Лаборатория иши №5


Download 492.56 Kb.
Pdf ko'rish
bet24/25
Sana31.08.2023
Hajmi492.56 Kb.
#1671951
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
UKT lab

Ёнғинга қарши чоралар 
1. Агар енгил алангаланадиган суюҚлик хонада тўкилиб кетса, дархол 
хонадаги газ горелкаларини, электр иситгичларини ўчириш ва эшикни 
ёпиш, дераза ва дарчаларни очиб хонани шамоллатиш керак. Суюқликни 
йиғиб олиш мумкин бўлса, дархол латта ёки сочиқ ёр дамида шимдириб 
уни девори баланд идишга сиқиб йиғиш, кейин қопқоғи ёпиладиган 
идишга ағдариш керак. Хонани шамоллатишни тўкилган суюқлик ҳиди 
тугагандан сўнгина тўхтатиш керак. 
2. Кўйлак, халат, шим каби кийим-бош ёниб кетса:
а) Югирмай-чопмай алангани одеяло, кигиз-намат, пальто кабилар билан 
ўраб ўчириш керак;
б) Ёнаётган одам югурса, қочса уни ушлаб юқорида қайд қилинган 
чораларни қилиш керак. 
3. Барча лабораторияларда кумли яшчик, кигиз, одеяло ишга яро қли ўт 
ўчиргичлар ва бошқа ўт ўчириш воситалари кўринадиган ерларда тур иш 
керак. 
4. Агар бинога ўт кетса дархол ўт ўчириш командасини чақириш ва улар 
келгунга қадар, бор куч ва воситаларни ишга солиб ўтни ўчиришга 
киришиш керак. 
Биринчи ёрдам кўрсатиш 
1. Кимёвий куйиш содир бўлса куйган ерни совуқ сув оқими билан яхшилаб 
ювиш, спирт билан тозалаб артиш, иссиқликдан куйса, спирт билан 
яхшилаб артиб-ювиш ва врачга мурожат қилиш керак. 
2. Кўз кимёвий жароҳотланса, совуқ сув билан яхшилаб ювиб врачга 
мурожат қилиш керак. 
3. Кўзга қаттиқ жисм тушиб жарохатланса, дархол вр ачга мурожат қилиш 
керак. 


44 
4. Кимёвий моддалар билан заҳарланиш содир бўлса вр ач келгунга кадар 
беморни тоза ҳавога олиб чиқиш, қустириш, заҳарга қарши дори-дормон 
ичириш лозим бўлса сунъий нафас олдириш керак. 
5. Заҳарли моддалар билан ишлаёганда аптечкада за ҳарга қарши дорилар 
бўлиши керак. 
 
 
 
 
 
 

Download 492.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling