Ҳудудий режалаштириш ва район планировкаси ҳақида тушунча


Download 31.41 Kb.
bet1/3
Sana10.01.2023
Hajmi31.41 Kb.
#1086102
  1   2   3
Bog'liq
Ҳудудий режалаштириш ва район планировкаси ҳақида тушунча


Ҳудудий режалаштириш ва район планировкаси ҳақида тушунча
21 асрга келиб урбанизация ва шаҳарлар ривожланиши мисли кўрилмаган даражада одимлаб кетди. Олимларнинг қилган башоратлари бундан кейинги йилларда шаҳар аҳолисининг янада ортиб боришини кўрсатмоқда. Дунё аҳолисининг жадал суръатлар билан ўсиши ва шаҳарларга интилиши, гигант шаҳарларнинг кўпайиши, уларда турли муаммоларнинг кескинлашуви шаҳарларни узоқ йилларга прогноз қилиш, оқилона режалаштириш, бошқариш, қуриш масалаларини илмий ва амалий жиҳатдан мунтазам чуқур тадқиқ этиб боришни кўндаланг қилиб қўймоқда. Шу боис, дунёдаги ривожланган мамлакатларнинг аксариятида шаҳарларни режалаштириш (urban planing), шаҳар ва минтақалар тараққиёти (Urban and Regional Development), шаҳаршунослик (urban studies-урбанистика) билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолияти, олий ўқув юртларида мутахассислар тайёрлаш азалдан йўлга қўйилган. Мазкур соҳа мутахассислари шаҳарларни қуришдан аввал уни чуқур таҳлил қилиш, ҳудудни баҳолаш, хориж тажрибаларини ўрганиш билан шуғуланади.
Маълумки ғарб мамлакатлари олий ўқув юртларида бу соҳа анча илгарилаб кетган бўлиб, 1990 йиллардан эътиборан, МДҲ давлатларида, хусусан, Россияда бирин-кетин таълим ва илмий тадқиқот ташкилотлари очилди. Масалан, Иқтисодиёт Олий мактаби (ВШЭ) таркибида Урбанистика Олий мактаби (Урбанистика –шаҳарсозлик эмас! Муаллиф.) шаҳарсозлик бўйича мутахассислар тайёрлайди. Шунингдек, 2018 йилда “Минтақавий тадқиқотлар ва шаҳарларни режалаштириш” номли факультет (институт) очилган. Бу –урбанистика (шаҳарни ўрганиш), шаҳар ривожланишини тадқиқ этиш, шаҳар ва ҳудудий режалаштириш, шаҳар транспортини режалаштириш каби тадқиқотларни ўз ичига олади.
Россияда ВШЭ (Вышка)да «Институт региональных исследований и городского планирования-факультети ва бакалавр-Городское планирование очилди. Магистратураси 3 йўналишда: 1. Управление пространственнқм развитием города. 2. Прототипирование городов будущего, 3.Транспортное планирование города. Уларда битирувчилар режалаштириш ва бошқаришда ишлайди. Улар архитекторлар, инженер, қурувчи, девелопер, шаҳар кенгаши ва б.лар қарашларини умумлаштиради ва якуний хулосага келади. Шундан кейин шаҳар қурилади.
Перцик: кўпчилик этади-географлар район плановкасининиг лойиҳаларида проектировўикларга ёрдам беришлари керак деб, аслида ундай эмас, балки улар ўзлари район планировкаси соҳасида тадқиқотчи, проектировшик бўлишлари кк-дейди. Географиядаги методлар, ғоялар район планировкасига чуқур кириб бориши , қўлланилиши керак.
Шаҳарлар муаммоларини ягона -бирор-бир билим доирасида қолган ҳолдa тушуниш, бaҳолаш мумкин эмас. Шу ўринда айтиш мумкинки, Агар илгари шаҳарлар иқтисодиётини фақат ишлаб чиқариш, саноат, табиий ресурлар ташкил этган бўлса, эндиликда интеллектуал ресурслар, ижодкорлик, маданият шаҳарлар ҳаётини, яшашини асосини ташкил этиб, уларнинг тақдирини белгилаб бермоқда. Дунёда кўп шаҳарлар ана шу хатоликлар орқасидан инқирозга юз тутмоқда. Уларни қуришга кетган маблағлар озмунча эмас. Кичик шаҳарларни ташлаб, йирик шаҳарларга ёппасига аҳолининг кўчиб кетиш ҳолатларини АҚШ, Мексика, Россия ва б. давлатлар мисолида кўриш мумкин. Шу боис, ушбу давлатлар тажрибаларини олган ҳолда ҳозирги вақтга келиб, шаҳарларни ўйлаб, прогноз қилиб қуриш биринчи планга чиққан.
Республикамиз бу борада анча оқсамоқда. Шаҳарларни режалаштириш ва қуриш ишлари билан фақатгина шаҳарсозлик ташкилотлари (архитекторлар, қурувчи инженерлар), шуғулланади. Мустақиллик даврида бу ўзгаришлар мазкур соҳага олиб кирилмади. Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитига келиб аҳоли шаҳарларни танламоқда. Кимга тинч кимга гавжум шаҳар, ва ҳар хил эҳтиёжга қараб. Шу боис аввалгидек, шаҳарларни юқоридан кўрсатма билан қуриш, ёки монотон шаҳарлар барчани ҳам қониқтираётгани йўқ. Шаҳарларни режалаштириш ишларида турли соҳа мутахассислари иштирок этиши лозим, кейинги 2-чи қуриш босқичи архитектура ва қурилиш соҳасида ҳал этилади, уни қуришдан аввал таҳлилий жараёни бўлиши лозим. Бунда турли фанлар ўз фикрларини бериб барча томондан интеграция қилиб умумий фикрлар бир бўлгандан кейин қурилади. Бунда социология, экология, география, иқтисод ва бошқа соҳа вакиллари иштирок этадилар. Глазичев уни 2 қисмдан иборатлигини кўрсатади. 1. Ҳудудий режалаштириш. 2.Қуриш.
Шаҳарларни ўрганиш ва лойиҳалаш турли фанлар қарашлари ва ёндашувларини интеграция қилиш зарур. Катта шаҳарлар, шаҳар агломерацияларини ўсишининг ички қонуниятлари мавжуд, қолаверса шаҳар қуриб битгандан сўнг ўзига хос муаммолар юзага келади, бу муаммоларни архитектор ўрганмайди, экологик, социологик, ҳудудий, транспорт ёки яна бошқа шаҳарга хос, шаҳар билан боғлиқ муаммолар вужудга келадики, уни турли соҳа мутахассислари ўрганиб, шаҳар қурилишида уларни ҳисобга олиш талаб этилади. Бундай муаммолар шаҳарни ягона тизим сифатида қараш, унинг барча компонентларини ўрганувчи мутахассисларни ўзаро ҳамкорликда, биргаликда тадқиқот олиб боришини тақозо этади. Ривожланган мамлакатларда аллақачон бу тизим тўғри ташкил этилган. Собиқ Иттифоқ таркибида бўлган давлатларда эса 1930-йилларда хатолик бўлган, барчаси архитекторларга берилган. Унинг таъсири ҳозирги кунгача давом этмоқда. Ачинарлиси, ҳозирги мутахассислар тарихда нима бўлганини тушунмай, яна шу хатони давом эттирмоқдалар. Лекин айрим жойларда хорижий давлатлар тажрибалари олинди. м., Москвада янги очилган “Городское планирование” йўналишини (бакалавр) “очиқ эшиклар” тадбирида бу “Янги география” эканлиги қайта-қайта таъкидланди.
Шаҳарни режалаштириш билан ким шуғулланади? Россиянинг 1 жаҳон урушигача бўлган қурилиш низомида шаҳарни шаҳар инженери, планировшик режалаштиради дейилган, шаҳарсоз ҳақида гап йўқ. Планировшикнинг вазифаси ҳамма мутахассисларнинг фикрини умумлаштириш, хулоса ясаш. Urban Studies деб аталган бу соҳада ҳамманинг пул тикувчи бизнесменларнинг, яшовчи аҳолининг, социолог, географ, иқтисодчи , архитектор ва б. ларнинг фикри ўрганилади. Хорижда ҳам City Planning да шундай ёзилган.
1931йил Июнь ЦК ВКПб пленум ида коммунистик партия капитализмнинг буржуа назарияларидан, яъни барча мутахассисларнинг иштирокидан ва муҳокамасидан воз кечиб, тоталитар тизим бўйича иш юритди. Бунда архитектор-қурувчилар фақат дизайнини қилади, мазмуни билан иши бўлмайди уни юқори ҳал этади-режалаштиришни. Таниқли архитекторлар танлаб олиниб, уларга қаерга қандай шаҳар қуриш юқоридан кўрсатма берилди ва улар қуришади. Шаҳарни режалаштириш деган жараён илмий амалий ўрганилмасдан, на мутахассис, на яшовчи аҳоли фикри муҳокама қилинмай ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан тўғри келишини ҳисобга олиб юқоридан буйруқбозлик билан амалга оширилди. Бу жараённи фақат тарихчилар билишади, қолганлар эса нима учун хориж билан тўғри келмаслигини тушунмайди. Бироқ тушунмаслик оқибатида бу ҳозирда яна давом этмоқда “Градостроительство (шаҳарсозлик)” деб режаллаштириш ҳам унга қўшиб берилмоқда.
Москвадаги ВШЭ таркибида А.Високовский (марҳум) Урбанистика олий мактабини очганда шу соҳани назарда тутган эди, лекин у ҳам қайсидир сабабларга кўра “Шаҳарсозлик” бўлиб кетди. Урбанистика шаҳарсозлик эмас, шаҳарлар тараққиёти билан боғлиқ барча жараёнларни ўрганувчи фан соҳаси бўлиб, шаҳарсозликни ҳам ўз ичига олади. Шу боис, ВШЭ таркибида яна 2018 йилда “Институт региональнқх исследований и городского планирования” очилди. Бироқ унинг стандарти мамлакат бўйича йўқ. 2019 йилдан бакалавр йўлга қўйилди, магистратураси: «Управление пространственным развитием городов», Александр Высоковский ғояси, ва «Прототипирование городов будущего», Висенте Гуаярт, Барселонанинг собиқ бош архитектори таклифи. Яна бири Шаҳар транспортини режалаштириш-ҳозир нуфузли университетлардаги энг асосий мутахассислик. Улар шаҳар учун тадқиқотлар маркази, қолаверса ҳудуд учун ҳам чунки ҳудудийси ҳам бор. Иқтисодиёт вазирлигида шунақа вазифалар берилган, бўлимлари бор, хуудудларни ривожлантириш, урбанизация сиёсати каби. Шу вазифалар доирасида мутахассис тайёрлайди ва келгусида “Ҳудудий тадқиқотлар ва шаҳарларни режалаштириш” маркази очилса, шунақа тадқиқотларни қилиб берамиз. Биз ҳам шу асосда ташкил этишимиз ва улар билан ҳамкорлик қилишимиз зарур. Чунки Ўзбекистонда ўша даврлардан буён барча ишлар шаҳарсозликка қўшиб берилган.Улар шаҳар қурилишида таҳлилий жараённи амалга оширмайди, юқоридан берилган кўрсатма асосида қуради.
Буни биз юқоридагиларга оддий элементар қилиб тушунтиришимиз керак, масалан, ҳар кв м га ўҳри келучи одам сони, ва битта паркдаги автомобил, ёки шаҳардаги йўллар тизими билан автомобиллар сонини тушунтирмасак, бизнинг иш фронтимиз бўлмайди.
Фаннинг вазифаси-катта ва кичик шаҳарлар, шаҳарларнинг муайян районлари, катта урбанизациялашган районларни ҳар томонлама стратегик тадқиқ этади. Фан олдида ҳудудни ташкил этиш жараёни туради.Шаҳарнинг турли районлари, турли ташкилот ва жамоасини бир-бирига таъсири, боғланиши учун шароит яратиш туради. Бугунги кунда шаҳарни режалаштириш комплекс фаолият эмас, балки стратегик фаолият ҳисобланади. Унинг ижобий фаолияти ҳудуд ёки шаҳарнинг тақдрини белгилаб беради. Шуни таъкидлаш лозимки, режалаштириш тизими биринчи ўринга ўтгандан келажакка томон ривожланиш тамойили асосида ишлайди, яъни конкрет шароитларни аниқлайди, тўғри келадиганини олади. Бу тадбирлар бир неча авлод учун тузилиши мумкин. Айниқса инвестиция киритгандан кейин конкрет ситуацияга туриб бериши кк. Масалан шулардан биттаси шаҳар атрофлари шаҳар марказидан узоқлашиб кетяпти.Режалаштириш жараёни самарали бўлиши учун уни бошқариш лозим ҳар томонлама шаҳарларни режалаш тизимини қўллаш, мустаҳкамлаш керак. Режалаштириш мақсадлари ва унга эришиш усуллари шаҳар бошқаруви амалга оширилаётган конкрет шароитлардан шаклланади. Бунда шаҳар ҳудудларини ривожлантириш, моддий бойликларни тақсимлаш, инсон хуқуқлари ва жамият қизиқишлари ўртасидаги нисбат қандай бўлиши керак деган масалалар ўз аксини топади. Шаҳарларни режалаштириш соҳаси шаҳар ва шаҳарчалардаги кўп муаммоларни ҳал этиши мумкин. Баъзида эса айниқса ривожланаётган давлатларда унинг керагидан ортиқ аралашиб, кераксиз ортиқча нормативларни қўяётгани шаҳарда қашшоқлик, социал соҳада ноқулайликларни келтириб чиқармоқда. Шу боис, шаҳарларни режалаштиришни шаҳарлардаги социал ва ҳудудий-маконий омилларни ҳисобга олиб амалга ошириш керак ва қуйидаги вазифаларни бажариш керак, чунки булар муаммоларни келиб чиқишига сабаб бўлади. шундан зависит қилади :
‒ транспорт инфратузилмасини таъминлаган ҳолда, шаҳар атрофини шаҳардан узоқлашиб кетишини чеклаш ва ягона компакт шаҳар қурилишини таъминлаш;
‒ тикланмайдиган ресурслардан оқилона фойдаланиш ва сақлаш
‒ тикланадиган ресурсларни тежаш;
- чиқиндиларни атроф-муҳитга зарар келтирмайдиган технология асосида қайта ишлаш
- электроэнергия ва чиқиндиларни ишлаб чиқаришни махсулот ва истеъмол бирлигига нисбатан камайтириш бўйича чоралар кўриш ва б.
- Бу вазифаларни бажариш глобал, регионал ва миллий миқёсда урбанизация муаммоларини ҳал этиш ва шаҳарсозлик билан бирга ҳал этилади.
Устувор йўналишлардан бири- кичик ва катта шаҳарларни иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожланишини таъминлаш. Бунда ишлаб чиқариш корхоналарини самарали ишлаши учун моддий шароитини яратиш. Бунга киради:
‒ ишончли инфратузилма, хизматлар, энергия таъминоти, коммуникация, сув таъминоти, транспорт, чиқиндиларни тозалашни ташкил этиш;
‒ ер, унга эгалик, уй-жой масаласи;
‒ малакали ва қобилиятли меҳнат ресурслари ва резервлари;
‒ хуқуқий тизим-рақобат, жавобгарлик ва мулкга эгалик хуқуқи;
‒ қонунчилик базаси- меҳнат хавфсизлигини таъминлаш стандартлари бўйича, чиқиндиларни қайта ишлаш, ифлослантирувчи манбалар билан ишлаш бўйича ва б.
‒ инвестиция олиб келувчи молия-кредит муассасалари.
Шаҳарларни режалаштириш девелопер гуруҳлар билан иш олиб боришни, молиявий чоралар кўришни мос ҳолда ташкил этишни ташкил қилади.Бу катта тажрибани талаб этади. Кўп жойларда малакали кадрларнинг йўқлиги режалаштириш соҳасининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Масалан 1990-йилларда Камбоджада кадрларнинг йўқлиги ёки чет элга кетиб қолиши туфайли шаҳарларни режалаштириш ишлари тўхтаб қолди.
4. Катта ва йирик шаҳарлар, шаҳар агломерацияларининг устунликлари кўп, у қанча катта бўлса устунликлари шунча кўп, муаммолари ҳам шунча кўп бўлади. Шу боис, шаҳар устунликларидан самарали фойдаланиш, муаммоларини эса камайтириш устида ҳар бир соҳа ўз йўналиши бўйича иш олиб бориши лозим.
Шаҳарлар Ер шарининг бор-йўғи 1,5 фоиз майдонини эгаллайди. Ана шу кичик ҳудудда барча соҳалар тўқнашади. Уларнинг ўзаро мутаносиблиги, ҳар бирини жойлашиш қонуниятлари бор. Шу боис уларни шу кичик ҳудудда оқилона жойлаштириш, сарф ва маблағни тежаш, кўпроқ фойда олиш, инсонларга имкон қадар қулайлик яратиш, атроф муҳитни асраш вазифаларини ўзаро мувозанатда ушлаб туриш лозим.
Грек урбанисти Доксиадис: “Одам шаҳарда мағлубиятга учради. Агар шаҳарга янгича ёндашув топилмаса, унда бизни ҳалокат кутмоқда. Архитекторлар, географлар, иқтисодчилар, демографлар ва бошқа кўп фанлар намояндалари катта шаҳар ва урбанизм муаммолари билан шуғулланмоқдалар, ҳамма битта оқимга ташланмоқда, фақат қирғоқнинг турли қисмларидан ” деган эди.
Француз олими Анри Лефевр “ҳаётни ўзгартириш”, “жамиятни ўзгартириш” каби сўзлар бефойда қачонки тўғри келувчи масофани қўймаса. У: “микро бу -архитектурний масштаб, макро-урбанистлар, планировшик, сиёсатшунослар масштаби” дейди.

Download 31.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling