Ландшафт меъморчилиги
Download 20.3 Kb.
|
Документ Microsoft Office Word (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- “ландшафт режалаштириш”
“ландшафтни ташкил этиш” ўқув фанини, шунингдек “ландшафтларни муҳофаза қилишни режалаштириш” тушунчасини киритди ва бу, кейинчалик, қисқартирилган шаклда “ландшафт режалаштириш” илмий-амалий терминига айланди.
Германияда иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда барча саъй-ҳаракатлар мамлакатни қайта қуришга қаратилди. Шу мақсадда қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш ва вайрон қилинган шаҳарларни ободонлаштириш вазифаси қўйилди. Бу икки вазифа ўша пайтда ландшафт режалаштиришнинг ривожланиш йўналишларини белгилади. 1955-1965 йиллар оралиғида ландшафтларни муҳофаза қилиш тармоқли ва умумий ҳудудий режалаштиришга қаратилган. 1959 йилда табиатни муҳофаза қилиш бўйича конгресс ўтказилиб, унда табиатни муҳофаза қилиш принципларини умумий ҳудудий режалаштиришга жорий этиш зарурати кўриб чиқилди. 1961 йил конгрессда ландшафт режалаштиришни ривожлантириш учун “Майнау яшил низоми” қабул қилинди. “Низом” келажакда атроф муҳитда бўладиган таҳдидларни кўрсатди ва атроф-муҳитни бошқариш учун муҳим восита сифатида ландшафт режалаштиришни белгилаб берди [8]. 1970 йилларда кутилаётган атроф муҳит инқирозлари ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. Германиянинг бир қанча федерал ерларида табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ландшафтларни сақлаш бўйича янги қонунлар қабул қилинди. Аста-секин мамлакатда табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги ривожланди. Шунингдек, ландшафт режалаштириш жараёнида барча табиий ва ижтимоий омиллар ҳисобга олиниб, комплекс ҳолда олиб борилди ҳамда барча федерал ерлар қамраб олинди. Германияда кейинги ўн йилликлар ландшафт режалаштиришнинг ривожланиш даври бўлди. Расмий равишда табиатни муҳофаза қилиш ва ландшафтларни сақлаш давлат вазифаси сифатида тан олинди. Амалда, ҳудудий режалаштириш тўлиқ амалга оширилмади. Германиялик географлар ва ландшафт экологлари (геоэкологлар) томонидан олиб борилган изланишлар ғарб ғоялари асосида бўлди. Сўнги пайтларда, хусусан 2002 йилда илгари, яъни 1976 йилда қабул қилинган табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги федерал қонунга киритилган ўзгартиришлар натижасида Германияда ландшафт режалаштиришнинг сифати ва аҳамияти ортди. Бундан ташқари, ландшафт режалаштириш атроф-муҳитни баҳолаш тартиб қоидаларини қонуний мустаҳкамланишига қўшимча туртки берди. Ландшафтларнинг табиий хусусиятини сақлаш ва барқарор ривожланиш каби мақсадларга эътиборни кучайтирди [2,8]. Ҳозирги вақтда Германияда ландшафт режалаштириш атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ландшафтларнинг табиий хусусиятини сақлаш ва барқарорлигини таъминлаш, ландшафтлардан хўжаликда самарали фойдаланиш ва уларни бошқариш воситаси сифатида тушунилади. Ландшафт режалаштиришнинг илмий йўналиш сифатида вужудга келишининг ва ривожланишининг шароитларидан бири яхши ишланган назарий асос ва унга мос методика ҳисобланади. Ландшафт режалаштириш бир асрга яқин вақт мобайнида, асосан Европа мамлакатларида шаклланди ва ривожланди ҳамда бу жараён МДҲ мамлакатларида ҳам фаоллашди. Даставвал ушбу тушунчанинг мазмуни ландшафтлардан қишлоқ хўжалик мақсадларида оқилона фойдаланиш усулларини ишлаб чиқишни қамраб олган. Мазкур тушунчани бундай изоҳлашнинг торлигига қарамай, бу ўз моҳиятига кўра унинг анча тўғри изоҳидир. Негаки, ландшафтнинг табиий ва антропоген (табиат ва хўжалик) кичик тизимларининг ўзаро таъсири жараёнларини яхлитлигича тушунишга асосланади [10]. МДҲ мамлакатларида ландшафт режалаштириш ҳудудий режалаштириш доирасида, аниқроғи, табиатни муҳофаза қилишнинг ҳудудий комплекс схемасини ишлаб чиқиш шаклида ривожланди. Ландшафт режалаштиришнинг ўша вақтдаги таърифи “жамиятнинг ўсиб ва ўзгариб бораётган талабини қондириш учун ландшафтнинг муҳитни қайта тиклаш ва ресурсни қайта ишлаб чиқариш қобилиятларини сақлаш ёки яхшилаш шарти билан ландшафтлардан фойдаланиш лойиҳасини ёки ландшафтлардан фойдаланиш метод ва мақсадларини ўзгартириш лойиҳасини ишлаб чиқиш” [4] сифатида, ёхуд “хўжаликда фойдаланиш жараёнида географик муҳитнинг муҳим аҳамиятли хусусиятларини сақлаш ва ривожлантириш бўйича тадбирлар комплекси” [6] сифатида ифодаланди. Бундай таърифлашда табиий ландшафт ва хўжалик тизими ўзаро қарши қўйилиши, лойиҳалаштиришда эса ландшафтни сақлаш лозимлиги кўзга ташланади. Ҳозирги пайтда ландшафт режалаштиришнинг мазмун-моҳияти сезиларли даражада ўзгарган. Download 20.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling