ТУЗНИНГ ЭРИШ ВА ГИДРАТЛАНИШ ИССИҚЛИГИНИ АНИҚЛАШ
Ишни бажариш учун иссиқлик сиғими аниқ бўлган калориметр ишлатилади. Сувсиз мис сулфат тузи ва сувнинг керакли миқдорлари ҳисобланади (1 моль туз 200мл сув нисбатда олинади).
Ампула ювилиб қуритилади, унга ҳисоблаб олинган ва тарозида тортилган туз солинади.
Калориметрнинг стаканига ҳисоблаб олинган миқдорда сув (дистилланган) қуйилиб, ампула тузи билан ва термометр калориметрга ўрнатилади.
Калориметрга юқоридагиларни ўрнатиб бўлгандан сўнг секундомерни юргизиб, аралаштиргич ёрдамида калориметрнинг иссиқлик сиғимини топишдаги тажриба бажарилади.
Мис сулфат тузининг ериш иссиқлиги ҳисобланади. Бунинг учун тузни ериш вақтидаги температура ўзгариши графиги тузилади.
Юқоридаги усул билан CuСО4 ∙5H2О тузининг еришида температурa ўзгариши графикларини солиштириб, иссиқлик еффектининг фарқи асосида гидратланиш иссиқлигини ҳисоблаб топиш мумкин.
CuСО4 +5H2О = CuСО4 ∙H2О + Qгидр
Гесс қонунига биноан:
CuСО4 +ақ = CuСО4 ∙ақ Q1(ериш)
CuСО4 ∙ 5H2О + CuСО4 ∙ақ Q2(ериш)
Qгидр = Q1(ериш) – Q2(ериш)
Нейтралланиш иссиқлигини аниқлаш
Кучли кислота ва ишқорнинг нейтралланиш иссиқлигин топиш учун HCl ва NaOH ларнинг 0,1 н еритмалари олинади. Тажриба қуйидагича бажарилади:
Иссиқлик сиғими маълум бўлган калориметрга 100 мл 0,1 н HCl солинади.
Бошқа идишга 100 мл 0,1 н NaOH солиниб бу ҳам калориметр стакани ичига ўрнатилади.
Калориметрик система тўлиқ йиғилади, аралаштиргич ва секундомер юргизилади, 9 – 10 минут ичида бошланғич давр ўтказилади.
10 минут ўтгач ишқор солинган идиш калориметр ичидан чиқарилади ва ундаги еритма кислота устига қуйилади. Бўшаган идиш яна калориметр ичига ўрнатилади. Тажриба то асосий ва оҳирги даврлар тугагунча давом еттирилади.
Тажриба натижалари асосий вақт – температурa графиги чизилади, температурa ўзгариши топилди ва жараён иссиқлик еффекти ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |