Лаборатория иши №5
Шишадан қилинган кимёвий идишлардан фойдаланишдаги хавфсизлик
Download 492.56 Kb. Pdf ko'rish
|
UKT lab
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лабораториядаги газ горелкаларидан фойдаланишдаги хавфсизлик қоидалари
- Сиқилган ва суюлтирилган газлар солинган юқори босимли балонларда фойдаланилганда хавфсизлик қоидалари
Шишадан қилинган кимёвий идишлардан фойдаланишдаги хавфсизлик
қоидалари 1. Юқори деворли шиша идишларни оғзини тиқинлар билан ёпаётганда унинг бўйнини тиқинга яқин еридан ушлаш керак. 2. Қизиб турган шиша идишни совумай туриб шлифланган тиқин билан ёпиш мумкин эмас. 3. Суюқликларни шиша идишларида иситиш, қайнатишни сўрувчи шкафларда олиб бориш керак. Лабораториядаги газ горелкаларидан фойдаланишдаги хавфсизлик қоидалари 1. Ёқиб қўйилган газ горелкалари ва бошқа қиздириш приборларини назоратсиз қолдириш керак эмас. 2. Горелкадан фойдаланаётганда оланга горелканинг ишда ёнишига йўл қўймаслик керак. Аланга горелкага сўрилса газ ёки ҳаво оқимини ростлаш лозим. 3. Иш столининг усти қизиб кетмаслиги учун горелка ва бошқа қиздириш воситаларининг остига асбест, мармар, ғишт каби химоя воситаларидан қўйиб фойдаланиш керак. Сиқилган ва суюлтирилган газлар солинган юқори босимли балонларда фойдаланилганда хавфсизлик қоидалари 1. Кислород, водород, азот каби газлар баллонларида сикилган ҳолда, углекислота, аммиак хлор сереводород каби газлар эса суюлтирилган ҳолда, ацетилен эса эритма ҳолда бўлади. Ацетилен баллони ғовак кўмир ва эритувчи (ацитон) билан тўлдирилган бўлади. 2. Суюлтирилган ва эритилган газлар солинган баллонлар си қилган газлар тўлдирилган баллонларга нисбатан пастроқ, ҳароратларда ҳам портлаб кетиши мумкин бўлган учун, улар билан жуда эҳтиётлик билан муомила қилиш керак. 42 3. Барча газ баллонларида ҳимоя қалпоқчаси бўлиши, заҳарли газлар солинган баллонларнинг штуцерлари эса қўшимча ёпқич (заглушка) билан жиҳозланган бўлиши шарт. Ёнувчи газлар (масалан водород) солинадиган баллонларнинг штуцери чап резбали қилиб ишланади. Бундан мақсад хатолик натижасида уларга кислород қуйиб юбормаслик ёки аксинча кислород баллонига ёнувчи газ қуйиб юбормасликдир. Барча газ баллонлари ўзининг бўяладиган рангига, маркировакаси (белбоғ ранги) ва сақланадиган газ номи кўрсатилган ёзувга эга бўлиши керак. Баллонлар маълум муддат ишлатилгандан сўнг, кейинчалик ишлатишга яроқли эканлиги синаб кўрилади ва маҳсус белгилар қўйилади. Синов муддати ўтиб кетган баллонларни ишлатиш қатъиян мумкин эмас. 4. Баллонлар қуйидаги сабабларга кўра портлаб кетиши мумкин. а) Қуёш нури, очиқ аланга, иситиш манбаъларининг таъсири натижасида; б) Баллонларнинг қаттиқ жисмга урилиши ёки уларни уриш; в) Кислород баллонларининг ёғ, мой ва бошқа органик моддалар билан ифлосланиши. 5. Баллонлар иситиш манбаъларидан (радиаторлардан) 1 метр, горелка, плитка кабилардан 1,5 метр узоқликда, қуёш нурларининг тик тушушидан ҳимояланган, йиқилиб тушмайдиган қилиб қотирилган холда сақланиши керак. 6. Баллонлардаги газлардан ана шу газ учун мўлжалланган ва тегишли ранга бўялган редуктурлар ёрдамидагина фойдаланиш мумкин. Редукторларнинг монометрлари бир йилда бир марта текширувдан ўтказилади. Редукторларнинг ҳимоя клапани қабул килувга ҳажм учун лозим бўлган максимал ишчи босимга ростланган бўлиши керак. 7. Баллоннинг вентилини очаётганда турли калит ёки бошқа мосламалардан фойдалнмасликка харакат қилиш керак. Агар фойдаланишга тўғри келса нихоятда эҳтиётлик билан катта куч ишлатмай ҳаракат қилиш даркор, акс холда вентилнинг моховиги узилиб кетиши, резбани бузиб юбориб баллоннинг портлаб кетиши оқибатларигача олиб келиши мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling