Ландшафтли ер тузиш


Эрозиянинг тупроқларнинг сифатига ва экинлар


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/37
Sana21.10.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1715053
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37
3.5. Эрозиянинг тупроқларнинг сифатига ва экинлар 
ҳосилдорлигига салбий таъсири 
Мирзажанонов Қ.М., Мақсудов Х.М., Толипов Ғ.А. каби олимларнинг 
олиб борган тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, тупроқ 
заррачаларини ювииши бўз тупроқларда суғориш эрозияси натижасида 
гектарига 100-150т.га етган, бунда тупроқдагигумус миқдорини 
йўқотилиши 0,5-0,8 т, азот- 110-120 кг, фосфор эса 110-160 кг ни ташкил 
этган. Агарда ушбу сув эрозияси оқибатида азот ва фосфор йўқотишларни 
минерал ўғитлар таркибида қишлоқ хўжалик экинларига солинаётган азот 
ва фосфор ўғитларининг миқдорлари билан таққосласак, тупроқ эрозияси 
натижасида солинган ўғитнинг 70,0 фоизи йўқотилмоқда, фосфор эса 
тупроққа солинганидан ҳам 10-35,0 фоиз кўпроқ йўқотилмоқда. Бу 
табиийки тупроқлар унумдорлигига ва экинлар ҳосилдорлигига ўзининг 
салбий таъсири кўрсатади.
Сув эрозиясини намоён бўлиш даражаси жойнинг нишаблиги 
(қиялиги) билан узвий боғлиқдир. Қоидага биноан, 1° гача бўлган 
нишаблик жойларда эрозияга учрамаган, 1 дан 3° гача ҳудудларда кам 
эрозияланган, 3-5° ўртача эрозияланган ҳамда 5° дан юқори ҳудудларда 
кучли эрозияланган ерлар шаклланади. Эрозияланганлик даражаси 2-3 
марта ошиши билан тупроқ профилининг қалинлиги камаяди, ҳамда ўрта ва 
кучли эрозияланган бўз тупроқлар турларида тупроқнинг ҳайдов қатламига 
энди тупроқ пайдо қилувчи жинслар жалб қилинади, бу ерда гумус, азот 
миқдорлари тубдан камаяди, яъни тупроқнинг унумдорлиги пасаяди, демак 
қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорликлари камаяди (7-жадвал) 


57 
7-жадвал 
Сув ёки шамол эрозиясининг даражаларига қараб типик бўз тупроқлар 
унумдорлигини ўзгариши 
№ 
Эрозияланганлик 
даражаси 
А+Б 
горизонтининг 
қалинлиги, см 
Сингдириш 
ҳажми 
мг-
экв/100 г 
Гумус 

Азот % 

Эрозияланмаган
90 
12-15 
2,5 
0,1 

Кам 
эрозиялданган
50 
12-15 
2,0 
0,08 

Ўрта 
эрозияланган 
40 
10-12 
0,9 
0,07 

Кучли 
эрозияланган 
30 
8-10 
0,7 
0,04 
Олиб борилган тадқиқотлар шундан дарак берадики, пахта экинининг 
вегетация 
даврида 
тупроқ 
заррачаларининг 
ювилиши 
тоғолди 
текисликларида йил давомида гектарига 100-160 тоннани ташкил этган. 
Тупроқнинг сув эрозияси оқибатида ундаги гумус ва озуқа моддалари 
йўқотилади. Қишлоқ хўжалигидан энг қимматли суғориладиган ерлар оқиб 
кетади. Тупроқдан деярли учдан бир қисм минерал ўғитлар ва 
ядохимикатлар ювилади ва улар тупроқ ҳавзаларида тўпланади, бу эса 
атроф-муҳитга ва инсонлар саломатлигига катта зарар етказади. 
Камювиладиган тупроқларда ҳосилни йўқотилиши 15-20 % га, ўртача 
ювилган тупроқларда 20-25 % га ва кучли ювилган тупроқларда 30-35 % 
гача етиши кузатилади. Тупроқ эрозияси қишлоқ хўжалик экинларини 
қайтадан экишга қўшимча харажатлар сарфлашга сабаб бўлади, суғориш 
сувини ортиқча сарфланишига олиб келади, суғориш каналлари ва 
иншоотлари тикланишига қўшимча харажатлар талаб қилади. Аксарият 
ҳолларда тупроқ эрозияси ҳайдалма ерларни қишлоқ хўжалик ишлаб 
чиқаришидан чиқиб кетишига сабаб бўлади. 

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling