Лаборатория машгулотлари амалий иш – I. Криоскопия
Download 1.13 Mb.
|
Лаборатория машгулотлари
АМАЛИЙ ИШ - 5
ЧЕКСИЗ ЭРИЙДИГАН СУЮҚЛИКЛАРНИ АЖРАТИШ Ўзаро чексиз ерийдиган суюқликларда компонентларнинг буғдаги нисбати суюқликдаги нисбатдан фарқ қилади. Тез учувчан компонент буғланган сари аралашма қайнаш ҳарорати ошиб боради ва аралашма таркибига боғлиқ бўлади. Ўзгармас босимда аралашма қайнаш ҳароратининг таркибга боғланиши (диаграма “ҳарорат-таркиб”) 1-расмда кўрсатилган. расм ҳарорат таркибга боғлиқлиги. Ордината ўқига ҳарорат, обсисса ўқига аралашма таркиби кўрсатилган. Пастки егри чизиқ суюқ аралашма таркиби ва унинг қайнаш ҳарорати орасидаги боғланишни юқоридаги егри чизиқ ҳарорат ва буғ таркиби орасидаги боғланишни кўрсатади. Бу икки чизиқ линза шаклидаги фигурани ҳосил қилади ва чизиқлар ораси суюқлик ва буғ орасидаги мувозанатга тўғри келади. Агар муайян ҳароратда суюқлик ва буғнинг таркиби маълум бўлса “ҳарорат – таркиб” диаграммани чизиб бўлади. А ва Б компонентлардан иборат аралашмани кўриб чиқайлик (1-расм). ТА ва ТБ тоза компонентларнинг қайнаш ҳароратлари. Тез учувчан компонент Б қўшилганда аралашманинг қайнаш ҳарорати пасаяди ва шунга кўра суюқлик ва буғда компонентларнинг нисбий миқдорлари ўзгаради. Б компоненти тез учувчан бўлгани учун буғда шу компонент кўп бўлади. Х нуқтага тўғри келадиган таркибли суюқлик аралашма қайнаш процессини кўриб чиқайлик (босим ўзгармас). Қиздирганда аралашма т1 ҳароратда қайнайди (д нуқта); шу ҳароратда буғнинг таркиби у нуқтага тўғри келади. (C нуқта), демак буғ таркибида Б компонент кўпроқ ва суюқликда А комонент миқдори ошади. Шунинг учун аракашма қайнаш ҳарорати кўтарилади. Х нуқта х1 гача силжийди. Аралашманинг янги таркибига янги қайнаш ҳароратида т2 (д1) нуқта тўғри келади. Суюқлик буғланаверган сари енг оҳирги қисмлари асосан кам учувчан А компонентдан иборат бўлиб қолади. Бунинг конденсасияси вақтида жараёнлар тескари ўтади. Масалан, у1га ега бўлган буғ т2 да суюқликка айланади ва х1 таркибли консенсат ҳосил бўлади. Аралашма озгина қисқа буғланганда ҳам уни таркиби ўзгаради. Шунинг учун буғ таркибини аниқлашда уни мумкин қадар кам ва ҳарорат ўзгармай қолганда олиш керак. Турли таркибга ега бўлган аралашмаларни қайнатиб уни буғ таркибини аниқлаш йўли билан “ҳарорат – таркиб” диаграммасини чизиш мумкин. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling