Лаборатория иши №5
Download 492.56 Kb. Pdf ko'rish
|
UKT lab
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лаборатория иши №2 СУЛЬФИД РУДАЛАРИНИ КУЙДИРИШ ВА СУЛЬФАТ КИСЛОТАСИ ОЛИШ Ишдан мақсад
- Назарий маълумотлар. Сульфат кислотаси ишлаб чиқаришда зарур бўлган SO 2
Назарий саволлар 1. Саноатда ва лаборатория шароитида хлорид кислотаси қандай реакциялар асосида ҳосил қилинади? 2. NaCl ва H 2 SO 4 реакцияга киришаётганда ташқаридан берилаётган иссиқликнинг жараёнга таъсири қандай? 3. Лаборатория қурилмасида ош тузидан хлорид кислотаси олишда ҳар бир жиҳознинг вазифаси нимадан иборат. 4. Нима учун парчаланишда ҳосил бўлган газни концентрланган сульфат кислотасидан ўтказилади. Адабиётлар 1. Позин М.Е. Руководство к практическим занятиям по технологии неоргонические вешеств. Л.: Химия 1980. 2. Позин М.Е. Технология минералных удобрений и солей. М.: Госхимиздат 1957. 3. Позин М.Е. Технология минералных солей. М.: Госхимиздат 1961. 8 Лаборатория иши №2 СУЛЬФИД РУДАЛАРИНИ КУЙДИРИШ ВА СУЛЬФАТ КИСЛОТАСИ ОЛИШ Ишдан мақсад: Сульфид рудаларини куйдириш жараёнида ҳосил бўлган печь газидаги SO 2 нинг концентрациясига руда таркибидаги олтингугурт миқдори, руданинг донадорлик даражаси, ҳарорат, ортиқча ҳаво миқдорининг таъсирини ўрганиш. Назарий маълумотлар. Сульфат кислотаси ишлаб чиқаришда зарур бўлган SO 2 газини олиш учун сульфид рудалари куйдирилади. Олтингугурт рудасини куйдиришдаги қонуниятлар таркибида олтингугурт бўлган ҳар қандай рудаларни куйдирганда ҳам маъқул бўлади. Барча юқори ҳароратли жараёнлардаги каби сульфид рудаларни куйдириш тезлиги реакция ҳудудига кислород киритиш ва ҳосил бўлган SO 2 газини чиқариб олишга боғлиқ. Колчеданни куйдириш асосида ётадиган кимёвий реакциянинг умумий куриниши қуйидагича: 4FeS 2 + 11O 2 = 2Fe 2 O 3 + 8SO 2 - Q Колчеданни куйдириш жараёнидаги масса узатиш коэффицентининг юқори даражасига ўчоқдаги ҳароратни ва гидродинамик режимнинг интенсивлигини ошириш орқали эришилади. Сульфат кислотаси олиш учун сульфид ангидридини сульфат ангидридигача оксидланади. Бу жараён саноатда туташув қурилмасига ванадий катализатори иштирокида ҳаво кислороди юбориш ор қали амалга оширилади: 2SO 2 + O 2 = 2SO 3 9 Модель қурилмасида эса бу жараён 50 мл 3% ли водород переоксиди куйилган абсорбция коллонаси (7) да амалга оширилади. Маълумки водород переоксиди - беқарор модда. У ёруғлик нури таъсирида сув ва кислородга парчаланади. Парчаланиш даврида, секунднинг юздан бир улушига ва қт ор алиғида, кислород атом ҳолда бўлади. Бу атом ҳолдаги кислород жуда фаол ҳолатда бўлади ва SO 2 ни оксидлаб SO 3 га айлантиради. SO 2 + [О] = SO 3 Сульфат ангидриди сув билан ўзаро реакцияга киришиб сульфат кислотасига айланади. SO 3 + Н 2 О = Н 2 SO 4 Ҳосил бўлган сульфат кислотасининг миқдорини маҳсулотни 0,5 N ишқор билан титрлаш орқали аниқланади. Download 492.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling