Лаборатория машгулотлари амалий иш – I. Криоскопия


Download 1.13 Mb.
bet4/17
Sana29.04.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1399811
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Лаборатория машгулотлари

Назорат саволлари:
1.Эритмаларнинг қандай хоссалари коллигатив хоссалар деб айтилади? 2.Эритманинг музлаш температурасининг пасайиши деб нимага айтилади?
3.Криоскопик константанинг физик моњиятини тушунтиринг.
4.Калориметр асбобининг ишлаш принципини тушунтиринг.
5.Моляль концентрация деб нимага айтилади.
АМАЛИЙ ИШ-2
ТЕРМОКИМЁ
Назарий қисм
Термокимё – кимёвий реакциялар иссиқлик эффектини ва уларнинг ўзгариш қонуниятларини ўрганади. Ҳар қандай жараён (кимёвий реакция) давомида ажралиб чиқадиган ёки ютиладиган иссиқлик миқдори, шу жараённинг иссиқлик эффекти дейилади. Лекин шуни назарда тутиш керакки, термодинамика I – қонунига мувофиқ, фақат V = const ёки P = const бўлганда ва кенгайиш (сиқилиш) ишидан бошқа хеч қандай иш бажарилмаганда иссиқлик эффекти доимий бўлиб, шу жараённи амалга ошириш йўлига боғлиқ бўлмайди. Бундай шароитда жараённинг тажрибада ўлчанган иссиқлиги ёки ички энергияси ўзгариши ∆U (V= cоnst бўлганда) ёки энталпия ўзгариши ∆H (P = cоnst бўлганда) ни кўрсатади.
Иссиқлик эффекти аниқланадиган жараён маҳсус асбоб – калориметрда олиб борилади ва тажриба давомида калориметрнинг бирор хоссаси ( одатда температуранинг) ўзгариши кузатилади. Калориметр тузилиши қуйидаги расмда кўрсатилган:

1 – расм.1 – калориметр. 2 – Стокан. 3 – сув. 4 – Модда солинган ампула. 5- Аралаштиргич6 – Бекман термометри.
Шундай калориметрда бирор жараён иссиқлигини аниқлашда, тажриба давомида калориметрик система температураси ўзгариши кузатиб борилади.
Жараён давомида ажралиб чиққан ёки ютилган иссиқлик миқдори қуйдаги тенгламадан топилади.
Q = к∙∆т
Бу ерда:Q – жараён иссиқлик еффекти; к – пропорсионаллик каеффициенти; ∆т – жараён давимида температура ўзгариши.
Агар (II) тенгламада ∆т = 1 деб олинса, унда Қ=К
бўлиб, К - калориметрнинг иссиқлик еффектига тенг. Калориметрининг иссиқлик сиғими деб – калориметрик система ҳамма қисмларини 1о га иситиш учун зарур бўлган иссиқлик миқдорига айтилади.
Агар фойдаланилган калориметрнинг иссиқлик сиғими маълум бўлса (II) тенгламадан жараён иссиқлик еффектини ҳисоблаб топиш мумкин. Амалда еса калориметрнинг тузилиши ҳар хил бўлиб, уларнинг иссиқлик сиғимлари маълум емас. Шунинг учун лабораторияда бажариладиган иш икки қисмдан иборат :

  1. Калориметр иссиқлик сиғимини аниқлаш;

  2. Бирор жараён иссиқлик еффектини аниқлаш;

Калориметр иссиқлик сиғимини аниқлаш
Калориметр иссиқлик сиғимини икки усулда аниқлаш мумкин:

  1. Жараённинг аниқ бўлган иссиқлик еффекти асосида;

  2. Жoул – Ленс қонуни асосида;


Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling