Лаш учун рухсатномалар


Download 0.49 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana22.04.2023
Hajmi0.49 Mb.
#1378976
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
5 M Mansurov

5. Тўлов топшириқномаси 
6. Тўлов топшириқномаси 
7. МБ Ҳ.Р. кўчирма 
7. Тижорат банки 
Ҳ.Р. кўчирма 
2. Шартнома 
8. Тўлов ҳақида маълумотнома 
Шартли қисқартма:
 
Ҳ.Р.-ҳисоб рақами 
ҲАОР-ҳисобни амалга 
оширишга рухсатнома 
ҲАОР 
3А . Ғазначи томонидан ҲАОР берилиши 
ТЎЛОВ СЎРОВНОМАСИ 
3 Б . Бюджет ташкилоти томонидан тўлов сўровномаси 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
белгилайди ҳамда унинг асосида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари 
олувчиларга харажатларни тўлаш учун рухсатномалар беради.
Харажатларни тўлаш учун рухсатномалар (харажатларни тайинлаш 
сертификати) бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан белгиланади[6]. 
Мавжуд тизимда Молиявий мажбуриятлар қабул қилинган юридик 
мажбуриятлар ва харажатларни тўлаш учун берилган рухсатномалар доирасида 
ҳисобварақ-фактуралар ҳамда молиявий мажбуриятлар мавжудлигини 
тасдиқловчи ҳужжатлар асосида ғазначилик бўлинмалари томонидан қабул 
қилинади ҳамда рўйхатдан ўтказилади[7].
Харажатларни тўлашга рухсатномалар Ғазначилик бўлинмаси томонидан 
бюджетдан маблағ олувчига бериладиган ҳужжат бўлиб, бюджетдан маблағ 
олувчи ХТРда кўрсатилган вақт давридан бошлаб юридик мажбуриятларни 
қабул қилиши мумкин бўлган бюджет ажратмалари суммасини акс эттиради. 
Ажратилган ХТРлар суммаси молиявий йил охиригача ҳақиқий ҳисобланади. 
Айнан ХТР кредиторлик қарздорлиги юзага келиши хавфини камайтиришга 
имкон беради. 
Режалаштириш тартиби ҳақидаги низомга мувофик, ХТР (тайинлаш 
сертификатлари) Faзначилик бўлинмаси томонидан бюджетдан маблағ 
олувчига бериладиган ҳужжат бўлиб ҳисобланади.
Ушбу режаларда акс эттириладиган вазифалар вақтинчалик касса 
тафовутлари юзага келишини олдиндан белгилаш ва уларнинг олдини олиш 
бўйича амалий чора-тадбирларни кўриш мақсадида имкон қадар қисқа вақт 
оралиқларида бюджет ижросига қараб молиявий йил давомида даромад тушиш 
ҳажмлари, харажатлар 
амалга оширилиши 
муддатларини олдиндан 
белгилашдан иборат. Давлат бюджетининг даромадлар ва харажатлар пул 
оқимларининг касса режалаштирилишини йиллик ва жорий (тезкор) оқимларга 
ажратиш кўзда тутилган. 
Республика ва махаллий бюджетларнинг жорий касса режалаштирилиши 
борасида эса ушбу жараён Ғазначилик бўлинмалари томонидан бюджетларнинг 
тегишли йиллик касса режалари, шунингдек, тегишли молиявий йилдаги 
республика ва маҳаллий бюджетлар даромадларининг ойлик прогнозлари 
асосида тегишли тарзда муайян муддатда (бир ойга, ойнинг биринчи ва 
иккинчи ярмида) амалга оширилади.
Касса режалари ва прогнозларини тузиш пайтида консолидациялашган 
бюджетдан ташқари фаолият бўйича даромадлар ва харажатлар сметалари 
кўрсаткичларини, шунингдек, бюджет маблағлари бош тасарруф этувчилари ва 
бюджетга тушумлар йиғувчилар томонидан тақдим этилган кутилаётган 
тушумлар ҳамда тўловлар ҳақидаги ахборот ҳисобга олинган ўтган даврлар 
статистикасини инобатга олиш зарур[8]. 
Бюджет ижросининг режаларини 
тайёрлаш йиллик 
молиявий 
режалаштиришнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Ушбу режанинг 
мазмуни даромадлар бўйича прогнозларга зид бўлмаслиги ва бюджет сиёсатига 
мос келиши керак. Бундан ташқари, режа бюджет кўрсаткичларига мувофиқ 
ишлаб чиқилиб, мониторинг ўтказиш имкониятларини назарда тутади[9].


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
Ҳисобот давридаги касса режаси бюджетга тушумлар режаси ва 
бюджетдан тўловлар режасидан иборат бўлади. 
Харажатларни 
тўлаш 
учун 
рухсатномалар 
(ХТР) 
Ғазначилик 
бўлинмаларида қандай ҳисоб-китоб қилиниши ҳамда ушбу ҳужжат бюджет 
ташкилотига қай тарзда берилиши механизмини кўриб чиқамиз. 
ХТР – бу юқорида таъкидлаганимиздек, харажатларни тўлаш учун 
Ғазначилик томонидан бериладиган рухсатномалар бўлиб, улар бюджет 
ташкилотларига уларнинг амал қилиш муддати мобайнида тўловлар учун 
талабномаларни 
топшириш 
имконини 
беради. 
Ғазначилик 
бюджет 
ташкилотларига, биринчи навбатда, харажат моддаларининг биринчи ва 
иккинчи гуруҳлари бўйича харажатлар сметаларининг умумий суммаларидан 
келиб чиқиб харажатларни тўлаш учун рухсатномалар беради. Харажатларни 
тўлаш учун рухсатномалар фақат пул ресурслари тўлови амалга ошириш 
даврида тўлов талабномасини бажариш учун етарли бўлган, етарли бўлиши 
хатари рухсат этиладиган қийматдан юқори бўлмаган тақдирда берилади. 
Чиқарилган харажатларни тўлаш учун рухсатномалар Ғазначилик зиммасига 
тўлов талабномаларини амал қилиш муддати мобайнида бажариш 
мажбуриятини юклайди. 
Шу муносабат билан режалаштириш тартиби ҳақидаги низомга мувофик, 
иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича харажатлар, иш ҳақи бўйича 
ажратмалар, сармоя қўйилмалари, коммунал хизматлар харажатлари ва улар 
бўйича шартномалар бир йилга тузиладиган бошқа харажатлар бўйича 
харажатларни тўлаш учун рухсатномалар бирданига бутун молиявий йил учун 
берилади.
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар бўйича харажатлар, иш ҳақи 
бўйича ажратмалар, капитал қўйилмалари, коммунал хизматлар харажатлари ва 
улар бўйича шартномалар бир йилга тузиладиган бошқа харажатлар бўйича 
харажатларни тўлаш учун рухсатномалар бирданига бутун молиявий йил учун 
берилади.
Ғазначилик бўлинмаларининг тегишли мутахассислари томонидан 
республика ва маҳаллий бюджетлар даромадларининг ойлик прогнозлари 
асосида республика ва маҳаллий бюджетлар бўйича жорий касса режаси (ой 
бошида кутилаётган тушумлар бўйича харажатларни режалаштириш учун 
жорий ойда) тузилади ҳамда шундан сўнг юқорида кўрсатилган бўлимлари 
мутахассислар томонидан бюджет ташкилотлари учун ХТР берилади. 
Прогнозлаштирилаётган ойда бюджетга кутилаётган тушумларнинг 
умумий суммасини ҳисоб-китоб қилишда туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ва 
Ғазначиликнинг тегишли бўлинмаси суммаси прогнозлаштирилаётган даврда 
йўл қўйилмаслиги мумкин бўлган бир марталик (доимий бўлмаган) ҳусусиятга 
эга бўлган тушумни эътиборга олиши зарур. 
Бундай тушумларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 
Давлат эҳтиёжларини харид қилиш бўйича фермерлик хўжаликларига 
йўналтириладиган мақсадли траншлар маблағлари; 
Ўзбекистан Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва 
савдо вазирлигининг ташқи савдо компанияларидан «Ўзпахтасаноатэкспорт» 


“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил 

www.iqtisodiyot.uz 
холдинг компанияси корхоналарига тушадиган маблағлар; 
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси корхоналари валюта 
тушумининг бир қисмини сотишдан тушаётган маблағлар;  

Download 0.49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling