Ландшафт меъморчилиги
Download 20.3 Kb.
|
Документ Microsoft Office Word (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- “ландшафтли режалаштириш”
Ландшафт планировкаси тушунчасидан фойдаланадиган бўлсак айрим жиҳатлар бунга тўсқинлик қилади. Жумладан, 1983 йилда нашр этилган 2 томлик русча-ўзбекча луғатда “планировка – 1) планга мувофиқ қурмоқ ёки жойлаштирмоқ; 2) нарса қисмларининг бир-бирига нисбатан тутган ўрни (жойлашуви)” деб келтирилган [7]. 1981 йилда нашр этилган ўзбек тилининг изоҳли луғатида эса “планировка – нарса, жой ёки иншоотнинг айрим қисмларини бир-бирига нисбатан маълум тартибда жойлаштириш, режалаш; режа” деб келтирилган [11]. Кўриниб турибдики, ландшафт планировкасини ландшафт режалаштиришнинг маҳсули сифатида кўришимиз ҳам мумкин. Шунингдек, планировка ўзбек тилига рус тилидан кириб келган сўз бўлиб, рус тилидаги географик адабиётларда ҳам ландшафт планировкаси сўз бирикмасидан фойдаланилмаётганлигини кўриш мумкин. Демак, биз ҳам қўлламаганимиз маъқул.
Сўнгги пайтларда эълон қилинаётган айрим географик мақолаларда “ландшафтли режалаштириш” деб номлаш ҳолатлари ҳам учраб турибди. Бундай номлаш ўзбек тили қоидаларига зид бўлади. Тил қоидаларига қарайдиган бўлсак ландшафт от сўз туркумига мансуб бўлса, -ли отдан сифат ясовчи қўшимча. Биз ландшафтли деб ҳам номлай олмаймиз. Агар номлаган тақдиримизда ҳам от сўз туркуми –ли қўшимчаси билан сифат ясалиб келса, у мустақил феъл сўз туркуми билан (сифат+феъл) боғланмайди. У ҳаракат номи билан боғланиши мумкин (масалан, кучли бўлиш, меҳрли бўлиш). Шунинг учун “ландшафтли режалаштириш” деб қўлламаганимиз маъқул. Географияда ландшафт режалаштиришнинг илмий-амалий йўналиш сифатида ҳозирги маънода вужудга келганига кўп вақт ўтмаган бўлсада (XIX аср бошлари), унинг туб илдизлари шаклланиши XVII-XVIII асрларда Европага бориб тақалади. Бу борада адабиётларда турли фикрлар учрайди. Масалан, А.В.Хорошев ландшафт режалаштиришнинг дастлабки пайдо бўлиш даврини аниқ белгилаб бўлмаслигини айтса, Ф. Ндубиси ХIХ асрнинг биринчи ярмидан бошланади ва Ф.Л. Олмстедни бу йўналишнинг асосчиси деб ҳисоблайди [9]. Европада дастлаб далалар ва чорва яйловлари ландшафт режалаштириш асосида ташкил этилди. Кейинчалик, яъни XIX асрда Пруссия ва Баварияда қишлоқ хўжалиги ерлари улардан самарали фойдаланиш ҳамда эрозиядан муҳофаза қилиш мақсадида ландшафт режалаштириш амалга оширилди. Ландшафт режалаштиришнинг энг тўлиқ ва замонавий усулларини Германия тадқиқотларида кўриш мумкин [12]. 1934 йилда Генрих Випкинг янги Download 20.3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling