Ландшафтли ер тузиш
БОБ. ТУПРОҚ ЭРОЗИЯСИ. ЭРОЗИЯ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОХИЯТИ, ЭРОЗИЯГА ҚАРШИ ТАДБИРЛАР ВА УЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
Download 1.86 Mb.
|
ЛАНД ЕР ТУЗ. КИТОБ КИРИЛЛ
3 БОБ. ТУПРОҚ ЭРОЗИЯСИ. ЭРОЗИЯ ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ИҚТИСОДИЙ МОХИЯТИ, ЭРОЗИЯГА ҚАРШИ ТАДБИРЛАР ВА УЛАРНИНГ САМАРАДОРЛИГИ
3.1. Эрозия турлари ва уларнинг моҳияти. Эрозия – сув ва шамол оқимлари ҳаракати таъсирида тупроқ ва унинг остки қатламларининг емирилиши, емирилиш маҳсулотларини бир жойдан иккинчи жойга олиб бориш, кўчириш ва қолдириш жараёнларининг йиғиндиси сифатида тушунилади. Тупроқ эрозиясининг вужудга келишига таъсир этувчи омилларга қараб уни икки турга ажратишади: сув ва шамол эрозияси. Эрозия жараёнларини вужудга келиш ва ривожланиш интенсивлигига қараб, уни икки хилга ажратилади, яъни нормал ва тезлашган шакллари. Одатда нормал эрозия жараёнлари барча жойларда кузатилади. Уларнинг интенсивлиги инсонларнинг хўжалик фаолиятларига боғлиқ бўлмайди. Эрозиянинг бу шакли тупроқ қатламига унчалик катта таъсир кўрсатмаган ҳолда доимий тарзда юз беради ҳамда у ҳалокатли оқибатларга олиб келмайди. Тезлашган эрозия жараёнлари эса тупроқларнинг энг қимматли қатламини ювиб кетиши ёки учириб кетиши билан нормал эрозия жараёнларидан тубдан фарқ қилади. Улар инсонлар фаолияти натижасида юзага келади ёки кучайиб кетади. Айнан эрозия жараёнларини тезлатишга имкон берувчи асосий омилларига мос равишда эрозиянинг иккита тури, шамол ва сув эрозиялари ажратилади. Шамол таъсирида ер сирти бўйича тупроқ заррачалари ва унинг остки қатламларини интенсив равишда бир жойдан иккинчи жойга кўчишига шамол эрозияси дейилади. Қиялик сирт бўйича сув ёрдамида тупроқ қатламини емирилиш жараёни сув эрозияси дейилади. Сув эрозияси ўз навбатида майдон ва чизиқли турларга бўлинади. Суғориладжиган деҳқончилик минтақаларида тупроқ эрозиясининг ўзига хос тури – суғориш эрозияси вужудга келади. Сув эрозияси ём-ир ва эриган қор сувларининг юқоридан пастга оқиб тушиши натижасида пайдо бўлади, шамол эрозияси эса шамол кучи(ҳаво оқомининг кучи) таъсирида пайдо бўлади. Сув ва шамол эрозиясининг бир-биридан фарқловчи хусусиятлари қуйидагича: Сув эрозияси юз бериши учун сув оқими ва рельефнинг элементи қиялик(нишаблик) зарур бўлади. Қиялик бурчаги 0,5° бўлган жойда сезиларли даражада тупроқнинг ювилиши бошланади. Шамол эрозияси бўлиши учун жойнинг рельефи роль ўйнамайди, текис жойда ҳам шамол тупроқ заррачаларини учириб кетиши мумкин; Сув эрозияси жараёнида сув оқими таъсирида фақат майда заррачалар эмас, балки йирик (d=1м) ҳарсанг тошлар ҳам оқади. Шамол оқими эса d=3мм.гача бщлган заррачаларнигина учириб кетади; Сув эрозияси жараёнида сув оқимини заррачаларни фақат оқизибгина қолмай уларни парчалаб юборади, тупроқ заррачалари таркибидаги озуқаларни эритиб юборади, яъни бу ерда кимёвий жараён вужудга келади. Шамол оқими таъсирида эса учирилган заррачалар бирор жойга бориб тушиш вақтида у ердаги заррачаларга урилади ва уларни парчалаб юборади, лекин таркибидаги озуқалар сақланиб қолади, яъни бу ерда физик жараён вужудга келади. Кучли шамол оқимлари катта миқдордаги қумларни текисланган далаларга олиб келганлари ҳолда, яъни ерларни ўзлаштиришга катта тўсқинлик қиладилар, иккинчи томондан, қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорликларига катта зарар етказадилар. Шамоллар, тупроқнинг устки қисмини қуритгани ҳолда қишлоқ хўжалик экинларини бир хил унуб чиқишини қийинлаштиради. Улар ернинг устки қисмини қуритадилар, ёш ниҳолларни ва уруғларни учириб юборадилар, катталашган экинларнинг вегетатив органларига зарар етказадилар. Кучли шамоллар айниқса Марказий ва Ғарбий Фарғонага, Мирзачўлнинг жанубий-шарқ қисмига, Сурхон-Шеробод водийсига, Қарши чўлларига ва Бухоро ўлкасига хосдир, айнан ушбу ҳудудларда йилнинг аксарият вақтларида кучли шамоллар эсиши кузатилади. Бухоро, Хоразм вилоятлари, Қорақолпоғистон Республикасининг чўл минтақаларида шамол эрозияси ушбу вилоятларнинг хўжаликларига катта зарар келтиради. Шамол эрозияси, энг аввало, қумли ва қумоқли, шунингдек енгил қумоқли тупроқларда юз беради. Шамол эрозиясига кўпинча дефеляси жараёни дейилади. Одатда, шамол эрозияси натижасида уни емирили ва кўчиши шамол тезлигини маълум мбир критик миқдордан ошганида бошланади ва бунда шамол тупроқнингт алоҳида зарраларини юмалаб кетади ёки осмонга учуради. Шамол эрозиясини вужудга келиш шакллари ва интенсивлиги, айниқса Хоразм вилоятида кундалик ёки маҳаллий эрозия ҳамда шамол тўзонлари турлари кўринишини олган. Вилоят шароитида ёзги пайтлардаги кескин юқори ҳарорат ва жуда паст даражадаги нисбий намлик ўсимликларга кучли шамолларнинг салбий таъсирини кучайтиради. Маҳаллий эрозия шамолнинг тезлиги 15 м/сек. дан паст бўлганда юзага келади, у аста-секин билан юз беради, аммо у ҳам катта зарар келтиради, тупроқни аста-секинлик билан ва доимий емириб боради, ўсимликларни ўсишига салбий таъсир, кўрсатади. Чанг тўзонлари шамолнинг энг фаол ва зарар келтирадиган тури бўлиб, унинг таъсирида тупроқлар кучли даражада емирилади ва қишлоқ хўжалик экинлари ўлиб қолади. Улар асосан шамол тезлиги 15 м/сек дан ортиқ бўлганда вужудга келади. Бунда тупроқнинг майда заррачалари ҳаво оқими ёрдамида юқорига кўтарилади, анча йириклари эса тупроқнинг устки қисми бўйлаб думуланади. Бунинг натижасида натижасида сув ҳавзалари кўмилиб қолади, суғориш тармоқлари, йўллар тупроқлар билан тўлади, қурилишлар ва дарахтларда тупроқ қатлами пайдо бўлади. Сув ав шамол ўзларининг тупроққа нисбатан емириш таъсири ва табиати бўйича ҳар хил, лекин уларнинг таъсир натижасида умумийлик мавжуд. Улар тупроқда чиринди ва ўсимликлар учун керакли озуқа моддаларини камайтиради ва охир оқибат тупро унумдорлигини кескин пасайтиради. Тезлашган эрозия, юқорида эътибор этилганидек, икки хил кўринишда учраши мумкин: юза бўйлаб ва чизиқли (вертикал). Юза бўйлаб эрозия – бу тупроқнинг қисмидаги заррачаларни бир текисда ювилиб кетиши билан изоҳланади. Бу эрозия, одатда, кенг майдон бўйла ўтади. Сув оқими қияликдан ёйилиб ўтмайди, шилдиратиб(струйка) ва ариқчали (ручейка) кўринишларида тупроқ юзасини майда чизиқлар қилиб қўяди. Юза бўйлаб эрозияда тупроқнинг юзаси емирилишининг бошланишида сезилмайди, кўз илғамайди (кўзга кўринмайди), чунки пайдо бўлган чизиқчалар тупроққа навбатдаги ишлов бериш ишларини бажаришда текисланиб кетади. Бундай жараёнларни узлуксиз такрорланиши натижасида тупроқ қатлами пасаяди, тупроқдаги озуқа моддалри камаяди. Юза бўйлаб кечадиган эрозия аста-секин ва кўзга кўринмас ҳолда ўтишига қарамасдан катта миқдорларда зара келтиради. Тупроқларни ювилиши натижасида пайдо бўладиган чуқурчаларнинг чуқурлиги баъзида 40-50 см бўлганда уларни текислашнинг плани бўлмай қолади. Натижада уларни янада катталашиб кетиши ва бу ерда ўпқонлар (провалиналар), яъни сув ўйиб кетган чуқурлар вужудга келади. Ўпқонларнинг пайдо бўлиши чизиқли (вертикал) эрозиянинг бошланган даври (биринчи босқичи) ҳисобланади. Бу кўринишдаги эрозия ўзанли (руслоли) сув йўлидаги чегарада жуда жадаллашган равишда ўтади ва у фақатгина тупроқ эмас, баклки тупроқ ости қатламларини ҳам емира бошлайди. Ўпқонларга яна сувнинг келиб тушиши билан бу жойда жарлик ҳосил бўлади. Айнан жарликлар чизиқли эрозия жараёнларининг маҳсулоти, натижаси ҳисобланади ва у ўзининг аниқ шаклланган элементларига эгадир. Буни қуйидаги чизмадан ҳам кўриш мумкин(-чизма). Чизиқли эрозия натижасида жарликларнинг пайдо бўлиши оқибатида ушбу майдон фойдаланишдан умуман чиқиб кетади. Шу сабабли чизиқли эрозияни кучайиб кетишига асло йўл қўйиб бўлмайди. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши иккала кўринишдаги эрозиядан ҳам зарар кўради, лекин юза бўйлаб эрозиядан кўриладиган зара наригисидан анчагина кўпроқ, негаки у катта майдонда содир бўлади. Чизиқли эрозия эса унча катта бўлмаган (10-20га) майдонда юз беради. Шуни қайд қилиш зарурки, тупроқнинг суғориш эрозияси суғориладиган ерлардаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига катта зарар келтиради. У асосан суғориш деҳқончилдикдаги қишлоқ хўжалигининг асосий ишлаб чиқариш воситалари ер ва суғориш сувидан хўжасизларча фойдаланиш натижасида вужудга келади. Эрозия жараёнларини ривожланиши тупроқлар генетик профилининг физик хусусиятларини тубдан ўзгаартиради. Уларни алоҳида бўлакларини олиб чиқиб кетиши ва суғориш суви билан кўчирилиши тупроқларнинг усти горизонтидаги юпқа фракциялар миқдорларини кўпайишига имкон беради. Натижада, кўпинча тупроқни шамоллаш жараёни кучаяди, бу ҳолат ҳам тупроқнинг кимёвий хусусиятларини ўзгаришига олиб келади. Ювилгна тупроқлар гумус ва азот, фосфор, калий каби озуқа моддаларини йўқотади. Тупроқларнинг ювилиш даражаси ошиши билан улардаги гумус, азот, фосфор миқдорлари камаяди. Агарда кам ювиладиган тупроқлар горизонтида гумуснинг миқдори 1,4 % ни ташкил этса, кучли ювилган тупроқлар горизонтида – 0,68 % ни ташкил этади. Кучли ва ўртача ювиладиган тупроқлар устки горизонти ялпи фосфорга жуда камбағал бўлса ва аксинча, улардаги карбонатнинг миқдори кўпаядиган бўлса, бу ҳолат тупроқнинг сув-физик хусусиятларини ёмонлаштиради. Бундай тупроқларда пўстлоқни пайдо бўлиши осон кечади, уларда ишлаш анчагина мушкул. Ювилиш даражасини ошиши билан бундай тупроқларнинг механик таркиби ҳам енгиллашади. Ювиладиган тупроқларда лойқа заррачаларининг миқдори камаяди ва аксинча, йирик чанглар миқдори ошади. Демак, тупроқлар қанчалик эрозияланган бўлса, шунчалик ювилиш тез бўлади. Бунда асосан тупроқларнинг енгил механик таркирби ва улардаги гумус миқдорларини камайгналиги имконият яратади. Тупроқлар эрозияси қишлоқ хўжалик экинларини қайтадан экиш, ирригация тармоқлари ва иншоотларни эрозия туфайли бузилишларини тиклашўга ҳар йили қўшимча ҳаражатларни талаб қилади, уни ташқаригаташлаш билан боғлиқ суғориш сувини йўқотилишига олиб келади. Шундай экан тупроқлар эрозиясига қарши кураш қишлоқ хўжалик корхоналари, уларда фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги мутахассисларининг асосий вазифаларидан биридир. Download 1.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling