Лаборатория машғулоти 1
Олинган тажриба натижаларини умумлаштириш
Download 0.76 Mb.
|
Лаборатория машғулоти 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-тажриба. Нефт ва нефт маҳсулотларини механик аралашмалардан тозалаш. Ишдан мақсад
- Керакли реактив, идиш ва матераллар
- Иш бажариш тартиби
Олинган тажриба натижаларини умумлаштириш.
Тахлил давомида модданинг қайнаш хароратининг бошланиши белгиланади. Тахлил давомида модданинг 5% ҳайдалганда термометр симоб устунининг кўрсатгичи белгилаб қўйилади ва кейинчалик хар 10% ни ҳайдалганда, сўнгра 95% ҳайдалганда ва модданинг қайнаш температурасини охири - термометрнинг кўрсатгичи белгилаб қўйилади. Олинган натижаларни график усулида чизиш учун қоғозга ординат ўқи бўйлаб ҳароратни кўрсатгичларини, абсцисса ўқи бўйлаб эса ҳайдалган хажм кўрсатгичларини белгилаб чиқамиз. Қайнаш температурасининг бошланишига ҳайдалувчи хажмини «О» кўрсатгичи тўғри келади. Бир талаба бир хил шароитда бажарган иккита тахлилнинг бир-биридан фарқи қуйидаги кўрсатгичлардан ошмаслиги керак: - қайнаш температурасини бошланишида 40С - қайнаш температурасини охирги ва оралиқдаги кўрсатгичлари 20С ва 1 см3 -қолдиқ хажмда -0,2 см3 дан кам бўлмасин. 2-тажриба. Нефт ва нефт маҳсулотларини механик аралашмалардан тозалаш. Ишдан мақсад. Нефтда механик аралашмалар: қум, лой, минераллар ва турли тузлар муаллақ ҳолатда бўлади. Нефтда бундай механик аралашмалар миқдори кўп бўлса, улар нефтнинг зичлиги, молекуляр массаси, таркибидаги олтингугурт, азот ва микроэлементлар миқдорини тўғри аниқлашга ҳалақит беради. Шунинг учун нефтни текширишдан аввал уни механик аралашмалардан фильтрлаш ёрдамида тозалаш керак. Керакли реактив, идиш ва матераллар: Бензол ёки Б-70, БР-1 маркали бензин;Этил спирти- ректификат;Этил спирти ва этил эфирининг 4:1 нисбатдага (ҳажмий) аралашмаси,Қопқоқли стакан;Чузинчоқ тумшуқли стакан;Шиша воронка, конуссимон колба;Учи думалок шиша тайёқча;Ювгич (резинкали);Фильтр қоғоз; Иш бажариш тартиби: фильтр қоғоз тоза стаканга солинади ва доимий массага келгунча 105-110 0С да қуритилади. Тажрибани бошлашдан аввал нефт намунаси 5 минут давомида чайқатилади. Агар нефт жуда ҳам қуюқ бўлса, уни сув ҳаммомида 40-80 °С да иситилади. Керакли нефт намунаси тарозида 0,05 г аниқликда тортилади ва сув ҳаммомида иситилган зритувчи билан аралаштирилади. Штативга урнатилган шиша воронкага солинган филтрдаги шиша таёқча ёрдамида иссиқ нефт намунаси колбага аста-секин қуйилади. Бунда нефт эритмаси филтр қоғозни 3/4 қисмини тулдириши ксрак. Нефтни филтрлаб бўлингандан сўнг, шиша таёқчадаги нефт қолдиқлари эритувчи билан яхшилаб ювилади. Сўнгра чўкмали филтрни тоза филтр солиб тортилган стаканга солинади ва 105-1100 С ҳароратда 1 соат қуритилади. Вакуум остида фильтрлаш: 1-Бъюхнер форонкаси; 2-фильтр; 3- фильтрдан ўтувчи сюқлик йиғилаётган Бунзен колбаси; 4-Эхтиёт идиши; 5- сув оқимли насос. Стаканни қопқоғи ёпилади ва эксикаторда 30 минут совутилади ва 0,0002 г аниқликда тарозида тортилади. Бу жараённи 2-3 марта такрорланади, тажрибалар бир-биридан 0,0004 г ортиқ фарқ қилмаслиги керак. Шундан сўнг нефтдаги механик аралашмаларни масса улуши формула ёрдамида ҳисобланади: m1 - аралашмали филтр қоғоз ва стакан массаси, г m2 –тоза фильтрли стакан массаси, г m3 - нефт намунасининг массаси, г Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling