Лаборатория машгулотлари амалий иш – I. Криоскопия
Download 1.13 Mb.
|
Лаборатория машгулотлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Натижаларни ёзиш.
Ишнинг бажарилиши: Криоскопдаги стакан совитадиган аралашмага туширилади. Кичик пробирканинг оғирлиги (қ1) топилади ва термометр симоби кўмиладиган миқдорда бензол солинади. Пробирка яна бир марта тортилади (қ2). Шундан кейин қ2-қ1 = G бензол оғирлиги топилади. Сўнгра кичик пробирка катта пробиркага солинади ва иккаласи совитгич аралашмага солинади. Совитгич аралашмани ҳамма вақт аралаштирилиб туриб, бензол кристаллари ажрала бошлагунча совутилади. Кристалларни ажратиш температураси бензолнинг тақрибий музлаш температураси (Т0) сифатида ёзиб олинади. Кейин пробиркани чиқариб олиб, уни қўл билан то бензол кристаллари эригунича иситилади. Пробирка яна аралаштириб туриб Т0=+2 градусгача совитилади. Аралаштириш тўхтатилади ва бензол музлаш температурасидан ҳам 0,5 пастроқ температурагача совитилади. Аралаштиргич температураси билан бензол кристаллари ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Шу вақт ҳарорат озгина кўтарилади ва лупа ёрдамида 0,02 градус аниқлик билан максимал ҳарорат (Т0) ёзиб олинади ва ҳарорат бензолнинг “чин” музлаш ҳарорати дейилади. Бензол кристаллари яна бир марта қўл билан эритилади ва Т0 қайтадан ўлчанади. Тажриба 3-5 марта қайтарилади. Температуралар орасидаги фарқ 0,02 дан ошмаслиги керак. Натижа сифатидан ҳамма ўлчовлар ўртача қиймати олинади.
Ўқитувчи ёки лаборантдан нафталин олиб, шу тажрибани қайтадан бажариш керак. Бунинг учун термометр ўрнатилган тиқинни очиб бензол ичига аниқ тортилган нафталинни 0,15-0,2 г солинади. Юқорида ёзилган усул билан ҳосил бўлган эритмани тақрибий ва чин музлаш температураси (Т1) топилади. Шундай қилиб эритманинг музлаш температурасининг пасайиши ҳисобланади: То - Т1 = ∆Т Эритилган модданинг молекуляр оғирлиги (4) формуладан топилади. Нафталин билан тажриба бажарилгандан кейин ўқитувчидан номаълум модда олиб, унинг молекуляр оғирлигини шу усул билан аниқлаш керак. Натижаларни ёзиш. Бўш пробирка оғирлиги –қ1, пробирка билан бензол оғирлиги - қ2.Бензол оғирлиги G=қ2-қ1. Эритилган модда оғирлиги - g. Тажрибада ва њисоблашларда олинган натижалар 2-жадвалда келтирилади. Жадвал-2
Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling