Ҳудудий режалаштириш ва район планировкаси ҳақида тушунча
Замонавий Фаннинг шаклланиши
Download 31.41 Kb.
|
Ҳудудий режалаштириш ва район планировкаси ҳақида тушунча
Замонавий Фаннинг шаклланиши
Ҳар қандай фанга аввал эҳтиёж сезилади, кейин у вужудга келади. Шаҳарларни режалаштириш 19 асрнинг иккинчи ярмида Ғарбий Европада саноат инқилоби асосида шаҳарларнинг жадал ривожланиши, экологик муаммоларнинг келиб чиқиши билан вужудга келди. Давлатнинг бир функцияси сифатида шаҳарларни лойиҳалаш лозимлиги тақозо этилди. Асосчиларни “келажак шаҳарларни олдиндан кўриш”мақсадида лойиҳалаш мақсади ва вазифалари қўйилди. Шаҳарни режалаштириш техник вазифа деб қаралди. Аввал унда иқтисодий, ижтимоий масалалар эътиборга олинмади. Режалаштириш Генплан ишлаб чиқиш, лойиҳасини тузиш, қуриш ва охирги варианти лойи=адаги идеал ҳолатига айнан ўхшаши керак эди. Зоналарга ажратилиши керак эди. Йиллар давомида унинг ҳар бир этаплари ҳар хил терминлар билан аталди. (жадвал). Rejalashtirishning вужудга келиши ва rivojlanishi rivojlangan mamlakatlarning ijtimoiy qadriyatlarining kuchli ta'siri kontekstida yuz berdi. Бу эса унинг 20 асрда оммалашишига олиб келди. Ривожланаётган давлатларда бошқа метод ва кўринишда- шаҳар кенгаши иштирокида стратегик йўналиш ва кўпроқ амалий кўринишда шаклланди. Уларда кўпроқ генплан, функционал зоналарга ажратиш атроф муҳитни муҳ. қилиш асосида модернизм руҳида борди. Шаҳар қисмлари ёки районлари хозирда жуда кўп глобал ва маҳаллий омиллар таъсирида ўзгарадиган ва бошқарув ташкилотлари томонидан бошқариб бўлмайдиган структуралардир.(Маҳаллагача туша олмайди юқори ташкилотлар) Ҳозирги кунда тарқалган режалаш тизими ва 21 аср шаҳарларининг ташқи кўриниши ўртасида катта фарқ бор, кўп юртларда планлаштириш эскириб қолган. Режалаштириш ва шаҳар модернизмида энг асосий муаммо тез ўсаётган шаҳарларда аҳолини қулай жой бн таъминлай олмаётгани ва норасмий аҳоли пунктларини кўпаяётгани. Бундай уйларда яшаётган жойларда функциоанал районлаштиришга ва Европанинг кичик шаҳарларига мўлжалланган стандарт планларга мос келиши амри маҳол. Шаҳар атрофига кичик хароба уйларни қуриш учун балки ҳокимият ўзи рухсат бераётгандир, атроф муҳитни ифлослантириб. Режалаштиришни ўзгартиришга бўлган талабнинг яна бир сабаби шуки, режалаштириш бошқарувдан ва бошқа шаҳар ташкилотларидан ажралиб қолган. 21 асрнинг жиддий муаммолари, урбанизациянинг жадал ривожланиши, шаҳарларнинг гипертрофияси, табиий ресурсларнинг танқислиги, иқлим ўзгариши режалаштиришга қайтишни талаб қилмоқда. Шаҳар бошқармасини аралашувини талаб қилмоқда. Шаҳарни режалаштириш фақатгина архитектуравий режалаштириш эмас балки иқтисодий , социал, экологик, урбанистик жиҳатларини режалаштириш ва шу жиҳатдан барқарор шаҳарни режалаштириб кейин архитектуравий режалаштириш. Режалаштириш шаҳарлар олдида турган харобаларни тузатиш, аҳолини норм уй бн таъминлаш, жиноятчилик ва зўрлик,низолар ва табиий офатлардан кейинги муаммоларни ҳал этиш учун зарур механизм бўлади. 1 млрд одам шаҳар харобаларида яшамоқда.БМТ Минг йиллик мақсадлари доирасида харобалардаги 100 млн аҳолини сифатли уй-жой бн таминланиши режалаштирилган. Режалаштириш, лойиҳалаш, бошқариш усуллари шаҳардаги ҳимоя ва хавфсизлик даражаисни ошириши ёки тушириши мумкин. Шаҳарни ҳар қандай режалаштиришда хавфсизлик чоралари ҳисобга олинади. Шунингдек профилактикасини ҳам. Айниқса табиий офатлар рўй берган жойларда режалаштириш практикасида ҳамма хатолар кўринади ва уларни ҳисобга олиш керак. Ва мавжуд инсон, техник,моддий, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш керак. Download 31.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling