Ландшафтли ер тузиш
Ер тузишнинг конструктив элементлари: агроландшафт таркибидаги ўрмон полосалари
Download 1.86 Mb.
|
ЛАНД ЕР ТУЗ. КИТОБ КИРИЛЛ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мустақил ўрганиш учун саволлар
2.3. Ер тузишнинг конструктив элементлари: агроландшафт таркибидаги ўрмон полосалари
Далаларни ҳимояловчи ихота дарахтзорлари олдинига ҳудуднинг микроиқтимини яхшилаш мақсадида ташкил этилган. Умуман, агроландшафтлар ўрмон мелиорациясининг назарияси ва амалиётини ривожлантиришга В.Н.Сукачев, С.С.Соболев, К.Мирзажонов, Муҳаммаджоновлар катта ҳисса қўшганлар. Ўрмон полосаларининг асосий функциялари микроиқлимни оптималлаштириш ва ерларни муҳофазалаш – бир томондан, бир томондан ўрмон полосасининг кенглиги, иккинчи томондан полосага экилган дарахтларнинг қалинлиги, учинчи томондан эса полосага экилган дарахтларнинг навлари билан узвий боғлиқдир. Шу сабабли ҳам бундай ўрмон полосаларини икки қаторли, уч қаторли, тўрт қаторли, беш қаторли турларга ажратиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундан ташқари, ўрмон полосаларидаги дарахтларнинг баландлигига қараб уларни шамолни тўсиш ва кучини камайтириш хусусиятларини аниқлаш мумкин. Шулар билан бир қаторда асосий шамолга перпендикуляр тарзда ўрмон полосасини жойлаштирганда эрозиядан муҳофаза қилинадиган майдон энг катта биқдорга тенг бўлади. Шу сабабли ҳам ўрмон полосаларини асосий шамолга нисбатан имкон борича тўғри бурчак билан жойлаштирилади. Ниҳоят, ўрмон полосасини шамол тезлигини пасайтиришга таъсири кўп жиҳатдан полосага экилган дарахтлар навларига ҳам боғлиқдир: барглари тушадиган навлардан ташкил бўлган ўрмон полосасини шамолга таъсири йил давомида турлича бўлади, яъни барглари тўкилган полосаларнинг шамол эсишига қаршилиги барглар шохларда турган пайтга нисбатан 1,3-1,8 марта кам бўлади. Ўрмон полосалари асосан икки турга бўлинади: асосий шамолларга перпендикуляр жойлаштириладиган асосий, бўйлама полосалар ва кўндаланг, яъни қўшимча ўрмон полосалари. Мустақил ўрганиш учун саволлар Ер тузиш нима, унинг мазмуни, мохияти ва ландшафтларни ташкил этишдаги роли нималардан иборат? Агроландшафтлар нима ва уларни ташкил этиш тартиби нималардан иборат? Ер тузишда жойнинг ландшафтлилиги қай тарзда хисобга олиниши мақсадга мувофиқ? Жойлардаги рельефнинг кўринишлари ер тузиш лойиҳаларини ишлашда қандай тарзда эътиборга олинади? Мураккаб рельефли худудларни ташкил этишда ер тузишнинг ўрни қандай? Ландшафтларни режалаштиришда жойнинг ишчи участкаларини жойлаштириш билан боғлиқ талаблар хисобга олинади? Худудларни экологик жиҳатдан ташкил этиш қандай тамойилларга асосланади? Ер тузишнинг конструктив элементларига нималар киради? Ўрмон полосалари ландшафтларни режалаштиришда қандай ўрин тутади? Download 1.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling