Лаборатория машғулоти. Электрон нивелирлар


Лаборатория машғулотиинг мазмуни ва мақсади


Download 488 Kb.
bet3/4
Sana23.04.2023
Hajmi488 Kb.
#1390143
1   2   3   4
Bog'liq
3-лаборатория рус-узб

Лаборатория машғулотиинг мазмуни ва мақсади
Лаборатория ишида гуруҳдаги талабалар 6 ёки 5 тадан бригадаларга бўлиниб, уларга берилган электрон нивелир комплекти билан таништирилади, ҳамда жойда берилган икки нуқта орасидаги нисбий баландликларини нивелир асбоби орқали геометрик нивелирлашнинг “ўртадан” нивелирлаш усули орқали ўлчаш ва олинган натижаларни махсус жадвалга ҳамда нивелир ҳотирасида сақлаб, уларни таъминотли дастур орқали қайта ишлаш.


Машғулотда фойдаланиладиган асбоблар ва жиҳозлар
Электрон нивелир штативи билан, геодезик рейка, таъминотли дастур ўрнатилган компьютер ёки ноутбук, нивелирлаш журнали.
Мавзу бўйича умумий назарий маълумотлар
Жойда берилган нуқталар орасидаги нисбий баландликни топишда нивелир асбобидан кенг фойдаланилади. Бугунги кунда замонавий технологиялар асрида нивелирларнинг автоматлашган электрон ва лазерли нивелир турлари кенг тарқалган. Улардан фойдаланиш афзаллиги шундаки, ўлчаш ишларида ҳисоблаш ишларини ўзи автоматик амалга оширади ва бу фойдаланувчиларга нисбатан анча қулайдир.
Автомобил йўллари ва аэродромларни қидируви, лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш ишларида замонавий геодезик асбобларнинг ўрни ниҳоятда муҳим ҳисобланади.
Замонавий нивелирлардан лазерли ҳамда электрон(рақамли) турлари мавжуд бўлиб, улардан фойдаланиш қидирув ва қурилиш ишларида яхши самара беради.
Лазерли нивелирлар. Лазерли нивелирлар кўпинча архитектура қурилиш ишларида кенг фойдаланиладиган асбоб ҳисобланиб, майдони кичик бўлган объектларда анча қулайдир. Ундаги кўриш трубасини лазер нури инсон томонидан кўринади. Лазер нури орқали лойиҳа текислиги, лойиҳа қиялик бурчаги ва горизонтал бурчакни жойга кўчириш жудаям осон ва катта самара беради.
Электрон нивелирлар. Бу турдаги нивелирлар, ишлаши юқори аниқликда бўлиб, компенсатори мавжуд ва кўриш трубасидаги нурни ўзиниг маҳсус штрих кодли рейкаси орқали қайтиши ҳисобига ундан қора саноқ ва геодезик асбоб билан рейка орасидаги масофани ўлчаб беради.
Электрон нивелирлардан SPRINTER 100/100M/200/200M юқори аниқликда ўлчаш ишларини олиб бориб қидирув ва қурилишда кенг миқёсда фойдаланишга мўлжалланган.


а) горизонтал ориентирлаш винти;
б) батарейка қўйиш жойи;
с) доиравий адилак;
d) нишон(визир);
e) фокусловчи винт(кремальвера);
f) ушлагич (ручка);
g) окуляр;
h) LCD экран;
i) трейгер;
j) кўтаргич винтлари.


9-расм. SPRINTER 100/100M/200/200M электрон нивелирининг қисмлари

SPRINTER нивелири билан ишлашда қуйидаги қўшимча қисмлари мавжуд:



  • алюминли рейка (Region dependant);

  • қуёш ва ёмғирдан ҳимоялагич;

  • батарейка 4 AA alkaline dry - cells

  • батарейкани қувватловчи аккумулятор (Опция)

  • маълумотларни ўтказиш/сақлаш қурилмаси (компьютер кабели)

  • Leica Survey Office Таъминотли дастурни компьютерга ўрнатилганлиги




  1. Sprinter нивелири;

  2. Батарейка(4х);

  3. Нивелирни созловчи ключлари;

  4. CD, CD-ROM қўлланма;

  5. Камар;

  6. Қуёшдан ҳимоялагич;

  7. Отвесни ўрнатувчи қурилма;

  8. Отвес.



10-расм. SPRINTER 100/100M/200/200M электрон нивелирини контейнеридаги комплекс қисмлари.

SPRINTER 100/100M/200/200M электрон нивелирини клавиатураси қуйидаги вазифаларни бажаради.






Download 488 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling