Лаборатория иши №5
Фосфат ва сульфат кислоталарини титрлаш усули билан
Download 492.56 Kb. Pdf ko'rish
|
UKT lab
Фосфат ва сульфат кислоталарини титрлаш усули билан
аниқлаш. Усулнинг моҳияти шундан иборатки, сульфат ва фосфат кислоталари аралашмаси ёки фосфат кислотаси ва кальций фосфат аралашмасини дастлаб металоранж сўнгра, фенолфталеин иштирокида ишқор билан титрланади. Биринчи холатда сульфат кислотасидан водороднинг ҳар икки иони ва фосфат кислотасидан водороднинг битта иони титрланади. Н 2 SO 4 + 2NaOH = Na 2 SO 4 + 2H 2 O Н 3 PO 4 + NaOH = NaH 2 PO 4 + H 2 O Иккинчи холатда фосфат кислотасидаги водороднинг иккинчи иони ва кальций фосфатдаги водороднинг битта иони титрланади. NaН 2 PO 4 + NaOH = Na 2 HPO 4 + H 2 O Ca(Н 2 PO 4 ) 2 + 2NaOH = CaHPO 4 + Na 2 HPO 4 + H 2 O Тенгламадан кўриниб турибдики, фосфат ва сульфат кислоталарини ишқор билан фенолфталеин иштирокида титрлаганда, фосфат кислотаси микдорини, металоранж иштирокида титрлаганда эса фосфат ва сульфат кислоталари миқдорининг йиғиндисини аниқлаш мумкин экан. Биринчи ва иккинчи титрлаш натижаларининг айирмаси орқали эса сульфат кислотаси микдорини аниқланади. Аралашмада фосфат кислотаси ва кальций фосфат бўлган холатда эса аралашмани металоранж иштирокида ишқор билан титрлаганда фосфат кислотасининг микдорини фенолфталеин иштирокида титрлаганда эса фосфат кислотаси ва кальций фосфатнинг умумий миқдорини аниқланади. Уларнинг айирмаси эса Ca(Н 2 PO 4 ) 2 нинг микдорини беради. Тажриба ўтказиш учун керакли буюмлар, жиҳозлар ва реактивлар. 1. Фосфорит. 2. Концентрланган сульфат кислотаси. 3. Аралаштиргич. 4. Термостат. 5. Термометр. 20 6. Сопол стакан. 7. Титрлаш қурилмаси. 8. Натрий ишқори эритмаси, 0,5N. 9. Метилоранж ва фенолфталеин индикаторлари. Download 492.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling