Лаборатория машгулотлари амалий иш – I. Криоскопия
Download 1.13 Mb.
|
Лаборатория машгулотлари
АМАЛИЙ ИШ -3
ТЕРМИК АНАЛИЗ (Нафталин – фенол) Термик анализ усули ёрдамида системанинг турли ҳоссалари : Суюқланиш температураси., эрувчанлиги, иссиқлик сиғими ва бошқаларнинг система таркибига боғлиқлигини аниқлаш мумкин. Бу усул система совитилганда ёки қиздирилганда унинг ҳароратин иўзгариш тезлигини ўрганишга асосланган. Агар сувитиш савомида системада иссиқлик ажралиб чиқадиган ёки ютиладиган бирор жараён содир бўлмаса, системанинг ҳарорати ққуйидаги тенглама бўйича бир текис ўзгаради: Бу ерда ∆тмода / -модда совишини ўртача тезлиги; Тмодда-модданинг вақт ичида ўртача ҳарорати. к-модданинг миқдорига, иссиқлик сиғими, муҳит иссиқлик сиғимига боғлиқ коеффициент; тмуҳит- муҳитнинг ҳарорати; қиздирилган модда ва муҳит ҳароратлари орасидаги фарқ қанча катта бўлса совиш тезлиги ҳам шунча катта бўлади. Лекин совитилган сари модданинг модданинг ҳарорати муҳит ҳароратига яқинлашади ва совиш тезлиги пасаяди, шунинг учун графикдаги чизиқ аста – секин ўнг томонга қайрилади. Совиш егри чизиқлари 1-расмда кўрсатилган. Модданинг ҳарорати муҳит ҳароратига яқинлашган сари бурилиш ортади. Модда ва муҳит ҳароратларининг фарқи катта бўлган вақтда совиш чизиғи тўғри чизиқ деб ҳисобланади. Агар совуш вақтида системада бирор ҳил иссиқлик ажралиб чиқадиган просесс ўша совиш чизиғидан плата ҳосил бўлади. Бу еса ҳарорат ўзгармаслик ёки пасайиш тезлигини камайишини кўрсатади. Бунда то просесс тугагунча ҳарорат ўзгармайди, чунки иссиқлик ажралиб чиқади. Жараён тугаса ҳарорат яна пасаяди. Модда ёки аралашмада совиш егри чизиғи топилса плата ҳароратига қараб системада ўтадиган фазавий ўзгариш (масалан суюқланиш ҳарорати)ни аниқлаш мумкин. Ҳар ҳил таркибга ега бўлган аралашмани шу усул билан текшириш натижасида бир неча совиш егри чизиқлари ҳосил бўлади. Тоза моддалар ва ҳар ҳил таркибдаги аралашмаларнинг суюқланиш ҳарорати аниқлангандан кейин шу системани суюқланиш диаграммасини чизиш мумкин. Бунинг учун ординате ўқига аралашмаларнинг суюқланиш ҳарорати, абсисса ўқига аралашмадаги борор компонентни фоиз ҳисобидаги миқдори қўйилиши керак. Аралашма суюқланиш диаграммаси 2 – расмда келтирилган: Совиш егри чизиғида платанинг ҳосил бўлиши системада кристаллизация бошланганлигини кўрсатади. Бунинг натижасида суюқликда икки компонент миқдори то евтетик аралашма ҳосил бўлгунча узлуксиз ошиб боради. Кейин аралашмадаги икки компонент ҳам бир вақтда кристалланади. Агар евтетик таркибга ега бўлган аралашма совитилса, у ҳам худди тоза модда каби битта плата ҳосил қилиб совийди. Ишнинг мақсади Нафталин – фенол системаси мисолида термик анализ усулини ўрганиш. Турли таркибдаги аралашмалар учун совиш егри чизиқларини тузиш. Нафталин ва фенол аралашмаси суюқланиш диаграммасини чизиш. Download 1.13 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling