Лаборатория иши №5
Download 492.56 Kb. Pdf ko'rish
|
UKT lab
- Bu sahifa navigatsiya:
- Назарий маълумотлар
Лаборатория иши №3.
СИРКА КИСЛОТАСИНИНГ ЭТЕРИФИКАЦИЯСИ Ишдан мақсад: Этерификация жараёнига таъсир қилувчи омиллар, реагентлар нисбати, катализаторлар миқдори ва сувни тортиб олувчи компонентларни бутил ацетат ҳосил бўлишига таъсирини ўрганиш. Назарий маълумотлар Сирка кислотаси эфирлари авиация ва автомобил ишлаб чиқариш соҳасида ишлатиладиган юқори сифатли ҳимоя плёнкалари ҳосил қилувчи нитроцеллюлоза ва бошқа лаклар учун яхши эритувчи сифатида кенг кўламда ишлатилади. Эфирлар сувда эриган органик моддаларни экстракция қилишда, масалан ёғочни қуруқ ҳайдаб писта кўмир олишда ҳосил бўладиган смола ости сувларидан сирка кислотаси олишда, қаттиқ ёқилғиларни газификациялаш ва кокслаш жараёнида ҳосил бўлган фенол сувларидан фенолларни ажратиб олишда қўлланилади. Бутил спиртининг сирка кислотаси билан реакцияси қайтар жараёнлар қаторига киради. С 4 Н 9 ОН + СН 3 СООН → СН 3 СООС 4 Н 9 + Н 2 О. Бутил ацетатни энг кўп миқдорда ҳосил қилиш учун жараёнга сирка кислотасининг миқдорини керагидан ортиқроқ даражада қўшиш ёки реакция натижасида ҳосил бўлаётган сувни ҳайдаб юбориш ёки кимёвий боғлаш йўли билан йўқотиш зарур. Этерификация аста секин борадиган жараёндир, аммо минерал кислоталар ёки органик сульфокислоталар иштир окида бир мунча тезлашади. Чунки бу кислоталар реакция жараёнида катализатор вазифасини бажарувчи водород ионларининг концентрацияларини юқори бўлишини таъминлайди. Этерификация жараёнида қўлланиладиган концентрланган сульфат кислотаси, ўзининг каталитик таъсиридан ташқари, сувни боғловчи агент ролини ҳам бажаради. Бу реакция суюқ ҳолатда алмашадиган гомоген- 14 каталитик реакцияга ёрқин мисол бўла олади. Реакция босқичма-босқич боради: С 4 Н 9 ОН + НОSО 2 ОН → С 4 Н 9 ОSO 2 OH +H 2 O С 4 Н 9 ОSО 2 ОН + СН 3 СООН → Н 3 ОСОС 4 Н 9 + Н 2 SO 4 Қўшимча қуйидаги реакция ҳам боради. С 4 Н 9 ОSО 2 ОН + С 4 Н 9 ОН → С 4 Н 9 ОС 4 Н 9 + Н 2 SO 4 Download 492.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling