Ландшафтли ер тузиш
Эрозияга қарши тадбирлар тизими
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
3.6. Эрозияга қарши тадбирлар тизими
Шамол ва сув эрозияси жараёнлари интенсивлигини пасайтириш мақсадида Ўзбекистон олимлари ва амалиётчилари томонидан эрозияга қарши тадбирлар тизими ишлаб чиқилган. Бу тизим қумларни маҳкамлаш, 58 нишабликларни поғоналаш, далаларни ҳимоялайдиган ўрмон полосаларини экиш, суғориш каналларини қайтадан режалаштириш, суғориш участкаларининг ўлчамларини оптимал миқдорларгача камайтириш, тупроқларни ҳимояловчи алмашлаб экишларни жорий этиш ҳамда турлича эрозияланганлик даражаларига қараб далаларга табақаланган тарзда минерал ўғитлар солиш асосида қишлоқ хўжалик экинларини тупроқни ҳимояловчи технологиялар ёрдамида етиштириш ва бошқаларни ўз ичига олади. Ишлаб чиқилган тизимни қўллаш сув ва шамол эрозиялари ўлчамларини анчагина қисқартиришга, тупроқлар унумдорлигини сақлашга ва қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорликларини ошириш учун шарт- шароит яратишга ҳамда табиий ем-хашак майдонларининг маҳсулдорлигини оширишга имкон беради. Эрозияга қарши тадбирларни ташкилий хўжалик, агротехник, ўрмон мелиоратив ва гидротехник тадбирларга ажратиш қабул қилинган. Агротехник ва техник имкони ятларни асослаш, шунингдек таклиф этиладиган тадбирлар ва мажмуали тадбирларнинг ҳар бир вариантини баҳолаш ишлари лойиҳалаш жараёнида ишлаб чиқилади. Тавсия қилинадиган тадбирлар аниқ табиий - иқлимий шароитлар билан узвий боғлиқ бўлиши зарур. Шунингдек, ҳар бир туманда бу йўналишда тўпланган тажрибалар ҳам ҳисобга олиниши зарур. Битта туманда қабул қилинган техник ва агротехник тадбирлар ва усулларни ўзгартирмаган ҳолда бошқа туманга ҳам автоматик равишда кўчириш кўзда тутилмаган, асоссиз харажатларни сарфланишига олиб келиши мумкин. Ҳар бир қўлланиладиган тадбир у ёки бу турда намоён бўладиган эрозия жараёнларига маълум даражада ўз таъсирини ўтказади. Ташкилий-хўжалик тадбирлари ерлан фойдаланишлар ва улар ишлаб чиқариш бўлимларининг чегараларини ўзгартиришни, қишлоқ хўжалик ер турларининг тегишли таркибини ўрнатишни, экин майдонлари ва бошқаларни белгилашни кўзда тутади. 59 Агротехник тадбирлар кўп жиҳатдан далаларни ишлаш технологияларини кўзда тутувчи эрозияга қарши курашнинг тегишли усулларини кўзда тутади. Жумладан, нишабликка кўндаланг тарзда ҳайдаш, контурли ер ҳайдаш, тупроқ грунтларини ёриб чиқиш, далаларни ҳайдашни чуқурлаштириш, ҳайдалган ерни бороналаш ана шундай тадбирлар мажмуасига киради. Ўрмон мелиоратив тадбирлар балкалар олди ва жарланишга қарши ўрмон полосаларини экиш, жарликларни маҳкамлаш, сув айиргич нишабликларда ва дарё қирғоқлари бўйлаб ўрмон полосаларини яратиш каби ишлар мажмуасини ўз ичига олади. Гидротехник иншоотлар ер усти сув оқимига тўғриданғтўғри таъсир кўрсатади ҳамда у сув эрозияси билан курашишда энг самарали воситалардан бири ҳисобланади. Шу билан бир қаторда эрозияга қарши гидротехник иншоотлар қишлоқ хўжалиги ерларини кўпайишини таъминламайди, негаки улар фақат ерларни қишлоқ хўжалигида сақланишга ва қишлоқ хўжалик экинларини барқарор бўлишигагина имкон беради. Ўзларининг моҳиятига қараб барча эрозияга қарши гидротехник иншоотлар сувни йўналтирувчи, сувни чиқариб ташловчи,тубни мустағкамловчи турларга бўлинади. У ёки бу турдаги эрозияга қарши гидротехник иншоотларни маълум ҳудудларга қўллаш жойнинг рельефига, тупроқ-гидрологик ва бошқа шароитларга боғлиқ бўлади. Аммо қайд этиш зарурки, Ўзбекистонда бундай иншоотларни бунёд қилиш энг миқёсда фақатгина кейинги йилларда анча ривожланди. Фикримизча бу гидротехник иншоотларни бошқа эрозияга қарши тадбирлардан анчагина юқори қийматга эгалиги сабаб бўлган, негаки улар қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорликларини оширишда тўғридан- тўғри иштирок этишмайди. Маълум бир миқдорда бундай ҳолат қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ерларни сақлаш самарадорлигини аниқлаш методикасини мавжуд бўлганлиги билан ҳам тушунтирилади. 60 Эрозияга қарши гидротехник иншоотларни қуриш қуйидаги турлардаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги зараларни бартараф этишга имкон беради: - ювилиш минтақасида ҳам, ювилган маҳсулотларни тўпланиш жойи- дарё ўзанларида, дарёли водийларда ҳам ерларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқиб кетиши; - далалардан гидротехник тармоқларга тупроқлардан озуқа элементларини чиқиб кетиши; - ювилиш маҳсулотлари билан ўзанлардаги ем-хашак ер турларини, табиий ва сунъий сув ҳавзаларини булғаниши; - ерларни яхши тоифадан паст тоифага ўтиши. Эрозияга қарши иншоотлар мавжуд бўлмаган ҳолда жарликлар минтақасида жарликлараро узунчоқ ҳудудлар вужудга келади, қайсиким улар ер майдонларини механизмлар билан ишлашни қийинлаштиради ёки умуман имкон бермайди. Бу ерлардждаги экинзорни, энг яхши ҳолда, пичанзор ёки яйлов сифатида фойдаланиш мумкин бўлади. Нишабликларни поғоналаш, жарликлар дўнгликларини текислаш ёки чуқурларини тўлдириш каби эрозияга қарши тадбирларни ўтказиш натижасидагина бундай ерларни қишлоқ хўжалиги оборотига тортиш мумкин. Ҳар бир аниқ хўжаликда эрозияга қарши тадбирлар ҳудудларни оқилона ташкил этиш асосида амалга оширилади. У ерлардан ва суғориш сувидан тўла фойдаланиш, эрозия жараёнларини бартараф этиш ёки ундан огоҳлантириш учун шароит яратилишини таъминлайди. Эрозия жараёнларидан огоҳлантирувчи ёки бундай жараёнларни чегараловчи эрозияга қарши тадбирларнинг ҳар бир гуруҳи, бир вақтнинг ўзида ўзларининг алоҳида хусусиятларига ҳам эгадир. Эрозияга қарши тадбирлар ўз моҳиятига кўра хўжаликлараро ва ички хўжалик турларига бўлинади. Хўжаликлараро турларига қуйидагилар киради: 61 - Ҳудудларни хўжаликлараро ташкил этиш бўйича тьашкилий-хўжалик тавсиялари, жумладан, инженерлик коммуникацияларини, хўжаликлараро ҳимоя ўрмон полосалари ва ўрмон дарахтларини, гидротехник ва бошқа хўжаликлараро аҳамиятдаги бошқа иншоотларни жойлаштириш, нишабликларни поғоналаш, яйлов массивларии ва бошқаларни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар, эрозияга учрайдиган тупроқларда алмашлаб экиш массивларининг ўлчамлари бўйича тавсиялар; - Ҳар бир аниқ минтақанинг эроозияга учраган ерларида қишлоқ хўжалик экинларининг таркиби бўйича агротехник тавсиялар, қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришнинг намунавий технологик хариталари (эрозияга учраган ҳар бир ер тоифалари бўйича); - Ҳимояловчи ўрмон полосалари ва таркиби бўйича, кўп йиллик дарахзорларни мева бериш босқичигача етиштириш ва парвариш қилиш агротехникаси бўйича ва ҳимоя ўрмон дарахтзорларини бир-бирлари билан бирлашиб кетиш вақтларигача агроўрмонмелиоратив тавсиялар; - Ҳар бир аниқ минтақа учун иншоотларнинг конструциялари ва параметрлари бўйича гидротехник тавсиялар, ерларни эрозияланишини ҳисобга олган ҳолда суғориш техникаси бўйича тавсиялар. Хўжаликлараро эрозияга қарши тадбирлар майдонларни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ва ички хўжалик тадбирлари бўйича ҳар бир хўжалик учун кейинги ишлаб чиқиш ва аниқлаштириш асоси бўлади. Улар ўртасида ўзаро боғлиқлик таъминланиш зарур, яъни уларни ишглаб чиқиш ва амалга оширишда қатъий кетма-кетлик таъминланиши зарур. Фақат шу ҳолатдагина ички хўжалик тадбирлари хўжаликлараро тадбирларнинг давоми бўлади ва умумий тизимда самарали бўлади. Ҳар бир хўжалик бўйича ишлаб чиқиладиган эрозияга қарши тадбирлар қуйидагича бўлади: - Ташкилий-хўжалик – эрозияни ривожланишига мумкин бўлган энг юқори хавфлилик (рельеф, нишабликнинг экспозицияси, яъни кўриниши ва бошқалар) ка эга бўлган шароитларни ва ерларни эрозияланганлик 62 даражасини ҳисобга олган ҳолда бажариладиган майдонларни оқилона ташкил этиш; - Агротехник – эрозияланган ерларда ташкил этиладиган алмашлаб экишлардаги қишлоқ хўжалик экинларининг таркиби ва нисбатларини тупроқ эрозияси билан самарали курашишга мослигини ўрнатиш, шунингдек ушбу экинларни етиштиришнинг махсус технологик хариталарини ишлаб чиқиш; - Агроўрмонмелиоратив – ҳимояловчи ўрмон дарахтзорларини жойлаштириш; маҳкамланадиган ва ўрмонлаштириладиган қумлик участкаларни аниқлаш; нишабликларни поғоналаш заруриятларини ўрнатиш; далаларни ҳимоялаш ўрмон полосаларининг конструкцияси, кенглиг ва навлар таркибини асослаш ҳамда улар таналарини кучли бўлиб бирлашиб кетгунига қадар парваришлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш; - Гидротехник – суғориш эрозияси вужудга келишини бартараф этувчи шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда суғориш тармоқларини қайта қуриш; суғоришнинг оқилона техникасини қўллаш; берилган майдон бўйича оқимнииартибга келтиришга тартибга ўтказиш; жарлик-балкали тизимни кучайиб кетишини бартараф этиш мақсадларида гидротехник иншоотлар қуриш. Эрозияга қарши тадбирлар, ўзларининг таъсирини давомийлиги бўйича нисбатан узоқ муддатларда таъсир этувчи ҳамда битр вақтнинг ўзида таъсир этувчи турларга бўлинади. Узоқ вақт давомида таъсир этувчиларга ҳудуларни оқилона ташкил этиш, ҳимояловчи дарахтзорлар, гидротехник иншоотлар ва бошқалар киради. Бир вақтнинг ўзидаги эрозияга қарши тадбирларга асосан агротехник тадбирлар киради. Айниқса, ер тузишда эътиборга олиш зарурки, эрозияга қарши кураш тадбирлари қуйидагиларга бўлинади: - Маълум бир ер майдонларини ажратишни талаб қиладиган эрозияга қарши тадбирлар; - Тадбирни ўтказиш ер ажратишни талаб қилмайдиган тадбирлар. 63 Биринчи гуруҳга асосан агрохўжаликмелиоратив ва гидротехник тадбирлар, иккинчи гуруҳга эса ташкилий-хўжалик ва агротехник тадбирлар киради. Биринчи гуруҳга кирадиган тадбирларни лойиҳалаш улар учун фойдаланилаётган ерларни бир қисмини ажратиш билангина боғлиқ эмас, балки шу билан бир қаторда, аксинча, қишлоқ хўжалигига маълум бир ер майдонларини қўшимча равишда киритиш (очиқ суғориш тармоқларини ёпиқ тармоқлар билан алмаштириш, жарлик ва чуқурликларни тупроқ билан тўлдириш) билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай ҳолда эрозияга қарши тадбирларни иқтисодий жиҳатдан таҳлил қилишда ушбу майдонлардан олиниши мумкин бўлган маҳсулотнинг ўсиши ҳисобга олиниши зарур. Ҳар бир алоҳида олинган ҳолатда биринчи гуруҳ тадбирларини ўтказиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлигини ҳар томонлама ўрганиш зарур. Бунда асосий шартлардан бири – ишлаб чиқаришдан қимматбаҳо ерларни мумкин қадар камроқ ажратиб олиб бўлиши зарур. Турлича эрозияга қарши кураш тадбирлари турлича воситалар сарфини талаб қилади, алоҳида усулларни эса умуман қўшимча харажатларсиз (нишабликка кўндаланг ҳолда ерни ҳайдаш, паст оўим билан суғориш ва ҳ.к) ўтказиши мумкин. Агротехник тадбирлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши жараёнида хўжаликларнинг шахсий воситалари ҳисобига амалга оширилади. Эрозияга қарши кураш тадбирларини лойиҳалашда ҳамда уларни амалга оширишда қуйидаги асосий қоида-талаблар ҳисобга олиниши зарур: - Хўжаликлараро ва ичкихўжалик тадбирларини ўзаро боғлиқлиги; - Узоқ вақт таъсир кўрсатувчи тадбирларни бир вақтини ўзида таъсир кўрсатадиган тадбирлар билан оқилона бирикиши; - Эрозияга қарши мажмуалар учун мумкин қадар камроқ ер ажратиш; - Мумкин қадар камроқ харажатлар, яъни биринчи навбатда катта миқдордаги капитал харажатлар талаб қилмайдиган тадбирларни ўтказиш. 64 Эрозияга қарши кураш тадбирларини ўтказиш ер ресурсларини салаш ва тупроқлар унумдорлигини ошириш бўйича умумий дастурнинг таркиби бўлиши зарур. Ушбу тадбирларнинг барчаси тупроқлар унумдорлигини доимий равишда ошиб боришига, уларни эрозиядан ҳимояланишини яхшилашга, иккиламчи шўрланишдан, қуриб кетишдан, сув босимидан ва саноат чиқиндилари билан ифосланишдан ҳимоялашни яхшилашга, унумдор ерларни ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун ажратишда қатъий иқтисодгариоя қилишга йўналтирилган бўлиши зарур. Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling