Лаборатория жумысы №12. Асинхрон есаплағышларды
Download 412.03 Kb. Pdf ko'rish
|
Laboratoriya jumısı № 12 - CQJK páni kk (2022-2023)
Асинхрон есаплағышлар. Лойиҳалаш учун асинхрон ѐки тўғри
ўтишли иккилик ҳисоблагичлар қулай ҳисобланади. Модуль 2, 4, 8 ва ҳ. бўйича ҳисоблагичларни ясаш учун мўлжалланган аппаратура кетма-кетли уланган Т-триггерлардан (ѐки унга тенг тарзли, киришлари доимо мантиқий «1» билан уланган JK-триггерлардан) ташкил топган (12.1-расм). Бунда барча триггерлар учун тактли сигнал сифатида олдинги триггерни чиқиш сигнали ишлатилади (биринчидан ташқари). 12.2-расмда модуль 8 бўйича ҳисоблагич ишлашини тавсифловчи вақт диаграммалари кўрсатилган. Триггерлар ҳолатини барча ўзгаришлари триггер киришларига бериладиган тактли импульсларни манфий фронтларини шакллантириш вақтида амалга оширилади. Вақт диаграммасини таҳлили шуни кўрсатадики, 1-чи триггер ўз ҳолатини С сигнали тактли импульсларини манфий фронтлари пайдо бўлган вақтда барча вақт (ҳар доим) ўзгартиради. 1-чи триггер чиқиши 2-чи триггер учун тактли импульслар генератори сифатида ишлатилади, яъни 2-чи триггер 1-чи триггер чиқишидан келиб тушаѐтган импульсларни манфий фронтлари пайдо бўлганда ўз ҳолатини ўзгартиради. Шу тариқа 2-чи триггер тактли импульслар генератори сифатида 3-чи триггер учун ишлатилади. 12.1-расм. JK-триггерлар асосидаги асинхрон жамловчи иккилик ҳисоблагич схемаси. 12.2-расм. Асинхрон жамловчи иккилик ҳисоблагични вақт диаграммалари. Q1, Q2 ва Q3 киришларни вақт диаграммаларида иккилик рақамлар мавжуд, яъни улар ҳисоблагични жорий ҳолатини ифодалайди. Вақт диаграммасига асосан ҳисоблагич чиқишида кетма-кетли тарзда 0дан 7гача рақамлар пайдо бўлишини аниқлаш мумкин. Бу рақамлар ҳолатар жадвалида иккилик кўринишда ѐзилган (12.1-жадвал). Ҳисоблагич киришига навбатдаги импульс келиб тушганда, унинг триггерлари қиймати 1га ошади. Шу сабабли бундай ҳисоблагичлар жамловчи иккилик ҳисоблагичлар деб номланади. Агар ахборотни инверсли чиқшлардан олсак, у ҳолда айирувчи ҳисоблагич ҳосил бўлади. 12.1-жадвал. 3-разрядли жамловчи ҳтсоблагични ҳолатлар жадвали. Download 412.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling