Лаборатория иши №1 Нефт ва нефт маҳсулотларини ҳайдаш усули
Download 379.8 Kb.
|
ЛАБОРАТОРИЯ иши5
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тажрибага тайёрланиш ва уни бажариш тартиби.
ЛАБОРАТОРИЯ иши №1 Нефт ва нефт маҳсулотларини ҳайдаш усули Ишдан мақсад. Суюқ ёқилғи, эритувчилар ва бошқа енгил нефть маҳсулотларини фракция таркибини аниқлаш. Бунинг учун тахлил қилинадиган моддадан 100 см3 ўлчаб олинади ва уни маҳсус аппаратда (1-расм) ҳайдалади. Нефт ва нефт маҳсулотларини ҳайдаш усуллари нефт ва нефт маҳсулотларининг сифатини аниқлашда асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Нефтни тахлил қилганда унинг сифати тўғрисида биринчи таасуратга эга бўламиз. Ёқилғи маҳсулотларини ҳайдаб, улар автомашиналарнинг моторларида қандай ишлашлари ҳақида олдиндан ахборот олишимиз мумкин бўлади. Ишлатиладиган асбоб-ускуна, қурилма ва идишлар. Нефт маҳсулотларини фракция таркибини аниқлаш учун 1-расмда кўрсатилган аппаратдан фойдаланилади. Ҳайдаш учун ишлатиладиган хажми 125 см3 га тенг бўлган колба (1-расм). Булардан ташқари ҳажми 100 см3 га тенг 1 см3 да белги қўйилган ўлчов цилиндри. Ҳайдалаётган моддани совутиб туриш учун цилиндрни махсус идишга жойланади. Бу идишга цилиндрнинг 100 см3 белгиси баландлигигача совутувчи модда солинади. Шиша термометрлар керак бўлади. Расм 1. Нефт маҳсулотини стандарт қурилмада ҳайдаш: 1 — колба; 2 — термометр; з — совутгич трубкаси; 4, в —сувнинг кириши ва чиқиши учун; 5 — совутгич ҳаммоми; 7 — ўлчов цилиндри; 8 — асбест қоғоз; 9 —қоплама. Кимёвий таркиби бир хил бўлган моддалар аниқ бир ҳароратда ҳайдалади. Шу сабабларга кўра уларга деярли махсус талаблар қўйилмайди. Нефть ва нефть маҳсулотлари ҳар хил углеводородлардан ташкил топган мураккаб органик бирикма бўлганлиги учун, уларни махсус тузилишдаги ускуналарда ҳайдаб, тахлил қилинади. Тажрибага тайёрланиш ва уни бажариш тартиби. Тахлил қилинадиган маҳсулотда сув бўлиши тавсия этилмайди. Агарда маҳсулотда сув бўлса, уни махсус усуллар билан сувдан тозалаб, кейин тахлил қилинади. Ускунанинг совутгичини сув билан тўлдирилади. Агарда енгилроқ нефт маҳсулотларини тахлил қиладиган бўлса, совутгич муз ёки уни ўрнини босувчи маҳсулот тўлдирилиб, сувни тўхтатиб қўямиз. Совутгичнинг трубкаси учидаги илгари ҳайдалган маҳсулот қолдиғини юмшоқ материалга шимдириб оламиз. Цилиндрда 100 см3 ҳажмда анализ қилинадиган нефт маҳсулотини ўлчаб олиб, ускунани колбасига эхтиётлик билан қуямиз. Модда колбадаги моддани буғи кетадиган найчасининг деворларига тегмаслиги шарт. Термометрга пўкак тиқин кийгазиб, колбани оғзига ўрнатамиз. Термометр колбанинг оғзини ўрта қисмига жойланган бўлиши шарт. Термометрнинг симоб жойлашган қисми колбанинг буғ ўтказгич найчасини тўғрисида бўлишига эътибор бериш керак. Колбани пўкак пробка воситасида совутгичга бириктирамиз. Колбанинг буғ кетадиган найчаси совутгичнинг трубкасига 25-30 мм кириб туриш керак. Моддани цилиндрда ўлчаб олиб, дистилланган сув билан ювилгач, кальций хлорид билан қуритамиз. Сўнгра уни совутгич трубкасининг иккинчи учини остига қуямиз. Трубканинг учи цилиндрнинг ўртасида 25 мм масофада тушиб туриши тавсия этилади. Агарда бензинни ҳайдайдиган бўлса цилиндрни махсус идиш-совутгичга жойлаштириб, совутгичга сув ва муз соламиз. Муз ва сув аралашмасининг баландлиги цилиндрнинг 100 см3 ўлчов белгисилан паст бўлмаслиги керак. Цилиндрнинг оғзини қоғоз билан беркитамиз. Download 379.8 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling