Лаборатория иши №1 Нефт ва нефт маҳсулотларини ҳайдаш усули


Тажрибани бажариш тартиби


Download 379.8 Kb.
bet2/3
Sana09.03.2023
Hajmi379.8 Kb.
#1256378
1   2   3
Bog'liq
ЛАБОРАТОРИЯ иши5

Тажрибани бажариш тартиби.

Колбадаги моддани қиздира бошлаймиз. Колбадаги модда 10-15мин. ичида қайнашни бошласа, демак ҳайдаш жараёни бошланганидан далолат беради. Совутгич трубкасини учидан ўлчов цилиндрига модданинг биринчи томчиси тушиши, модданинг қайнаш хароратини бошланиши дейилади. Модданинг биринчи томчиси тушгандан кейин цилиндрни бироз суриб, унинг деворини совутгични трубкасини учига теккизиб қўямиз, бунда ҳайдалган модданинг кейинги томчилари цилиндрнинг деворларига оқиб тушади. қиздириш тезлигини шундай олиб бориш керакки, тахлил қилинаётган модданинг 95 см3 хажми ҳайдалиб чиқкунча, хар бир минутда 4-5 см3 модда ҳайдалиб турсин. Модданинг 95 см3 хажми ҳайдалиб бўлгандан кейин, то қайнаш хароратининг охиригача 3-5 мин вақт ўтиши мумкин деб ҳисобланади. Бу вақтда нефт маҳсулоти ўлчов цилиндрига йиғилиб боришда давом этади. Моддани цилиндрга тушиши тўхтаганда термометрда қайнаш ҳароратини охирги кўрсатгичини белгилаб олинади. Цилиндрдаги модданинг хажми ҳам белгиланади.


Колбада ҳайдалмай қолган модданинг хажмини қолдиқ деб хисобланади.
Колба совиганидан сўнг, колбадаги қолдикни цилиндрга қуямиз ва умумий хажмини аниқлаймиз. Умумий хажм, яъни 100 мл дан қолдиқ қийматни миқдори олиб ташланса, қанча модда йўқолганлиги топилади.


Олинган тажриба натижаларини умумлаштириш.

Тахлил давомида модданинг қайнаш хароратининг бошланиши белгиланади. Тахлил давомида модданинг 5% ҳайдалганда термометр симоб устунининг кўрсатгичи белгилаб қўйилади ва кейинчалик хар 10% ни ҳайдалганда, сўнгра 95% ҳайдалганда ва модданинг қайнаш температурасини охири - термометрнинг кўрсатгичи белгилаб қўйилади.


Олинган натижаларни график усулида чизиш учун қоғозга ординат ўқи бўйлаб ҳароратни кўрсатгичларини, абсцисса ўқи бўйлаб эса ҳайдалган хажм кўрсатгичларини белгилаб чиқамиз. Қайнаш температурасининг бошланишига ҳайдалувчи хажмини «О» кўрсатгичи тўғри келади.
Бир талаба бир хил шароитда бажарган иккита тахлилнинг бир-биридан фарқи қуйидаги кўрсатгичлардан ошмаслиги керак:
- қайнаш температурасини бошланишида 40С
- қайнаш температурасини охирги ва оралиқдаги кўрсатгичлари 20С ва 1 см3
-қолдиқ хажмда -0,2 см3 дан кам бўлмасин.



Download 379.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling