Лаборатория машгулотлари амалий иш – I. Криоскопия


Download 1.13 Mb.
bet2/17
Sana29.04.2023
Hajmi1.13 Mb.
#1399811
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Лаборатория машгулотлари

Ишнинг мақсади: Эритилган модда молекуляр оғирлигини криоскопик усул билан аниқлашни ўрганиш.
Ишга керакли бўлган идиш ва асбоблар:
Криоскопик ўлчовларни ўтказадиган асбоб (криоскоп), Бекман термометрии,
-100C дан +100оC ўлчайдиган ва аниқлиги 0,1о бўлган оддий термометр, лупа,
муз ва натрий хлорид тузи (совутгич аралашма учун), нафталин (ёки бензолда эрийдиган бошқа модда).
Криоскопик ўлчовларни олиб бориш учун ишлатиладиган асбоб 1–расмда келтирилган. Асбобнинг асосий қисми – кичик пробирка (6). Унинг юқори қисмидаги пробирка орқали пробирка ва аралаштиргич ўрнатилган. Пробирка яна каттароқ пробиркага қўйилади ва иккинчи икки пробирка орасидаги ҳаво совиш жараёнини секинлаштиради. Бу икки пробиркадан иборат қурилма стакан ичидаги совитадиган аралашмага (сув, муз ва натрий хлорид аралашмаси) ботирилади. Аралашмани маълум вақт ўткандан кейин аралаштириб туриш керак.
Бекман термометрини ишга тайёрлаш
Криоскопик ўлчовлар ўтказганда эритувчи ва эритманинг ҳақиқий температурасини эмас, балки улар музлаш температураларидаги фарқни топиш керак. Бу термометр шкаласи 5о га бўлинган ҳар бир чизилган қиймати 0,01о. Лупадан фойдаланиб температурани 0,0020C аниқлик билан ўлчаш мумкин. Бу термометр оддий термометрдан фарқ қилади, шунинг учун уни ишга таёрлаш керак. Термометрни ишга тайёрлаш эритувчини музлаш температурасида симобни менискини шкаласи юқори қисмидаги туришидан иборат. Бунинг учун термометрни тўнкариб, паст қисмидаги симоб юқори қисмидаги билан туташтирилади. Бундан кейин термометрнинг остки резервуари ритмини музлаш ҳароратини 2-3 юқори температурагача аста совитилади. Бунинг учун термометр пастки қисми тегишли температурагача қиздирилган сувга ботирилади. Симобнинг икки резервуари орасида мувозанат ўрнатилади, кейин симоб устки қисмидан ўрнатилади. Сўнгра термометр эритувчи музлаш температурасидаги сувга ботирилади. Агар мениск жуда паст турса шкала етмаслиги мумкин ва термометрни қайтадан ишга тайёрлаш керак бўлади.

Download 1.13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling