллятор, электр иситкич, қуқру ва хўл термометрларнинг холати текширилади. 150 – 200 г нам материал қуритишга тайёрланади. Нам материал тортиб, олиниб, қуритиш камерасига жойлаштирилади. Фақат лаборант иштирокида қуритгич ишга туширилади. Маълум вақт ичида материалнинг оғирлигини аниқлаб, қуритиш жараёни текширилади. Хар 5 мин. (4 марта) вентилятор тўхтатилиб материални оғирлиги аниқланади, сўнг вентилятор яна ишга туширилади. Материалнинг оғирлиги хар 10 минутда тўрт марта, сўнгра хар 15 минутда тўрт марта тортилиб, оғирлиги аниқланади. Материал мувозанат намлигига етгунча қуритиш жараёни давом эттирилади ва тортилган охирги материалнинг оғирлигига тенг бўлади (демак, G = cоnst ) Тажриба натижалари 5-1 жадвалга қуйидаги шаклда ёзилади. 4-1 жадвал
Download 0.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling